Ўзбекистон респубикаси


Ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш



Download 4,8 Mb.
bet165/235
Sana02.03.2022
Hajmi4,8 Mb.
#479755
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   235
Bog'liq
СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМИ ВА СЕРТИФ

13.4. Ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш




Ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш - сифат стандартларида ва техник регламентларда ўрнатилган барча талабларга маҳсулотнинг мувофиқлигини ва маҳсулотни тайёрлаш шарт-шароитларига ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларининг барқарорлигини тасдиқлашдир.
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқаришни сертификатлаштиришни ўтказишга асослар. Ўзбекистон Республикасида амалдаги мажбурий сертификатлаштириш қонунчилигига мувофиқ ишлаб чиқаришни сертификатлашириш кўзда тутилмаган бўлиб, ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш сертификатлаштириш миллий тизимида ихтиёрий равишда амалга оширилади. Ишлаб чиқаришга сертификатни олиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқарувчининг ҳоҳоши бўйича амалга оширилади.
Сифат учун мувофиқлик сертификатлари қуйидаги турдаги ишлаб чиқаришларга берилиши мумкин:

  • узоқ вақт давомида бир турдаги маҳсулотни оммавий ишлаб чиқариш;

  • номенклатураси турғун бўлмаган донали маҳсулотларни якка тартибда ишлаб чиқариш;

  • конвейерли турдаги узлуксиз кенг миқёсда ишлаб чиқариш;

  • алоҳида турдаги маҳсулотларни серяли ишлаб чиқариш;

  • қўл меҳнатига асосланган, донали ишлаб чиқариш ёки кичик ҳунармандчилик.

Ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ва тасдиқланган аниқ тартиб бўйича амалга оширилади. Аммо ишлаб чиқаришни сертификатлаштиришни ўтказишда баҳолашнинг асосий мезони ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатининг барқарорлигини таъминлаш ҳисобланади.
Ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш аккредитланган сертификатлаштириш идоралари томонидан ўрнатилган тартибда амалга оширилади. Ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш жараёнида асосий ва энг муҳим звеноси сифатида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатига бевосита таъсир этувчи ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлари ҳамда ишлаб чиқариш устидан назорат ва барқарорлигини таъминлашни келтириш мумкин. Ишлаб чиқаришни сертификатлаштиришни ўтказиш учун усул корхонанинг тури у ёки бу хусусиятларидан келиб чиқиб алоҳида тартибда аниқланади.
Ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш учун асосий объектлар сифатида қуйидагилар ҳисобланади:

  • алоҳида технологик жараёнларнинг ҳолати;

  • ишлаб чиқариш тизимининг ҳолати;

  • корхонани бошқариш бўйича фаолият;

  • сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш бўйича фаолият;

  • ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг сифати;

  • ишлаб чиқарилаётганмаҳсулотнинг сифатини таъминлаш учун белгилинган меъёрий ҳужжатлар, қоидалар, меъёрлар ва чора-тадбирлар;

  • маҳсулотни синаш ва техникавий назорат тизимлари.

Ишлаб чиқаришни сертификатлаштиришда қуйидаги тўртта блок объектлари баҳоланади:

  • тайёр маҳсулот (уни истеъмол ва реализация қилиш соҳаларида сифатини баҳолаш ва аниқланган нуқсонларнинг сабабларини таҳлили);

  • технологик тизими (технологик жараёнлар, юклаш-тушириш ишлари, сақлаш, ўрнатиш ҳолатлари);

  • техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш (қурилмаларга техникавий хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, эксплуатацияси, ўрнатиш, назорат-ўлчаш асбобларининг қиёсланганлиги);

  • синаш ва технкавий назорат тизимлари (кириш назорати, операцион назорат, қабул қилиш назорати; намунавий, даврий синовлар).

Ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш тартиби. Ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш тартибидаги асосий ишлар қуйидаги босқичларга бўлинади:

  • ишларни ташкиллаштириш (сертификатлаштиришдан олдинги босқич);

  • аризачи тақдим этган дастлабки маълумотларни экспертизадан ўтказиш;

  • текшириш дастурини тузиш;

  • ишлаб чиқаришни текшириш;

  • сертификатни расмийлаштириш;

  • сертификатланган ишлаб чиқариш устидан инспекцион назорат ўтказиш.

Ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш босқичларида бажариладиган ишларнинг қисқача таркиби 13.2-жадвалда келтирилган.
13.2-жадвал
Ишлаб чиқаришнинг асосий босқичлари


Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish