Инспекцион назорати режали ва режадан ташқари бўлиши мумкин. Режали инспекцион назорати сертификат амал қилиш муддати давомида йилида камида бир марта ўтказилади. Режали инспекцион назорати сертификат амал қилиш муддати давомида 6, 10, ва бошқа ойлар оралиғида ўказилади.
Режали инспекцион назоратда аудит объектлари белгиланади. Режали инспекцион назоратда умумий текшириш ҳажми қўшилиб, сифат менежменти тизимининг 1/2 элементларидан кам бўлмаслиги лозим. Бунда ҳар бир инспекцион назоратда қуйидаги мажбурий элементлар мажмуи текширилади (қавсда O‘z DSt ISO 9001 бўлим, бўлим ости ва банлар рақами кўрсатилган):
- ҳужжатларга талаблар (4.2);
- сифат соҳасидаги мақсад (5.4.1);
- раҳбарият томонидан таҳлил (5.6);
- ресурслар менеджменти (6 бўлим);
- истеъмолчиларни қониққанлиги (8.2.1);
- ички аудитлар (текшириш) (8.2.2);
- яхшилаш (8.5);
- сертификат ва мувофиқлик белгисидан фойдаланиш.
Режадан ташқари инспекцион назорат қуйидаги ҳолатларда ўтказилади:
- сертификатлаштириш идораси сертификатланган СМТдан жиддий бузғунчиликлар ҳакидаги маълумотларни ва шу билан бирга сертификат олувчининг ишлаб чиқарадиган маҳсулот сифатига истеъмолчиларнинг шикоятлар ҳақидаги маълумотларни олишса;
- ташкилотнинг ташкилий тузулмаси, технологияси, ишлаб чиқариш шартлари, ишлавчи ходимлар ва кадрлар таркиби ҳамда шу каби ўзгаришлар юзага келса.
Режадан ташқари инспекцион назоратда аудит объектлари сабабларга боғлиқлиги, инспекцион назорат заруриятини келиб чиқишини билан аниқланади.
Сертификатлаштириш идораси инспекцион назоратни ўтказиш бўйича тузилган шартномадаги олдиндан тўловлар олганидан сўнг, сертификатлаштириш идораси раҳбари инспекцион назорати бўйича комиссия раисини тайинлайди ва испекцион назорат бўйича комиссия тузилади. Раҳбарий ҳужжатлар талабларига мувофиқ (инспекцион назорат) аудит меҳнат ҳажми, объетларни текшириш қийинчилиги ва сони ҳисоби Билан комиссия аъзоларининг иштирокчилари аниқланади.
Комиссия раиси сертификатлаштирилган СМТ инспекцион назоратини ўтказиш режасини тузиб чиқади.
Ўтказилган инспекцион назорат 4.5 билан мувофиқ бўлади.
Инспекцион назорат натижалари, хулосалари ва тавияларини комиссия шакл бўйича далолатнома кўринишида расмийлаштириб, сертификатлаштириш идорасига тақдим қилади.
13.7-расм. Сертификатлаштирилган сифат менежменти тизимининг инспекцион назорати кетма-кетлиги (6-боқич).
Инспекцион назорат натижалари ижобий бўлса (номувофиқликлар, сертификатдан фойдаланишда тартиб бузарликлар бўлмаса ва мувофиқлик белгисини тўғри қабул қилган) сертификатлаштириш идораси мувофиқлик сертификатни амал қилиш муддатини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Н иловада қарор шкали келтирилаган.
Агар инспекцион назоратда олдинги ўтказилган инспекцион назорат бўйича аниқланган номувофиқликни бартараф этиш бўйича режалаштирилган тузатиш ҳаракатлар бажарилмаганлиги топилса, сертфикатлаштириш идораси берилган сертификатни уч ой муддатда тўхтатиш тўғрисидаги қарорни расмийлаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |