СМТ ўрнатилган талабларга мувофиқ/номувофиқлик ҳақида қарор ва сертификат бериш/бермаслик тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш учун мезонлар: СМТ ўрнатилган талабларга мувофиқ/номувофиқлик ҳақида қарор ва сертификат бериш/бермаслик тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш учун мезонлар текширилаётган ташкилотда номувофиқликларнинг йўқлиги ёки тузатиш ҳаракатларни келишилган муддатда ва сертификатлаштириш идораси уларнинг тўгриловчи ҳаракатлар натижалари бажарилган/бажарилмаганлиги ва қабул қилиш/қабул қилмаслиги бўлиб ҳисобланади.
СМТ мувофиқлик сертификатини бериш ёки бекор қилиш тўғрисидаги сертификатлаштириш идораси раҳбари тузатиш ҳаракатларни режада бўйича бажариш натижалари ва далолатномани қараб чиқиш асосида қарор қабул қилади. Қарорни аудитда қатнашишга қабул қилмаган шахс қабул қилиш лозим.
Сертификат бериш тўғрисидаги қарор фақат барча рўйхатга олинган номувофиқликлар ва уларни келиб чиқиш сабаблари, агарда тузатиш ҳаракатларни бажарилиш натижалари “жойида” (4.6.3) қараб чиқилганидан сўнг, (4.6.3) ва хакозолар батраф этилганидан кейин ҳамда текширилаётган ташкилотнинг тузатиш ҳаракатларни ўтказганлиги тўғрисида сертификатлаштириш идорасига ёзма ҳисобтидан сўнг қабул қилиниши мумкин.
СМТ мувофиқлик сертификатини беришни бекор қилишни сертификатлаштириш идораси қайта шартнома асосида қайтадан сертификатлаштириш аудитини ўтказиш имконият тўғрисида хабардор қилади (4.6.3).
Сертификатлаштирш аудити натижалари бўйича тузатиш ҳаракатларни бажариш ва номувофиқликларни бартараф этилишини назорати Сертификтлаштириш идораси ўрнатилган номувофиқликлар бўйича тузатиш ҳаракатларни бажарилишини текширилаётган ташкилотнинг номувофиқликларни бартараф этилганлиги ҳақида ёзма ҳисоботини олганидан кейин назорати қилиши режалаштирилади.
Аҳамиятли номувофиқликлар бўйича тузатиш ҳаракатларни бажарилишини текширилаётган ташкилотга сертифкатлаштриш идорасининг эксперти (лари) мажбурий ташриф билан назорат қилинади.
Кам аҳамиятли номувофиқликлар бўйича тўғиловчи ҳаракатларни бажарилиши назоратида, агарда тузатиш ҳаракатлар таркиби мажбурий “жойида” текшришини талаб этмаса, текширилаётган ташкилотнинг расмий ҳисобти кўриб чиқилишига рухсат этилади.
Аудит вақтида эксперт тузатиш ҳаракатларни бажарилишини назорат қилиш мақсадида ҳақиқатда бажарилган ва тузатиш ҳаракатларнинг натижавийлигини текширади.
Агарда номувофиқликлар бўйича тузатиш ҳаракатлар объектив далилларга мувофиқ қониқтирилмаса ташкилотнинг СМТ баҳолаш ва аудит натижаси салбий таъсир қилиб, сертификатлаштириш идораси сертификат беришни бекор қилиш ҳақида хабар беради.