Якуний йиғилишни ўтказиш. Якуний йиғилиш комиссия раиси раҳбарлиги остида ўтказилади.
Якуний йиғилишда текширилаётган ташкилот раҳбарияти, етакчи мутахассислари ва комиссия аъзолари бўлишлари шарт. Йиғилишда комиссия раиси йиғилиш қатнашчиларига аудит натижалари, СМТ аудити бўйича хулосани тақдим этади.
Йиғилишга аудит натижалари бўйича далолатнома лойиҳаси тайёрланган бўлиши лозим.
Изоҳ – Аудит натижаси ва хулосаси бўйича барча турли қарашлар имконияти бўлса якуний йиғилишга бўлишига қадар текширилаётган ташкилот ва комиссия ўзаро муҳокама қилиши лозим. Агар келишилган барча қарашлар баённомада келтирилиши мумкин эмас. Теширилаётган ташкилот бу ҳақида сертифкатлаштириш идорасининг апелляция комиссиясига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Аудит натижалари бўйича далолатномани тасдиқлаш ва тарқатиш. Далолатнома комиссия раиси, комиссия аъзолари ва текширилаётган ташкилот раҳбари ёки унинг вакили имзолаб танишиш учун уларга тақдим қилинади. Агарда бошқалар кўришмаса, далолатнома икки нусхада, қоидалардагидек нашр қилинади.
Далолатноманинг бир нусхаси текширилаётган ташкилот (буюртмачи)га, бошқалари эса сертификатлаштириш идорасига берилади.
Далолатнома нусхаларига комиссия аъзолари ва текширилаётган ташкилот учун муҳим бўлиб, бунда комиссия аъзолари ва текширилаётган ташкилот махфийлик талабларига қатъий риоя этишлари лозим.
13.3.5. Сертификатлаштиришни тугатиш, рўйхатга олиш ва СМТ мувофиқлик сертификатини топшириш
СМТ сертификатлаштириш барча режалаштирилган тузатиш ҳаракатларни ва уларни бажарилиш натижаларини текширишни ўтказмасдан тугатилиши мумкин эмас.
Комиссия ишларни агарда барча ишлар бажарилган бўлса, аудит режасини кўриб чиқилиши, аудит натижалари бўйича далолатнома томонлар билан тўлдирилиб ва имзоланса, комиссия тузатиш ҳаракатларни бажарилиши бўйича ҳисобот ва режасини тақдим қилган бўлса тугатилган деб ҳисоблаши мумкин. Аудитга алоқадор ҳужжатларни сақлаш ёки амалдаги қонунчилик, меъёрий ва контракт ҳамда сертификатлаштириш идораси ҳужжатларига мувофиқ бекор қилинади. СМТ сертификатлаштириш бўйича ҳужжатлар сертификатлаштириш идораси ҳужжатларига мувофиқ ўрнатилган қоидаларга асосан сертификатлаштириш идорасида сақланади.
Сертификатлаштириш идораси раҳбари ва комиссия текширилаётган ташкилот (буюртмачи) билан келишмасдан бошқа ихтиёрий томонларга аудит натижалари бўйича далолатнома таркиби, аудит вақтида олинган бошқа маълумотлар ва ҳужжатлар таркибини ошкор қилмаслиги лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |