Ўзбекистон респубикаси


Ишчи ҳужжатларни тайёрлаш



Download 4,8 Mb.
bet157/235
Sana02.03.2022
Hajmi4,8 Mb.
#479755
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   235
Bog'liq
СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМИ ВА СЕРТИФ

Ишчи ҳужжатларни тайёрлаш. Комиссия раиси раҳбарлиги остида экспертлар ишчи ҳужжатларни тайёрлашни олиб боришади. Аудтига тайёрлашда сертификатлаштириш идораси ишлаб чиққан намунавий шакллардан фойдаланиш мумкин.
Ишчи ҳужжатларда қуйидагиларни ҳимобга олиш шарт:
- таркибий тузилма фаолиятини танланма назорат режалари ва текширув саволлари рўйхати;
- номувофиқликни балнкасини рўйхатга олиш ва кўриб чиқиш.
Сертификатлаштириш идораси аудит тугагунча аудит бўйича барча ёзувлар ва ҳужжатларни сақланишини таъминлаши шарт.


13.3.4 “Жойида” аудит ўтказиш ва аудит натижалари бўйича далолатномани тайёрлаш




Дастлабки йиғилиш. Дастлабки йиғилиш комиссия раиси раҳбарлигида комиссия аъзолари, раҳбарият ва теширилаётган ташкилотнинг етакчи мутахассислари иштирокида ўтказилади.
Йиғилиш қатнишчилари рўйхатгаолинган бўлиши шарт
Дастлабки йиғилиш мақсади қуйидагилар бўлиб ҳисобланади:
- аудит режасини ишлатиш имкониятини тасдиқлаш;
- аудит процедураси ва усулларини фойдаланиш қисқача қамраб олинганлиги;
- комиссия аъзолари ва текширилаётган ташкилот ходимлари ўзаро фаолияти процедурасини расмий ўрнатиш;
- келиб чиқадиган масалаларни муҳокама қилиш.
Дастлабки йиғилиш пайтида комиссия раиси мажбур:
- қатнашчиларга аудит ўтказишда комиссия билан уларга бириктирилган ишларни таништириш;
- аудит бўйича ишларни ўтказиш графигина эълон қилиш, охирги йиғилиш вақти ва кунини, аудитга алоқадор бошқа тадбирларни ҳамда оралиқ йиғилишларни текширув комиссияси ва текширилаётган ташкилот раҳбариятига таништириш;
- аудит процедураси ва усули билан қисқача таништириш;
- аудит танланма тариқасида бўлиши ва баҳолаш натижалари эҳтимоллик тавсифидан ҳол эмаслигини ташкилотга олдиндан маълумот бериш;
- аудит иш тала ҳақида хабардор қилиш (зарурият туғилган ҳолларда);
- аудит олиб борилиш ҳақида маълумотларни текширилаётган ташкилотга хабар бериши тартиби тўғрисида;
- комиссияни конфиденциллик талабларига риоя қилишини тасдиқлаш;
- комиссия аъзолари учун хавфсизлик ва сағлиғини сақлаш талабларини таъминлаш тартибини тасдиқлаш;
- сертификатлаштириш натижалари бўйича қабул қилинган қарор ва риоя қилиш тартиб қоидалари тўғрисида олдиндан маълумот бериш;
- акт тузиш тартиби билан таништириш;
- аудит тўхтатилиши мумкин бўлган ширтлар ҳақида маълумот бериш;
- агарда актда номувофиқлик бўлган ҳолда сертификатлаштириш идораси кейинги фаолиятидаги масалалар тўғрисида текширилаётган ташкилотни олдиндан маълумот бериш.




13.5-расм. “Жойида” аудитни ўтказиш ва аудит натижалари бўйича далолатнома тайёрлаш (4-босқич).

Жойида” СМТ аудити. Аудит давомида комиссия раиси аудит ўтиши ҳақидаги маълумотларини текширилаётган ташкилотга даврий равишда бериб боради.


Комиссия аъзолари кузатув натижаларини баҳолаш ва маълумотларни даврий алмашиниши шарит. Комиссия раиси зарурият туғилганда экспертлар ва техник экспертларни бажарадиган ишларини қайтадан тақсимлаши мумкин.
Комиссия раиси кундалик иш куни охирида комиссия аъзоларига ишчи йиғилишни ўтказиши лозим.
Аудит давомида олинган бевосита маҳсулот сифатига талабларни бузилиши ҳолатлар, ишлаб чиқариш жараёнига ёки ишлаб чиқариш муҳити ҳақидаги далилларни текширилаётган ташкилот раҳбариятига зудлик билан гувоҳлик (далил) тариқасида берилади.
Агарда аудит гувоҳлиги (далилларида) аудит мақсади истиқболсизлиги кўрсатилса, бу сабаблар тўғрисида комиссия раиси сертификатлаштириш идораси ва текширилаётган ташкилот раҳбариятига келгусидаги фаолиятни аниқлаш учун: аудит режасини тўғрилаш, аудит объекти ва/ёки соҳасини ўзгартириш ёки аудитни тўхтатилади.

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish