2. Бозор мувозанати ва унга таъсир этувчи омиллар



Download 15,72 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi15,72 Kb.
#103971
Bog'liq
kurs


2. Бозор мувозанати ва унга таъсир этувчи омиллар.
Бозор - бу сотувчилар ва харидорлар ўртасидаги маҳсулот сотиш ва сотиб
олиш бўйича эркин муносабатлар тизимидир.
Бозор - бу биринчидан, сотувчилар ва харидорларни учраштириб турадиган
жой; улар ўртасида келишилган нарх бўйича товар алмашуви содир бўлади. Бозорда сотишни амалга ошириш учун маълум харажатлар қилинади ва бу харажатлар бозор
тўғрисида ахборот олиш, шартномалар тузиш, учрашувлар ўтказиш, сотиб
олинадиган товар ёки хизматнинг миқдорий ва сифат характеристикаларини аниқлаш
ва бошқа турдаги харажатлар билан боғлиқ. Бундай харажатлар трансакцион
харажатлар бўлгани учун ҳам, бозорни трансакциялар мажмуаси деб ҳам қараш
мумкин. Бозорнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у даромадларни самарали
фаолият кўрсатаётган субъектлар ҳисобига қайта тақсимлайди, яъни замонавий
технологиядан, чекланган ресурслардан самарали фойдаланаётган хўжалик
субъектлари ҳисобига.
Бозорлар ўзининг ҳудудий масштабига кўра локал, миллий ва халқаро
бозорларга бўлинади. Олди-сотди объекти бўлиб, истеъмол товарлари, ресурслар,
(меҳнат, капитал, ер, тадбиркорлик қобилияти, ахборот) ва хизматлар ҳисобланади.
Товарлар бозори билан бир қаторда пул бозори (қимматбаҳо қоғозлар бозори) ҳам
мавжуд. Бозордаги нархлар олди-сотди жараёнида ёки ундан олдин шаклланиши
мумкин.
Бозорнинг самарали фаолият кўрсатиши трансакцион харажатлар билан
боғлиқ. Трансакцион харажатлар - бу товар алмашиш соҳасидаги харажатлардир. Бу
тушунча биринчи бўлиб Р.Коуз томонидан киритилган (1937 й). Трансакцион
харажатлар ўз ичига қуйидаги харажатларни олади: ахборот олиш, ўзаро келишув ва
учрашувлар билан боғлиқ харажатлар, товарлар хусусиятларини аниқлаш билан
боғлиқ харажатлар, мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва бошқалар.
Ҳар бир бозор ўзининг иккита қарор қабул қилувчи субъектига эга: сотувчилар
ва харидорлар. Бозорда қабул қилинадиган қарорларнинг мувофиқлиги ҳар бир
неъматнинг мувозанат нархи ва мувозанат миқдори билан таъминланади. Нарх талаб
ва таклиф муносабатлари натижаси сифатида, уй хўжаликлари ва фирмалар
томонидан қабул қилинадиган қарорларни мувофиқлаштириш учун муҳим ахборот
бўлиб ҳисобланади. Бундай ахборот бир вақтнинг ўзида жамиятдаги ноёб
неъматларни тақсимлаш муаммосини ечиш учун муҳим аҳамият касб этади. Масалан,
нон нархининг ошиши - харидорлар учун нонни истеъмол қилишни чеклаш тўғрисида
сигнал бўлса, фирмалар учун нонни ишлаб чиқаришни ошириш ва нон бозоридаги
мувозанатни тиклаш тўғрисида муҳим ахборот бўлиб хизмат қилади.
Нархлар ноёб ресурсларни рационал тақсимлашни таъминлайди, неъматларни
рационал истеъмол қилишга, харажатларни камайтиришга ундайди. Нарх ер, капитал
ва ресурслар эгаларининг даромадини аниқлайди. Бозор тизимида мувофиқлаштириш
масаласини бозор ҳал қилади. Мувофиқлаштириш масаласи билан боғлиқ
харажатларга трансакцион харажатлар дейилади.
Бозор мувофиқлаштиришдан ташқари ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар
қарорларини вақт бўйича тартиблаштиради. Бу келажакдаги неъматлар (фьючерс)
бозорининг вужудга келиши билан боғлиқдир. Келажакдаги неъматларнинг олди-
сотдиси, уларнинг нархлари тўғрисида тасаввурга эга бўлишга, уларнинг келажакда
нисбатан ноёблиги тўғрисида ахборот беради. Истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар
бундай нарх ахборотларига кўра, ўзларининг жорий хўжалик режаларини қайта кўриб
чиқадилар ва ўзларининг иқтисодий ҳаракатларини тартибга соладилар.
Иқтисодий субъектлар рационал ҳаракат қилиш тамойилига кўра ўз
мақсадларига эришиши учун хўжалик фаолиятида фаол қатнашадилар, бунинг асосий
моҳияти шундан иборатки, иқтисодий субъектлар берилган ресурслардан
фойдаланишдан олинадиган натижаларни максималлаштиради ёки маълум
натижаларни олиш учун харажатларни камайтиради.
Download 15,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish