5.2 Истеъмолчи талабларига мослашиш Юқори раҳбарият истеъмолчиларнинг қониққанлигини ошириш учун уларнинг талаблари аниқланиши ва бажарилишини таъминлаши керак (7.2.1 ва 8.2.1 қ.).
Ташкилот ўз истеъмолчиларига тобе бўлади, шунинг учун уларни жорий эҳтиёжларини тушуниши, уларни талабларини бажариши ва уларни эҳтиёжларини ортиғи билан қаноатлантиришига интилиши керак.
Юқори раҳбарият, ташкилот фаолияти истеъмолчилар талаблари, эҳтиёжлари ва истакларини қаноатлантиришга йўналтирилишини таъминлаши керак.
Раҳбарият қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда, истеъмолчилар талабларини бажариш учун фаолиятни ташкил қилиши керак:
маркетинг фаолияти жараёнида давомида истеъмолчилар талаблари, сўровлари ва эҳтиёжларини тадқиқ қилиш;
маҳсулот лойиҳалаш ва ишлаб чиқишда лойиҳа кириш маълумотларини шакллантиришда истеъмолчилар талабларини аниқлаш;
Ташкилотда барча манбалардан олинган ва истеъмолчилар қониқиши даражаси тўғрисида исбот бўлувчи маълумотларни йиғиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш тизими бўлиши керак.
Истеъмолчиларни қониқиши меъзонлари ва баҳолаш усуллари ишлаб чиқилиши керак. Бу маълумотлар ташкилот мақсадларини ишлаб чиқишда ва маҳсулот сифатини режалаштиришда қўлланилиши керак.
7.2. Сифат бўйича сиёсат
Сифат соҳасидаги сиёсат – юқори раҳбарият томонидан расмий шакллантирган, ташкилотнинг сифат соҳасидаги фаолиятига йўналтирилган ва умумий мақсадларидир.
5.3 Сифат соҳасидаги сиёсат Юқори раҳбарият сифат соҳасидаги сиёсатни:
а) ташкилот мақсадларига мувофиқ бўлиши;
b) талабларга мувофиқ бўлиши ва сифат менежменти тизимининг натижалилигини доимо ошириш бўйича тарафдорлигини ўз ичига олиши;
c) сифат соҳасидаги мақсадларни қўйиш ва таҳлил қилиш учун асос яратиши;
d) ташкилот ходимлари хабардор қилинган бўлиши ва уларга тушунарли бўлиши;
е) доимий яроқлилиги бўйича таҳлил қилинишини таъминлаши керак.
Сифатни бошқаришни асосий вазифаларидан бири бўлиб – ташкилот эришиш учун фаолият кўрсатаётган ва ривожланаётган мақсадларни белгилаш ҳисобланади. Масалан, маҳсулот сотишни ошириш маркетинг бўлими учун мақсад ҳисобланади.
Олдинга қўйилган мақсадлар нафақат ташкилот ходимлари, балки бошқа манфаатдор томонлар учун ҳам тушунарли бўлиши керак.
Бошқаришни қуйи даражалари учун мақсадлар, аниқ бўлинмаларда белгиланган ижрочилар томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши керак бўлган аниқ топшириқлар шаклида белгиланиши керак.
Сифат соҳасидаги сиёсатни ишлаб чиқишда юқори раҳбарият қуйидагиларни ҳисобга олиши керак:
ташкилот зафарлари учун зарур бўлган келажакдаги яхшилашлар имкониятларини;
барча манфаатдор (истеъмолчилар, ташкилот ходимлари, жамоатчилик, ҳиссадорлар, инвесторлар) томонларнинг эҳтиёжлари ва истакларини;
зарур ресурсларни;
таъминотчилар ва шериклар ҳиссасини.
Маҳсулот ёҳуд хизматларни сифатини доимий таъминлаш ташкилотни сифат соҳасидаги сиёсатини асосий йўналиши бўлиши керак.
Сифат соҳасидаги сиёсат корхона раҳбари томонидан имзоланиши керак.
Юқори раҳбарият сиёсатни тушунилиши, уни амалга оширилиши ва барча даражаларда қўллаб – қувватланишини таъминлаши керак.
Сифат соҳасидаги ҳужжатлаштирилган сиёсат корхона барча ходимларига етказилиши керак.