Вильфредо Парето италиялик иқтисодчи ва социолог бўлиб, у 1848 йил 15 июлда Париж шаҳрида туғилган. Унинг отаси италиялик, онаси француз бўлган. У ёшлигидан икки тилда яхши сўзлашган ва Паретонинг оиласи 1858 йилда Италияга келишган. Ота-онаси Паретога яхши таълим беришган бўлиб, Туриндаги Политехника мактабида таълим олиб, 1869 йилда муваффақиятли тугатган. Шундан сўнг ёш олим “Қаттиқ материалларни мувозанатлаштиришнинг фундаментал принциплари” мавзусида диссертацияни муваффақиятли ҳимоя қилган.
Кейинчалик мувозанатлаштириш тушунчаси Паретонинг иқтисодий ва ижтимоий ишларида кўп маротаб қўлланилган бўлиб, улардан кўпчилиги 1890 йилларда нашр этилган. Энг яхши назарияни яъни пирамидали тузилмаларнинг чўққисида барча жамиятда ҳаётни аниқловчи энг яхши ижтимоий қатлам туриши сифатида умумий назарияни асос солувчиларидан бўлиб танилди.
Бундан ташқари Парето бир қанча назарияларни яъни унинг номи билан статистик Парето-тақсимоти ва Парето-отимуми деб номланган назарияларни ишлаб чиқди. Бу назариялар халқ хўжалиги соҳаларида, шунинг, бошқа илмий фанларда кенг кўлланилиши билан ўз ифодасини топди. 1941 йилда Джозеф Джуран Парето-тақсимоти назарияси асосида таниқли бўлган “20% сабаблардан 80% оқибатлар келиб чиқиши” Парето тамойилини очиб берди.
Парето бир неча йиллар давомида емир йўллар маҳкамасида ва металлургия компанияларида меҳнат фаоиятини давом эттирган. У 1890 йилда сиёсий фаолият билан ҳам шуғулланишда ўзини синаб кўрган.
Олим 1893 йил Швейарияда Лозан университетининг сиёсий иқтисодиёт профессори бўлиб, 1923 йилда Италия сенатори лавозимига сазовор бўлди. Вильфредо Парето 1923 йил 20 августда Селиньда (Швейцария) вафот этган.
Уолтер Эндрю Шухарт (Walter A. Shewhart; 1891 йил 18 март – 1967 йил 11 мартгача яшаб, ижод этган) — Бутун дунёда таниқли америкалик Сифатни бошқариш назарияси бўйича консультант ва олим.
Иллинойс штатининг Нью Кэнтоне шаҳрида туғилган. 1917 йил, Калифорния университетида физика бўйича доктор илмий даражасини олган. У ўзининг муҳандислик фаолиятини 1918 йил Bell Telephone Laboratories компаниясида бошлаган. Шухарт сифатсиз маҳсулот пайдо бўлгунгача хатоларни келиб чиқиши тенденцияси ва меъёрларидан чекинишни аниқлаш усулини таклиф қилганида сўнг 1924 йил ғарбий европада сифатга ёндашиш революцияси юз берди.
Илмий муваффақияти. Шухарт 1931 йил “Саноат маҳсулотлари сифатни иқтисодий бошқариш” номли бринчи китобида назорат хариталаридан фойдаланиш тўғрисида ҳисоботни нашр этди. Профессорнинг ҳаётида 1939 йил Рютгер университети профессори бўлиши муҳим унитилмас сана бўлиб ҳисобланади. Чунки, ўша пайтда унинг иккинчи “Сифат назорати нуқтаи назаридан статистик усул” номли китоби чоп этилди. Шухарт охирги ўн йилликда ишлаб чиқариш-технологик жараёнлар сифати назорати статистик усули ва бунинг асосида тайёрланаётган маҳсулотнинг сифатини таъминлаш бўйича ишлар натижаларини умумлаштирди. Эдвардс Деминг “Шухратнинг доимий яхшилаш циклини” қунт билан тарғибот қилиб, бу эса замонавий дунёда “Деминг цикли” сифатида шаклланиб танилди. Шухарт қайта ишлашлар натижасида Олти сигма статистик концепциясини амалга оширди.