Ўзбекистон респубикаси


Яроқсизликни ажратиб олиш фазаси



Download 4,8 Mb.
bet13/235
Sana02.03.2022
Hajmi4,8 Mb.
#479755
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   235
Bog'liq
СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМИ ВА СЕРТИФ

Яроқсизликни ажратиб олиш фазаси. Ушбуга оид даврда ҳунармандлар ва усталар ўз маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида уни тайёрлаш учун таркибий бўлаклар ва буюмларни бир-бирига мослаштириб эмас, балки тасодифий, дуч келганини қўллашни жорий этганлар. Яъни, буни ўзароалмашувчанлик тарзида кўриш мумкин. Бунда турли калибрлар, ўлчовлардан фойдаланилган. Мос келмаганлари яроқсиз (брак) сифатида чиқариб ташланган.
Мазкур усулда кенг миқёсда маҳсулот ишлаб чиқариш XIX асрнинг 70 йилларига тўғри келади. Унинг илк намоёндалари Сэмюэл Кольт заводи ҳисобланади. Кейинчалик XX асрнинг бошларида Генри Мартин Леланд (“Кадиллак” фирмаси асосчиси) ва Генри Форд бу усулга ўтишни жорий этганлар. Г.Леланд автомобилсозликда биринчилардан бўлиб “ўтувчи” ва “ўтмайдиган” калибрларни қўллай бошлаган.
1908 йил Британия автомотоклуби экспертлари тасодифий равишда Англияга юборилган “Кадиллак” автомобилларининг партиясидан 3 тасини ажратиб олиб, уларни охирги мурватигача ёйиб ташлаганлар. Барча деталларни бир жойга тўплаб, уларнинг баъзиларини сотувга юборилган эҳтиёт қисмлари билан алмаштириб, автомобилларни яна қайтадан йиғганлар. Иккита автомобиль биринчи уринишдаёқ ишга тушган, биттаси эса иккинчи уринишда ишга тушган. Автомобиллар сифати бир хил даражада эканлиги исботлангандан сўнг, автоклуб “Кадиллак” фирмасини махсус диплом ва “Стандартлаштирилганлиги учун” ёзувли кумуш кубок билан тақдирлаган. Шундан кейин “Кадиллак” автомобилларида фирманинг герби туширилган белгида “Standart of the world” (“Жаҳон учун намуна”) ёзуви пайдо бўлган.
Кўпгина мамлакатларда шиддатли иқтисодий ривожланиш билан бир қаторда маҳсулот сифати муаммоларига нисбатан муносабатлар жиддий ижобий томонга ўзгартирила бошланиб, табиий фанлар билан бир қаторда сифатни бошқаришга ҳам илмий ёндошила бошланди.
1905 йилда биринчи сифатни бошқариш тизими - Тейлор тизими пайдо бўлди. У буюм (детал)лар сифатига допусклар кўринишида талабларни ўрнатиб, алоҳида олинган ҳар бир буюмнинг сифатини бошқариш тизимини яратди. Тейлор тизимининг амалдаги муваффакиятини таъминлаш борасида сифат соҳасида илк мутахассислар - инспекторлар фаолият олиб бора бошладилар.

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish