2.3-расм. Сифатнинг беш юлдузи.
Тўртинчи босқич. 1980 йилларда ялпи сифат назорати тизими(ТQС)дан ялпи сифат менедменти тизими (TQM)гa ўтиш бошланган. Бу вақтда сифат тизимига янги халқаро стандартлари ISO 9000 (1987 й.) стандартлари пайдо бўлган. 1994 йилда хизматлар, қайта ишланадиган материаллар ва дастурий маҳсулотлар сифатини таъминлаш масалалари бўйича халқаро ISO 9004-1, -2, -3, -4, стандартлари ишлаб чиқилган.
Бешинчи босқич. 1990 йилларда корхонанинг жамиятга таъсири, балки корхона жамиятдаги барча қизиқишларни ҳисобга олиши юзага келган. Бу атроф-муҳитни ҳимоялаш ва маҳсулотлар хавфсизлиги менежменти тизимига доир ISO 14000 серияли стандартлар пайдо бўлган.
Умуман олганда, ҳозирги XXI аср – “Сифат асри”да давлатлар ва минтақалараро иқтисодий глобаллашув ва интеграция жараёнлари қанчалик шиддат билан ривожланиб бораётган бўлса, сифатга нисбатан талаб ва эҳтиёжлар ҳам шунга монанд ортиб бормоқда.
Ривожланган давлатлар билан бир қаторда республикамизда ҳам йирик ишлаб чиқариш корхоналари, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, шу билан бирга истеъмолчиларимиз ҳам сифат масалалари ва муаммоларининг ҳаётий ва иқтисодий жиҳатларини, сифатни ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатларнинг мунтазам равишда камайиб бориши ва меҳнат унумдорлигини оширишдаги аҳамиятини чуқурроқ, мукаммалроқ тушунмоқдалар. Шундан келиб чиқиб, сифат соҳасида халқаро стандартлар ишлаб чиқиш, уларни такомиллаштириш мунтазам амалга ошириб борилади дейиш мумкин ва бу давр тақозоси бўлиб қолади.
2.2. Сифат менежменти намоёндалари
Сифат соҳасидаги буюк намоёндалар ва уларнинг бу соҳадаги қарашлари ҳақида тўхталиб ўтиш келгусида сифатни бошқариш воситалари ва механизмларини тушуниш учун муҳим аҳамият касб этади. Умумий сифат инсонпарварлик ва ахлоқий қадр-қимматлар асосида яратилади. Қадр-қиммат тизимлари нуфузли тизимлар билан узлуксиз алоқадордир. Бундай нуфузли тизимларнинг бир қисми – сифат соҳасида концепциялар, назариялар, билимлар эгаси бўлмиш буюк намоёндалардир. Тизимнинг бошқа қисми TQM (Total quality management)нинг концепциясини фидоий, астойдил ва таниқли менежерлари бўлиб ҳисобланади. Сифат соҳасидаги бир қанча намоёндалар: Вильфредо Парето, Уолтер Эндрю Шухарт, Уильям Эдвард Деминг, Каору Исикава, Генити Тагути ва Арманд В. Фейгенбаум ҳамда муваффақиятли менежерлар: Филипп Кросби, Джозеф М.Джуран ва Нориаки Канолар ишлари ва улар ҳақида қисқача маълумотлар келтириб ўтмоқчимиз (2.4-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |