Арманд В. Фейгенбаум (Armand W. Feigenbaum) – бутун жаҳонда машҳур бўлган америкалик мутахассс, комплекс сифатни бошқариш назариясининг муаллифи, Халқаро сифат академияси (ХСА) академиги ва унинг асосчиларидан бири, Сифат бўйича Америка жамияти (ASQ) фахрли аъзоси ҳамда собиқ президенти. 1986 йида А. Фейгенбаумнинг китоби рус тилида нашр этилган.
1950 йилларда Фейгенбаум томнидан комплекс (total) сифатни бошқариш тизими (TQC) концепцияси шакллантирилиб, 1960 йилларда корхоналарни бошқариш соҳасида янги фалсафий концепция сифатида машҳур бўлиб ҳисобланган. Бу концепциянинг асосий низоми барча камровли сифатни бошқариш ҳақидаги ғоя ҳисобланиб, яъни техникавий, иқтисодий, ташкилий ва ижтимоий-психологик чора-тадбирларни амалга оширишда корхонанинг бошқарув иерархиясининг барча босқичларида ва маҳсулотни яратишнинг барча босқичларини камраб олиши лозим бўлган.
“Ҳозир сифат муаммоси бир қанча мураккаблашган, - деб таъкидлаган Фейгенбаум, - уларни фақатгина янги ташкилий тузилма шаклланиб бўлгандагина муваффақиятли ҳал этиш мумкин. Бу муаммолар амалдаги ташкилий тузилмада “кўпайиб борган”.
Комплекс сифатни бошқариш учун маҳсулотни лойиҳалаш босқичларидан олдин уни лойиҳалаштириш ва амалга ошириш самара беради. Комплекс бошқарувда ишларни бажаришга талаблар фирманинг ўз стандартларида ўрнатилади. Сифат режалаштирилиши лозим. Корхонада сифат учун харажатларнинг қатъий ҳисобининг юритилишини йўлга қўйиш лозим. Фейгенбаумнинг айтишича, комплекс сифатни бошқариш тизими – бу корхона бошқарувининг янги маданиятини яратувчи раҳбарлик услубидир.
А. Фейгенбаум томонидан сифатга ёндошишнинг яъни сифат бўйича дастурларни амалга оширишдаги ҳаракатлар беҳуда кетмаслиги ҳисобга олиниши лозим тўрта “фожиали гуноҳ” ишлаб чиқилган.
Биринчи гуноҳ дастурни кенгайтириш “тантанали шиор”ларга ва юзаки ўзгаришларга асосланиши билан акс этади.
Иккинчи гуноҳ дастурларни танлашда биринчи навбатда ишчиларга мўлжаллаш (“кўк ёқачалар”) ва муҳундислик (“оқ ёқачалар”) хизматларининг муҳимлиги ҳисобга олинмаслигидан иборат.
Учинчи гуноҳ – доимий сифат даражаси амалда бўлмаслигини (сифат даражаси узлуксиз ошиб бориши лозимлигини) тан олишни ҳоҳламаслиги.
Тўртинчи гуноҳ кўпроқ азалий бўлиб, ишларни автоматлаштиришга алоқадор эканлигини янглиштириш, яъни ўз-ўзидан сифатни оширишга якуний сўз бўлиб ҳисобламайди (Фейгенбаумнинг фикрича, инсон омилларига асосланган, дастурлар асосида яратиш ва роботлаштириш асосида сифатни қуришга уринишларнинг ўзаро принципиал фарқланишлари мавжуд).
Do'stlaringiz bilan baham: |