Генити Тагути (Genichi Taguchi, 1924 йилда туғилган) – сифат соҳасида энг обрўли мукофот соҳиби (унга Деминг номидаги мукофотни 4 марта беришган), япониялик таниқли статистик. 1940 – йилларнинг охирида маҳсулот ва ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш масалаларини ўрганган. Тагути математик статистика алоқадор, хусусан, сифат назорати ва экспериментларни режалаштиришнинг статистик усуллари ғоясини ажратди.
Тагути усули (Тагути ўзининг “сифат инжиниринги” номли концепцияси, “Тагути усули” атамаси АҚШда пайдо бўлган) ўзида сифат масалаларини ҳал қилишган принципиал янги ёндашишни намоён этади. Тагутининг асосий фалсафаси – бу бир вақтда харажатларни камайтириш билан сифатни оширишдир. Тагути усулига мувофиқ иқтисодий омил (нарх) ва сифат биргаликда таҳлил қилинади. Иккала омил йўқотишлар функцияси деб номланган умумий тавсифлар билан боғлиқдир. Тагути методологияси қуюм (допуск)лар ичида кўрсаткичлар қийматининг бир хил бўлмаслиги омилларини тан олишга таянган. Сифатни йўқотиш функцияси маҳсулотни алмаштиришдан йўқотишлар яъни энг яхши номинал қиймати нуқтасида (йўқотишлар нолга тенг бўлганда) номиналдан йўқотишлар ўсиб бориши ва чегара майдонида ўзининг максимал қийматига эришиш чўққиси билан ифоданувчи параболани бўлиб ҳисобланади (2.5-расм).
бу ерда, - константа; - ўзгарувчан шкала бўйича ўлчанган чиқиш катталиги; - бериган қиймат; - сўмда ифодаланган йўқотишлар.
Таҳлил қилишда истеъмолчи томонидан ва ишлаб чиқарувчилар томонидан йўқотишлар сифатида деб қаралади. Тагути методи параметрлар қийматини ёйилишини келтируб чиқарувчи, яъни ўзгартириш қимматга тушувчи ёки имкони бўлмаган ўзгарувчи омиллар - “шовқин” деб номланувчи таъсирларга сезгир бўлмаган жараёнлар ва маҳсулотларни лойиҳалаш имконини беради. Иқтисодий нуқтаи назардан ихтиёрий ҳаттоки энг кичик “шовқинлар” ҳам даромадни камайтириб, ва бунда кафолатланган хизматларга харажатлар ва ишлаб чиқариш харажатларини ўсишига олиб келади. Бундай барқарорликни робастлик (робастностью) (инглизчада robust — мустаҳкам, барқарор) деб номланиши қабул қилинган. Тагути робастликга эриши ҳал этишда айнан маҳсулотни лойиҳалашдан олдинги босқичларига эътибор қаратади.
Тагутиннг хизмати ҳақиқатда сифат таъминлаш соҳасида экспериментларни режалаштириш, ишончи далиллар ва содда солиштириш усулларини топганлиги билан тавсифланади. Айнан шунинг учун ҳам Тагутининг ўзи бундай ёндашишнинг асосий хусусиятларини олдиндан кўра била олган.
Тагутининг ғояси 30 йил давомида Японияда муҳандислик таълимининг асосини ташкил этиб, унинг ижодий ишларининг 7 томли тўплами чоп этилган. АҚШда бу усуллар Ford Motors компанияси биринчи бор ўзининг муҳандисларига таништиришни бошлаганидан сўнг, 1983 йилда маълум бўлган. Тагути методига эътибор бермаслигининг сабабларидан бири – АҚШ ва Европанинг кўплаб ишлаб чиқариш компаниялари Япониядан жиддий ортда қолишганлигидир.