Корхонанинг ҳар бир ишчиси олдида сифат соҳасидаги мақсадларни доимий қўйиш.
Нуқсонларнинг сабабларини бартараф қилиш процедурасини ишлаб чииш.
Сифат соҳасидаги талабларни бажариш учун ишчиларини маънан кенгайтириш дастурини ишлаб чиқиш.
Сифат соҳасидаги маҳоратли ходимлардан иборат мақсадли гуруҳни яратиш.
Ҳаммасини бошидан бошлаш (янада юқори даражада бажариш ҳаракатлар циклини қайтариш)
Ф.Кросби ZD («нол нуқсон») тизимининг яратувчисидир. Кросби сифатни баҳолаш нархи масалаларини ўрганиш давмида машҳур ҳикматли сўз: “Сифат - текин” (Quality is Free) айтган. Бундан келиб чиқадики, тайёрловчилар тўловлар ва харажатларни сифат учун эмас, балки, уни борлиги учун амалга оширишади яъни доимий назорат ва таҳлил асосида бўлиши лозим. У ўзининг “Сифат - текин” номли китобида Ф.Кросби сифатни ошириш катта харажатларини талаб қилмаслиги, шунингдек, келгусида сифатни ошириш бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарувчанликни оширади, модомики, бир вақтда маҳсулотни истеъмолчилардан қайтиши, сифатсиз маҳсулотларни қайта ишлаш, нуқсонларни бартараф қилиш билан боғлиқ бўлган кўплаб харажатлар камайишини исботлаб берган.
Кросби муаммони ҳал этишда корхонанинг лаёқатлиги даражасини баҳолашнинг универсал усулини тавсия этган. Бу мақсад учун у олтита параметрдан фойдаланган ва улар фуйидагилар:
корхона раҳбарининг муаммога бўлган муносабати;
корхонада сифат бўлимининг мақоми;
сифат муаммосини кўриб чиқиш йўллари;
корхонанинг умумий айланмасидан фоизларда сифатга харажатлар даражаси;
сифатни ошириш бўйича чора-тадбирлар;
корхонада сифат билан боғлиқ мавжуд қоидалар.
Ф. Кросби ҳар бир параметрларни уларнинг ҳолатини тавсифловчи мезонлар қаторидан боҳлиқлигини балларда баҳолаш жадвалини ишаб чиқди. Параметрларнинг ҳақиқий қиймати қанчалик жадвалга яқин бўлса, сифат соҳасида корхонанинг етуклиги даражаси шунчалик юқори бўлади. У сифат соҳасида ҳолатларни яхшилашга ўтказувчи корхонанинг алоҳида фаолиятларини муайян шароитларда оптимал ҳаракатларни қўлланилишини ўрнатиш мумкин бўлган тўлиқ графиклар, жадвалар тизимини таклиф қилган.
Ф. Кросби турли даражадаги раҳбарларни пешқадамлиги ва етуклик даражасини баҳолаш моделининг муаллифи бўлиб ҳисобланади. Бу баҳолашнинг усулларидан бири – бу “оператив етуклиги” (қўйилган масалани бажаришни билиши) ва “психологик етуклиги” (одамларни билан кришиб кетиши ва бошқаришни билиш) кўрсаткичларини ҳисобга олувчи “самарали пешқадамлик модели”ни тузишдир.