8.3 Номувофиқ маҳсулотни бошқариш
Ташкилот, талабларга мувофиқ бўлмаган маҳсулот идентификатлаштирилган ва бехосдан фойдаланиш ёки етказиб берилишини олдини олиш мақсадида бошқарилишини таъминлаши керак. Бошқарув воситаларини аниқлаш учун ҳужжатлаштирилган процедура, номувофиқ маҳсулот билан ишлаш учун тегишли жавобгарлик ва ваколатлар ишлаб чиқилиши керак.
Мақсадга мувофиқ бўлганда, ташкилот номувофиқ маҳсулот масаласини қуйидаги усулларнинг бир ёки бир нечтаси орқали ҳал қилиши керак:
a) аниқланган номувофиқликни бартараф этиш мақсадида ҳаракатларни амалга ошириш;
b) мувофиқ ваколатли идора томонидан ва мумкин бўлганда, истеъмолчи томонидан четга чиқиш учун рухсат берилса, ундан фойдаланиш, уни ишлаб чиқариш ёки қабул қилишга ижозат бериш;
c) дастлабки мўлжалланган фойдаланиш ёки қўллашни олдини олиш мақсадида ҳаракатларни амалга ошириш;
d) агар номувофиқ маҳсулот етказиб берилгандан кейин ёки фойдаланиш пайтида аниқланган бўлса, номувофиқликнинг мавжуд оқибатлари ёки мумкин бўлган оқибатларига нисбатан мос ҳаракатларни амалга ошириш.
Номувофиқ маҳсулот бартараф қилингандан кейин, маҳсулотнинг талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун қайта верификатланиши лозим.
Номувофиқликлар тавсифи ва ҳар қандай кейинги қилинган ҳаракатлар, шу жумладан четга чиқиш учун олинган рухсатлар ҳақидаги ёзувлар ишчи ҳолатда сақлаб турилиши лозим (4.2.4 қ.).
|
Ташкилот, ўрнатилган талабларга номувофиқ бўлган маҳсулот ишлаб чикаришни тегишли босқичларида аниқланиши, белгиланиши ва яроқли маҳсулотдан ажратилишини таъминлаши керак.
Номувофиқ маҳсулотни бошқариш бўйича фаолиятни мақсади, истеъмолчига ўрнатилган талабларга мувофиқ бўлмаган маҳсулотни етказиб берилишини олдини олиш ва бундай маҳсулотни камчиликларини бартараф қилиш билан боғлиқ бўлган харажатларни йўқотишдан иборат.
Номувофиқ маҳсулотни кейинги ишлатилиши бўйича масалаларни ташкилот оператив хал қилиши керак. Номувофиқ маҳсулотни қўллаш имконияти, уни тузатиш, қўшимча текшириш, унга нисбатан бошқа ҳаракатлар тўғрисидаги қарорни тегишли маъсул шахслар қабул қилиши керак. Қарорни қабул қилиниши даражаси аниқланган номувофиқликка ва кейинги оқибатларга мувофиқ булиши керак. Қарор қабул килиш бўйича ваколатлар ҳужжатларда белгиланиши керак.
Ташкилот номувофиқликлар сабабларини (технологик жараённи ижрочи томонидан бузилиши, қурилмаларни ишлашидаги носозликлар, номувофиқ материаллар ва ҳ.к.) аниқлаш ва таҳлил қилиш бўйича масалаларни оператив ҳал қилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |