2-босқич. Фойдали қазилмаларни қидириш.
Қуйи босқичлар:
2.1. Умумий қидириш;
2.2. Тавсилий қидириш;
2.3. Қидириш – баҳолаш ишлари.
3 - бочқич. Дастлабки разведка.
4 – босқич. Тавсилий разведка.
5 – босқич. Тоғ ишлари олиб борилаётган худудларда эксплуатация қилинаётган конларни разведка қилиш.
6 – босқич. Эксплуатацион разведка.
2.Геология–қидирув босқичларида амалга ошириладиган ишлар.
Минтақавий аэрофазовий, геофизик ва геологик суръатга олиш ишлари фойдали қазилма конларини мақсадли, илмий асосланган қидириш ишларини олиб бориш учун геологик асос бўлиб ҳисобланади. Минтақавий суръатга олиш жараёнларида ҳам йўл–йўлакай қидириш ишлари олиб борилади, аммо 1:100000 ва ҳатто 1:50000 миқёсли суръатга олиш ишларини олиб боришда кўпгина конлар топилмаслиги ҳам мумкин. Чунки майдонларнинг катта қисми “бўш” ҳисобланади, шунинг учун барча худудларда ёппасига тизимли қидириш ишлари олиб бориш мақсадга мувофиқ эмас. Фақат минтақавий аэрофазовий, геофизик ва геологик суръатга олиш асосида истиқболли ва “бўш” майдонларни асосли ажратиш мумкин. Уларнинг бош вазифаси шулардан иборат.
Худуднинг ёки уни бир қисмини геологик тузилиши ҳусусиятларини ўрганилганлик даражасига ва фойдали қазилмаларга нисбатан истиқболлилигига боғлиқ равишда баъзи бир минтақавий геологик ўрганишнинг қуйи босқичлари умумий ўрганиш занжири билан бирлаштирилиши ёки олиб ташланиши мумкин. Жумладан, ҳар бир босқич олдиндан аниқ шароитларда чуқур геологик ҳариталаш усулларини, техник имкониятларини ва тахмин қилинаётган натижаларни обдон баҳолаш зарур.
Назорат саволлари:
1. “Фойдали қазилма”, “минерал ресурслар”, “маъдан”, “минерал хом ашё”, “маъданли тана”, “маъдан нишонаси”, “кон” ва “маъданли майдон” тушунчалари ўзаро қандай боғлиқликка эга?
2. Кон, конларнинг саноат тури, конларнинг носаноат тури, тўпламлар, маъданли тана, маъданли тўплам, маъдан нишонаси, минераллашган нуқта, маъданли майдон, металлогения, минерагения тушунчаларига изох беринг!
3. Маъданли формация, маъданли комплекслар, стратиформали конлар деганда нимани тушунасиз?
4. Фойдали қазилмалар минерал-геокимёвий ва технологик тавсифи ҳамда фойдаланиш соҳаси бўйича қандай турларга бўлинади?
5.Фойдали қазилмаларни қидириш ва разведка қилиш фаннинг моҳияти ва придмети нималарда намоён бўлади?
6. Фаннинг назарий асоси деганда нимани тушинасиз?
7. Қидириш ва разведка қилиш объекти нима?
8.Конларни қидириш ва разведка қилиш тўғрисидаги фаннинг асосий мақсади нима?
9.Фойдали қазилмаларни қидириш ва разведка қилиш ҳақида қандай тарихий маълумотларни биласиз?
10. Фойдали қазилма конларини геология–разведка ишлари қандай босқичларда амалга оширилади?
Do'stlaringiz bilan baham: |