2.8. Конларнинг ўлчамлари. Юқорида тўҳталиб ўтилганидек, конларнинг саноат аҳамияти асосан уларнинг ўлчамлари, биринчи навбатда фойдали қазилма захиралари билан аниқланади. Захиралари бўйича конларни солиштириш учун уларнинг нисбий катталиги, қатори ёки миқёси тўғрисида тасаввурга эга бўлиш етарли. Захираларининг миқёси бўйича конларни қиёслашда бирор–бир фойдали қазилма бўйича конларни солиштириш мақсадга мувофиқ. Масалан, кўмир конлари ва темир маъданларининг захиралари–юз миллионлаб ва миллиардлаб, мис конларининг захираси–юз минглаб ва миллионлаб тонналарда, олтин ва платиналарнинг захираси – килограмларда ва тонналарда ҳисобланади.
Жуда йирик, машхур молибден конларининг захираси темирнинг кичик конлари захирасига тенг. Конларни захираси бўйича солиштириш учун уларнинг ўрганилганлик даражаси муҳим аҳамиятга эга.
Миқёси ва саноатдаги аҳамиятига кўра конлар одатда қуйидаги тўрт гуруҳга бўлинади: 1.Ўта йирик конлар; 2.Йирик конлар; 3.Ўртача конлар ва 4.Кичик конлар.
2-жадвалда фойдали қазилма конларининг захиралари бўйича гурухланиши мисол тариқасида келтирилган. 3 – жадвалда эса маъдан захиралари ва металларнинг қазиб олинган захиралари бўйича конларнинг қиёсий маълумотлари келтирилган.
2.9.Захиралар концентрацияси. Конларни қазиб олишда фойдали қазилмаларнинг нафақат захиралар миқдори, балки кон доирасида захираларнинг тарқалиши(маъданли таналарнинг сони, шакли, ўлчамлари, уларнинг ўзаро жойлашуви ва ётиш шароитлари) ҳам муҳим.
Йирик заҳиралар бирор бир кичик қалинликдаги ётқизиқда унинг ётиш йўналишлари ва чуқурлиги бўйича тарқалган бўлиши мумкин. Бундай конларни очиш учун бир нечта ер ости иншоотларини қуриш, ташиш ва қайта ишлаш каби ишларга катта миқдорда маблағ сарфлаш талаб этилади.
2-жадвал
Захиралари бўйича конларнинг гуруҳланиши
Фойдали қазилмалар
|
Захиралари ва аҳамияти бўйича конлар миқёси
|
Йирик(дунё аҳамиятига молик)
|
Катта(минтақа аҳамиятига молик)
|
Ўртача(айрим иқтисодий худуд аҳамиятига молик)
|
Кичик(маҳаллий аҳамиятга молик)
|
Кўмир ва темир рудаси
|
Ўн миллиардлаб тонна
|
Бир неча юз миллионлаб ва миллиардлаб тонна
|
Бир неча ўн ва юз миллионлаб тонна
|
Миллионлаб ва ўн миллионлаб тонна
|
Мис, боксидлар
|
Юз миллионлаб тонна
|
Ўн миллионлаб тонна
|
Миллионлаб тонна
|
Юз минглаб тонна
|
Қўрғошин, цинк, никель
|
Ўн миллионлаб тоннадан ортиқ
|
Миллионлаб тонна
|
Юз минглаб тонна
|
Ўн минглаб тонна
|
Вольфрам, қалай, молибден
|
Милионлаб тонна
|
Юз минглаб тонна
|
Ўн минглаб тонна
|
Минглаб тонна
|
Симоб, сурьма, кадмий
|
Юз минглаб тонна
|
Ўн минглаб тонна
|
Минглаб тонна
|
Юзлаб тонна
|
Олтин
|
Минглаб тонна
|
Юзлаб тонна
|
Ўнлаб тонна
|
1 тоннагача
|
Апатит
|
Миллиардлаб тонна
|
Юз миллионлаб тонна
|
Ўн миллионлаб тонна
|
Миллионлаб тонна
|
Слюдалар
|
Миллионлаб тонна
|
Юз минглаб тонна
|
Ўн минглаб тонна
|
Минглаб тонна
|
Пьезооптик кварц, исланд шпати, оптик флюорит
|
Юз тоннадан ортиқ
|
Ўнлаб тонна
|
1 тоннадан ортиқ
|
Юз ва ўн килиограмлаб
|
3-жадвал
Маъдан заҳиралари ва металларнинг қазиб олинган заҳиралари бўйича конлар миқёси
Махсулот
|
Кон миқёси
|
Катта
|
Ўртача
|
Кичик
|
Захираси бўйича,
%
|
Қазиб олиш бўйича,
%
|
Захираси бўйича,
%
|
Қазиб олиш бўйича,
%
|
Захираси бўйича,
%
|
Қазиб олиш бўйича,
%
|
Темир
Мис
Қўрғошин
Вольфрам
Молибден
Олтин
|
91
66
39
72
51
85
|
81
64
29
50
40
70
|
5
26
37
19
37
13
|
8
23
39
22
27
19
|
4
8
24
9
12
2
|
11
13
32
28
33
11
|
Бундай конларни ишга тушириш хом ашёнинг юқори таннархга эгалиги билан ҳарактерланади. Очиқ усулда қазиб олиш вақтида устки катта майдондаги ер, баъзан жуда қимматли ҳисобланган яловлар яроқсиз ҳолга келади, бундай ерларни рекултивацияси учун катта миқдорда ҳаражат қилишга тўғри келади. Бошқа конлар билан бир хил шароитда хосил бўлган юқори концентрацияли фойдали қазилмалар айрим корхоналар қурилишига ва конни қазиб олишга кетган сарф – ҳаражатларни камайтиради, умумий меҳнат унимдорлигини оширади. Захиралар концентрацияси ўта муҳим геологик – иқтисодий параметр бўлиб, ётқизиқларнинг қалинлиги ва тузилиши ҳамда фойдали компонентнинг миқдори билан ҳарактерланади.
Фойдали қазилмаларнинг концентрацияси ва конларнинг маҳсулдорлиги кон майдонларидаги захиралар ёки конларни қазиб олишдаги қазиб олишлар миқдори билан ўлчанади. Конларни таққослаш учун бу икки кўрсатгич ҳам зарур. Кўмир саноатида қатлам ёки қатламлар унимдорлигини аниқлашда бир кон майдонидаги кўмир заҳиралари миқдорини акс эттирувчи кўрсатгичлардан фойдаланилади. Бутун конни, унинг айрим участкаларини ёки ётқизиқларни қазиб олишда коннинг маҳсулдорлиги (унимдорлиги) иқтисодий жихатдан самарасиз бўлиши ҳам мумкин.
Конларни ўрганишнинг биринчи босқичида одатда коннинг умумий яқинлаштирилган маҳсулдорлиги ва унинг умумий захираси аниқланади. Разведка жараёнида айрим ётқизиқлар ажратилади ва ўрганилади. Кон жуда кўплаб айрим фойдали қазилма ётқизиқларини ҳам ўз ичига олиши мумкин. Бунда асосий(бош) ётқизиқларни ажратиш лозим, улар разведка жараёнида тавсилий ўрганилади. Иккинчи даражали, заҳираси бўйича нисбатан унча катта бўлмаган ётқизиқларни разведка қилишда одатда камроқ тавсилий ўрганилади, улар асосийларини қазиб олиш жараёнларида йўл – йўлакай қайта ишланади. Иккинчи даражали ётқизиқлар эксплуатацион разведка босқичида тавсилий ўрганилади.
Тавсилий разведка материалларидан фойдаланиб, ҳар бир асосий ётқизиқлар бўйича заҳиралар ва маҳсулдорлик ҳисобланади, бутун кон бўйича захиралар ва уларнинг концентрациялари эса айрим ётқизиқлар бўйича олинган кўрсатгичларни йиғиш орқали аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |