Ўзбекистон републикаси


II-БОБ. ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМА КОНЛАРИНИ ҚИДИРИШ, РАЗВЕДКА ҚИЛИШ ВА БАҲОЛАШНИНГ ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИ



Download 9,62 Mb.
bet9/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

II-БОБ. ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМА КОНЛАРИНИ ҚИДИРИШ, РАЗВЕДКА ҚИЛИШ ВА БАҲОЛАШНИНГ ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИ
Қидириш ва разведка қилиш ишлари у ёки бу фойдали қазилмага эга бўлмаган жинслардан, саноат аҳамиятига эга бўлган конларни ва маъданлар намоён бўлган жойлардан фарқлашни билишдан бошланади. Ҳар қандай кон аниқ қийматли ҳусусиятлари билан тавсифланади ёки уларни тоғ–саноат параметрлари деб ҳам аташади. Буларга коннинг ётиш шароитлари ва чуқурлиги, маъданли тананинг ва қоплама жинсларнинг қалинлиги, маъдансиз кичик қатламларнинг қалинликлари ва ётиш холатлари, минералогик таркиби, фойдали ва зарарли компонентлар миқдори, маъданлар ва уларни ўраб турувчи жинсларнинг турғунлиги, сув манбалари ва уларнинг ҳажми ва бошқалар киради. Буларнинг ҳар бирини аниқ қийматлари, минерал хом-ашёларни қазиб олиш, қайта ишлаш ва фойдаланишнинг иқтисодий кўрсатгичларига таъсир кўрсатади. Шунинг учун саноат учун руҳсат этилган геологик–саноат параметрлар қийматини(кондицияни) аниқлаш лозим. Улар асосида конни ишга тушириш учун техник жихатдан имкониятлар мавжуд ва иқтисодий жихатдан мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Кондиция саноат аҳамиятига эга бўлган кон маъданларини, ётқизиқларини ва кон участкаларини саноат аҳамиятига эга бўлмаган жойлардан ажратиш ёки чегаралаш учун хизмат қилади. Шу нуқтаи назардан геологик–саноат параметрлар ўзаро узвий боғлиқдир. Ётқизиқнинг рухсат этилган қалинлиги ва тузилиши фойдали қазилманинг сифатига, ётиш шароитига ва чуқурлигига ва бошқаларга боғлиқ. Шунинг учун кон разведкаси ўз ичига моҳияти бўйича геологик–саноат параметрларини, уларнинг маконда ўзгариш қонуниятларини, конни қазиб олиш техникаси ва иқтисодиётига ўзаро боғлиқлиги ва таъсирини ўрганиш кабиларни олади. Уни ўтказиш натижасида геологик–саноат параметрларнинг оптимал қийматлари ўрнатилади, уларга мувофиқ саноат аҳамиятига эга бўлган маъданлар майдонини чегаралаш ва заҳираларини ҳисоблаш ишлари олиб борилади.
2.1.Фойдали қазилмаларнинг морфологияси. Фойдали қазилмаларнинг морфологияси ва ётиш шароитлари конни очиш ва қазиб олиш технологиясининг энг самарали усулларини танлашни белгиловчи асосий табиий омиллар бўлиб ҳисобланади. Табиий ва технологик омиллар кўзда тутилган ҳолда конни қазиб олиш чуқурлиги, каръер четларининг қиялик бурчаги, фойдали қазилмани қазиб олиш вақтида унинг таркибига ён атрофдаги жинслар аралашиб фойдали қазилма кондициясининг пасайишига сабаб бўлувчи омилларнинг оптимал меъёри аниқланади. Бу омиллар қазиб олиш тизимини танлашга, эксплуатацион блоклар ўлчамига, каръер заналарининг баландлигига ҳам таъсир кўрсатади.
Маъданли таналарнинг морфологияси уларнинг моддий таркибига боғлиқ бўлади. Маъданли таналар бўйлаб бир текис минераллашган оддий шакллардаги фойдали қазилмаларни, нотекис минераллашган мураккаб шакли маъданли таналардан иборат бўлган турларига нисбатан қазиб олиш анча қулай бўлади.
Шакли бўйича энг оддийси бўлиб изометрик таналар саналади. Ясси морфологик турлари орасида шакли бўйича оддийлари ҳам, мураккаблари ҳам учрайди. Қувурсимон таналар анча мураккаб шаклга эга бўлади. Кўпчилик эндоген конларда чуқурлик сари таналар шаклининг мураккаблашиб бориши кузатилади.
Штокверк туркумидаги катта ҳажмли изометрик таналар уларнинг ички тузилиши мураккаблигига қарамасдан очиқ усулда қазиб олинади. Шток шаклдаги таналарни қазиб олишда асосий омил бўлиб, улар ўлчамининг ётиш чуқурлигига нисбати ҳисобланади ва у кон устини очиш коэффициентида ифодаланади, бунда фойдали қазилма тури ва атроф-муҳит билан ўзаро таъсири ҳам эътиборга олинади. Масалан, ер юзасига яқин жойлашган ош тузи штокидан фойдали қазилма ер ости қазиб олиш усулида қазиб олинади.
Субгоризонтал ёки кичик бурчакда ётган ясси таналарни қазиб олиш усулини танлашда асосан уларнинг ётиш чуқурлиги эътиборга олинади. Қия ётувчи фойдали қазилмалар одатда карьер усулида қазиб олинади, чуқур горизонтлардан эса, катта бурчак остида ётувчи таналарни қазиб олиш каби, ер ости тизимлари ёрдамида қазиб олинади. Кимберлит олмосли трубкалар чуқур карьерлар ёрдамида, метасоматик, масалан, қўрғошин-рух маъданларининг қувурсимон таналари ер ости усулида қазиб олинади. Катта бурчак остида ётувчи томирларни қазиб олишда тоғ лаҳимлари бўйича аниқланган ётиш бўрчаклари, қувурсимон таналар учун эса тушиш бурчаклари ҳисобга олинади.
Фойдали қазилмаларни ер остидан қазиб олишнинг қабул қилинган тизими бир томондан юқори меҳнат унумдорлигига эга бўлган техник воситалардан фойдаланишни, иккинчи томондан эса фойдали қазилма қатламидан қазиб олинадиган маъданни ён-атроф жинслари билан ифлосланишининг минимал миқдорини таъминлаши лозим.
Маъданларнинг табиий моддий таркиби уларнинг қайта ишлашга келиб тушувчи массанинг моддий таркибидан, томирли минералларнинг нисбати эса сифат кўрсаткичлари бўйича сезиларли фарқ қилади. Маъдан таркибидаги фойдали компонентлар миқдори одатда ифлосланиш ҳисобига қазиб олинаётган заҳиралардагига нисбатан паст бўлади. Қайта ишланаётган маъданларнинг техник параметрлари (намлиги, бўлаклилиги ва б.) билвосита таналарнинг морфологияси ва ётиш шароитлари, қазиб олиш тизими ва технологиясига боғлиқ бўлади.
Оддий таркибли маъданлар одатда мураккаб таркибли маъданларга нисбатан қайта ишлашнинг юқори технологик кўрсаткичларига эга бўлади. Мураккаб таркибли маъданлар мажмуасини қайта ишлашда асосий ва йўлдош компонентларни тўлиқ ажратиб олишга ҳаракат қилинади. Йўлдош компонентлар асосийлари билан бирга ажратиб олиниши ёки бойитиш йўли билан саноат маҳсулотларига ўтиши, ёҳуд сифатини ошириб охирги маҳсулот таркибига киритилиши мумкин. Масалан, титан, ванадий ва марганецга эга бўлган темир маъданидан чўян ва пўлатнинг махсус маркалари эритиб олинади. Бундай маъданларни табиий легирловчилар дейилади. Мураккаб таркибли маъданлар мажмуасини бойитишнинг самарали вариантидан селектив концентратлар олинади. Масалан, баъзи скарнли конларда флотация усулида шеелит, молибденит, сульфидли, карбонатли ва оксидли мис алоҳида ажратиб олинади. Маъданларни қайта ишлаш саноатида миқдори юқори бўлган молибден концентратларидан рений, мис концентратларидан эса олтин ва бошқалар ажратиб олинади.
Маъданларни қайта ишлашнинг технологик кўрсаткичлари уларнинг фазовий таркибига ҳам боғлиқ. Таркибига фойдали компонентлар кирувчи минералларнинг бир қисмини ажратиб олиш имконияти бўлмайди ёки иқтисодий томондан мақсадга мувофиқ эмас. Масалан, мис концентратлари ишлаб чиқаришда миснинг силикатли ва фосфатли минераллари амалда ажратиб олинмайди, оддий бойитишда қалай маъданларидан станнин (Cu2FeSnS4), вольфрамли маъданлардан тунгстит (H2W04), бирламчи молибден маъданларидан молибден ажратиб олинмайди. Домна печларда маъдан эритилганда темир силикати шлакка ўтиб кетади.

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish