Ўзбекистон републикаси


Газ конлари захираларини ҳисоблаш



Download 9,62 Mb.
bet106/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

12.3.Газ конлари захираларини ҳисоблаш
Икки ҳолат кўриб чиқилади. Биринчи ҳолат - газқамровчи таналарнинг шакли, ҳажми, ҳолати ва режими умуман номаълум аммо, табиий очилмаларда ёки бурғулаш қудуқларида газ берувчи газли струялар аниқланган. Иккинчи ҳолат - газқамровчилар таналарнинг(уларда газ бирламчи ётиш ҳолатида жойлашади) шакли, ўлчами ва бошқа шароитлари маълум, аммо, газқамровчи қатлам қум ётқизиқлари бўлиб, ундан чуқурда газ таъминоти учун манба аниқланмаган.
Биринчи ҳолатда, шу жумладан, газ конининг ҳарактери ўрганилган ва бир қанча эксплоатация қилинаётган қудуқлар мавжуд бўлган ҳолларда, юқорида келтирилгани каби нефт захираларини ҳисоблаш учун эгри чизиқлардан фойдаланилади. Ординаталар ўқига газ қазиб чиқариш қийматлари, абсцисса ўқига эса эксплоатация вақти (ойлар, йиллар) жойлаштирилади, эгри чизиқ расмда келтирилган эгри чизиқ билан бир ҳил бўлади. Келгуси эксплоатация йилларига жавоб берувчи ординаталар йиғиндиси, масалан 10, 11, 12 ва х.к. ер қаърида газ захиралари бўлиши мумкинлиги тўғрисида тасаввур беради.
Бўлиши мумкин бўлган захиралар тўғрисида қазиб олинган газнинг миқдори ва суткалик дебити бўйича ҳам тасаввурга эга бўлиш мумкин. Газнинг суткали дебити q1м3 моментгача пасайганда қазиб олинган газ миқдорини Q1м3 орқали белгилаймиз. Шартли равишда суткали дебит янада пасайган ва q2м3 (q2 < q1) га тенг бўлганда барча вақт давомида қазиб олинган газ Q2м3 билан белгиланади.
Суткали дебитни q = q1 - q2 қийматга пасайиши Q = Q2 - Q1 қазиб олинган газ қийматига жавоб беради ва суткали дебитнинг 1 м3 га пасайиши ер қаъридан қазиб олинган Q’   газга тўғри келади. Унда қудуқнинг қолган хаёти давомида ёки суткали дебит q2 дан qn гача пасайган вақтда 0 га тенг бўлади,   газ қазиб олинади.
Шуни ҳам такидлаш лозимки, ҳисоблашнинг барча ҳолатларига алоҳида тўҳталиб ўтирмасдан ёпиқ қудуқдаги газнинг ўртача босими бўйича захирани ҳисоблаш ишлари ўтказилиши мумкин.
Иккинчи, яъни газ қамровчи жинсларнинг шакли ва бошқа шароитлари маълум бўлган ҳолатларда, масалан, қум қатламларида ҳисоблаш ишлари қуйидагича олиб борилиши мумкин. Айтайлик, қудуқ бўғизидан 200 метр чуқурликда ўлчанган бирламчи босим 25 атмосферани, газли майдан 1км2 ни, газли қатлам қалинлиги 1метрни, ғоваклик ва қатлам газдорлиги қум ҳажмига нисбатан 0,25ни ташкил этсин. Қатламнинг ғовак жойлари ҳажмини қуйидагича аниқлаймиз:
1000000∙1∙.,25=250000 м3
қудуқларнинг чиқиш жойи бўйича 1.2 атм.ли охирги босимдаги газ эгаллаши мумкин бўлган ҳажм:
250000(25 – 1,2)= 5950000 м3
Бу қудуқлар бўғизида ҳароратга тузатишлар киритилишини ҳисобга олмаган ҳолда босимни 25дан 1,2 атмосферагача етказиш орқали уни айни қатламдан олиш мумкин бўлган газнинг максимал захирасиини ҳисоблаш мумкин. Ҳарорат 00С га келтирилганда газ захираси бир қанча кичик бўлади. Тузатиш қийматлари қудуқлар чуқурлигига ва жойнинг ўртача йиллик ҳароратига боғлиқ.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, юқорида айтиб ўтилган усулларда олиб борилган ҳисоблашлар фақат нисбатан катта босим остида жойлашган ётқизиқлардаги газ захираларини ҳисоблашдагина у ёки бу даражада қониқарли натижалар беради. Агар ётқизиқ тагида ётган горизонтлардан тўйинувчи газ оқимлари мавжуд бўлса, унда келтирилган усуллар ижобий натижалар бермайди. Бундай ҳолларда эксплоатация эгри чизиқлари усулидан фойдаланилади.

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish