Нефт конлари захираларини ҳисоблаш усуллари
Нефт конларининг разведка қилинганлик ва ўрганилганлик даражаси билан боғлиқ бўлган шароитлардан келиб чиқиб, захираларни ҳисоблашнинг ҳажмий, қиёсий ва эгри чизиқлардан фойдаланиш усуллари қўлланилиши мумкин.
Ҳажмий усул. Ҳажмий усулда нефт конлари захираларини ҳисоблашда нефтли қатламларнинг ғовак жойларини тўлдириб турувчи нефтнинг умумий миқдори билан бирга уни эксплуатация қилиш вақтида олиниши мумкин бўлган миқдори ҳам ҳисобга олинади.
Нефтнинг саноат аҳамиятига молик бўлган захираси қуйидаги тенглик орқали ҳисобланади:
бу ерда S – тоннадаги саноат захираси, яъни ҳозирги кундаги қазиб олиш техникалари ёрдамида ер қаъридан қазиб олиниши мумкин бўлган захира;
F – нефтли горизонт майдони (м2);
h – нефтли горизонт қалинлиги (м);
d – нефтнинг нисбий оғирлиги;
𝜑 – қатламнинг умумий ҳажмига нисбатан, нефтли горизонт жинсининг ҳажмий ғоваклилигини ҳарактерловчи ғоваклилик коэффиценти;
𝜂 – қатлам ғовакларини нефтга тўлиш (тўйиниш) даражасини белгиловчи, тўйиниш коэффиценти;
𝜓 – айни қатламдаги нефтнинг ер юзасида қазиб олиш мумкин бўлган миқдорини белгиловчи фойдали коэффицент.
Табиийки, F, h ва d қийматларни аниқлаш унча қийинчилик туғдирмайди ва кўп ҳолларда амалда бу қийматлардаги ҳатолик унча катта аҳамият касб этмайди.
Ғоваклилик коэффиценти 𝜑 бурғу қудуқларидан олинган намуналар бўйича аниқланади ва шундан сўнг айни қатлам учун ўртача ғоваклилик коэффиценти киритилади. Қандайдир сабабларга кўра ғоваклиликни аниқлаш бўйича маҳсус ишлар олиб борилмаган холларда ҳисоблаш учун асос қилиб 𝜑 коэффицентнинг масалан, қумлар учун 0,17дан 0,30 гача ўзгариб турувчи нисбий қийматларидан фойдаланиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, думалоқ шаклли ва бир хил ўлчамга эга бўлган қумлар учун максимал назарий ғовакликни ҳарактерловчи коэффицент 𝜑 = 0,48 га тенг.
Тўйиниш коэффиценти 𝜂 ни аниқлаш анча мураккаб, у нефтли ётқизиқларни ўраб турувчи ташқи сувлар ва бошқа омилларнинг гидростатик босимига боғлиқ. Ҳисоблаш ишларида бу коэффицентни, маҳаллий шароитларга боғлиқ равишда 0,5 дан 0,8 гача тенг деб қабул қилинади.
Фойдали коэффицент эксплуатация қилиш усулларига, нефтли ётқизиқларнинг ҳароратига, нефтнинг физик ҳоссаларига, газ босимига ва бошқа омилларга боғлиқ. Захираларни ҳисоблашда қўлланиладиган унинг қиймати, ҳар хил шароит учун 0,2 дан 0,8 гача ўзгариб туради, бунда энг юқори қийматлар газга кучли тўйинган нефтли ётқизиқлар учун қабул қилинади. Кўриб чиқилган усулда ҳисобланган захиралар аниқлигининг етарли даражада эмаслиги, жуда кўп холларда коэффицент 𝜑 ва 𝜓 қийматларининг таҳминий олиниши билан боғлиқ. Бу хол усулнинг амалда кенг қўллаш имкониятини чегаралайди. Шу билан бир қаторда ушбу усул айни нефтли қатламда, нефтли горизонтдан пастда ётувчи горизонтлар ҳисобига уни тўйинишини таъминловчи шароитлар мавжуд бўлмаган холларда нефтнинг максимал захираларини аниқлашда қониқарли натижалар бериши мумкин. Бунда тўйиниш ва фойдали коэффицентлар бирга тенг деб қабул қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |