Назорат саволлари:
1. Қаттиқ фойдали қазилмалар захиралари ўрганилганлик даражаси бўйича қандай тоифаларга бўлинади?
2. Фойдали қазилма тоифаларининг башорат ресурсларидан фарқи нимада?
3.Балансдаги захиралар балансости захираларидан қандай фарқ қилади?
4.Захираларни ҳисоблаш қандай материалларга асосланади?
5. Разведка материалларидан олинган қандай маълумотлар захираларни ҳисоблаш учун дастлабки маълумотлар бўлиб ҳизмат қилади?
6.Фойдали компонент захирасини ҳисоблашда унинг қандай миқдоридан келиб чиқилади?
7.Фойдали қазилмаларнинг ўртача миқдори қандай ҳисобланади?
8.Бурғулаш қудуқларини намуналаш маълумотлари бўйича фойдали қазилманинг ўртача миқдори қандай аниқланади?
9.Кон захираларини контурлашнинг геологик-иқтисодий мезонлари деганда нимани тушунасиз?
10. Захираларини контурлашда қандай мезонлардан фойдаланилади?
11. Ишлаб чиқариш амалиётида контурлаш ишлари қандай кетма-кетликда бажарилади?
12. Захираларни контурлаш қандай маълумотларга асосланиб амалга оширилади?
13.Интерполяция ва экстраполяция нима?
14. Қаттиқ фойдали қазилмалар захиралари ўрганилганлик даражаси бўйича қандай тоифаларга бўлинади?
15. Фойдали қазилмаларнинг башорат ресурслари деб қандай ресурсларга айтилади?
16.Разведка қилинган конларнинг геологик тузилиши ва саноатда ўзлаштиришга тайёрлашнинг мураккаблиги бўйича қандай гуруҳларга бўлинади?
XII-БОБ. ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМА ЗАХИРАЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ УСУЛЛАРИ
12.1. Қаттиқ фойдали қазилма захираларини ҳисоблаш усуллари
Фойдали қазилма конлари захираларини ҳисоблашнинг 20 дан ортиқ усуллари мавжуд. Улардан кўпчилиги унча катта бўлмаган тавсилотлари ва моҳиятига кўра бир усулнинг бошқа бир кўриниши эканлигида намоён бўлади. Масалан, ҳисобланадиган блоклар майдонини секанслар, косеканслар, синус ва косинусларда ҳисоблаш усуллари моҳиятига кўра бир ҳил натижа беради. Бугунги кунга келиб, кўплаб захираларни ҳисоблаш усуллари, масалан, учбурчаклар, тўртбурчаклар ва кўпбурчаклар усулларидан амалиётда фойдаланилмайди.
Хозирги кунда захираларни аниқлаш қоидага кўра, учта усулда амалга оширилади. Булар: геологик блоклар, эксплуатацион блоклар ва кесмалар усулидир.
Геологик блоклар усули. Бу усул маъданли ва номаъдан фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблашда етакчи ва кўмир захираларини аниқлашда эса деярли ягона усул ҳисобланади. Ушбу усул асосида захиралари ҳисобланадиган блокларнинг ўрганилганлик даражаси ва етакчи геологик–саноат параметрларининг (қалинлик, миқдор, ётиш шароити) бир-бирига яқин бўлган қийматлари бўйича блокларга ажратиш ва контурлаш ётади. 66-расм блокларга ажратишга мисол тариқасида келтирилган.
Бу усул блокнинг айни ҳолда разведка қилинганлик даражасини максимал асослаш, ҳисобланадиган параметрларнинг ўртача қийматларини уларнинг интерполяциялаш ва экстраполяциялаш чегараларини ишончли аниқлаш имкониятини беради. Бунда блокнинг ҳақиқий мураккаб шакли, унинг таг майдони блок майдонига, баландлиги ётқизиқнинг ўртача қалинлигига тенг бўлган ясси параллелепипед шакли билан алмашади.
Маъданларнинг ва қимматли компонентларнинг захираларини шу усул бўйича ҳисоблаш умумий формула бўйича амалга оширилади. Захираларни ҳисоблаш учун дастлабки маълумотларни аниқлаш усули юқорида кўриб чиқилган. Захираларни геологик блоклар бўйича ҳисоблашда улар ҳар доим лойиҳа эксплуатацион блоклар билан боғланган бўлиши лозим. Бошқача айтганда, конни очиш ва қайта ишлаш тизимларини қўллаш мумкинлиги имкониятларидан келиб чиқиб ажратиш ва контурга олиш лозим. Усулнинг ижобий томонлари: 1) ҳисоблаш параметрларининг асосли ҳулосаланганлиги; 2) ҳисоблашнинг соддалиги; 3) бир томондан, разведка тизимлари билан, иккинчи томондан, корхонани лойиҳа талабларидан келиб чиқиб яқиндан боғланганлиги.
Эксплуатацион блоклар усули. Тоғ лаҳимлари билан разведка қилинган маъданли ва номаъдан фойдали қазилма конлари захираларини ҳисоблашда қўлланилади. Айни холатда эксплуатацион блоклар деганда, тоғ лаҳимлари билан контурланган ва шу билан бир вақтда тавсилий намуналар олинган блоклар тушунилади.
66-расм. Маъданли тананинг разведка қилинганлик даражаси бўйича геологик блокларга бўлиш схемаси. 1- канавалар; 2 – ортлар; 3- контур ташқарисидаги кудуқлар; 4 – маъданли контур ичидаги қудуқлар; 5-ҳисобланадиган блоклар чегараси.
Захираларни ҳисоблаш, геологик блоклар усулидаги каби умумий формуладан фойдаланиб амалга оширилади. Эксплуатацион блоклар усулини геологик блоклар усулининг хусусий кўриниши сифатида ҳам қабул қилиш мумкин. Бунда блоклаш шундай тартибда ўтказилиши керакки, захираларни эксплуатацион блоклар - қаватлар, қазиб олиш майдончалари, каръерларнинг қамбарлари ва уступлари ва х.к. бўйича гуруҳлаш осон бўлсин. Бунда мураккаб шаклли ва майда блокларга ажратишдан қочиш керак.
Кесмалар усули. Кесмалар усули асосан мураккаб шаклли ва разведка лаҳимлари тизими билан разведка қилинган ва улар асосида вертикал геологик кесмалар ёки горизонталлар бўйича планлар тузиш мумкин бўлган ва нометал конларниниг захираларини ҳисоблаш учун қўлланилади. Бу усулнинг моҳияти блоклар ҳажмини аниқлашга асосланганлигидадир. Бошқа усуллардан фарқли ўлароқ у ётқизиқларнинг тарқалиш майдони ва уларнинг қалинликлари билан эмас, балки ётқизиқлар кесмаси (тик ёки горизонтал) ва кесмалар орасидаги масофалар бўйича аниқланади.
67-расм. Вертикал кесамалар усули ёрдамида захираларини ҳисоблаш модели: 1-маъданусти (интрузияусти) жинслари; 2-гранитлар; 3-маъданли грейзен; 4-разведка бурғи қудуқлари; 5-6-разведка тоғ лаҳимлари: 5-шахта ва квершлаг, 6-штрек, ортлар ва восстающий. Рим рақамлари билан кесамалар тартиб рақами берилган; S-кесмадаги майдон, l- кесмалар орасидаги масофа.
Қуйида(68-расм) параллел кесмалар усулида захираларни ҳисоблаш схемаси келтирилган. Унда А ва Б блоклар I, II, III разведка чизиқларига ёндошган, С ва Д блоклар IV-I ва III-V маъданли ва маъдансиз чизиқлар орасида интерполяциялаш натижасида тузилган.
68-расм. Параллел кесмалар усулида захираларни ҳисоблаш схемаси
Икки кесишма орасидаги блоклар ҳажми қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
Агар S1 ва S2 майдонлар қийматлари 40%дан ортиқ фарқ қилса, блоклар ҳажми пирамидаларни кесиб ўтиш формуласи бўйича аниқланади:
Кесмалар ва киришиш нуқталари орасидаги блоклар ҳажми масалан, С блок, конус формуласи бўйича ҳисобланади:
Кесмалар ва киришиш чизиқлари орасидаги блоклар ҳажми пона формуласи бўйича ҳисобланади:
Кесмалар усулида захираларни ҳисоблашда блоклашнинг бошқа вариантлари ҳам бўлиши мумкин.
Параллел бўлмаган кесмалар орасида жойлашган блоклар ҳажмини ҳисоблаш қуйидаги формула ёрдамида амалга оширилади:
Агар параллел бўлмаган кесмалар орасидаги бурчак 100 дан катта бўлса қуйидаги формуладан фойдаланилади:
·
Юқоридаги формулалардаги Н1 ва Н2 кўшни кесмалар билан кесишгунга қадар кесманинг оғирлик марказига мос келувчи тикланган перпендикулярлар.
Ушбу формулалардан фойдаланишда асосий қийинчиликлардан бири бу S1 ва S2 кесмаларнинг оғирлик марказларини топишдир.
А.П.Прокофьев буни нисбатан оддий усулини таклиф этади. Планда блок I-I ва II-II разведка чизиқлари ораси ёрдамчи СС1 чизиқлари билан энг яқин район тамойили асосида икки қисмга ажратилади. (69-расм).
69- расм. Ўзаро параллел бўлмаган кесмалар усулида захираларни ҳисоблаш схемаси. (А.П.Прокофьев бўйича). Қуюқ чизиқлар билан ер юзига чиқиб қолган маъданли тана очилмалари кўрсатилган.
S'1 ва S"2 блоклар майдони ҳамда I-I ва II-II кесмаларга мос келувчи S1 ва S2 майдонлар кесмасини билган ҳолда ҳар бир блокнинг ҳажми алоҳида аниқланади.
Бу ерда L1 ва L2 I-I ва II-II разведка чизиқларининг узунлиги
Блокнинг умумий ҳажми қуйидаги формулалар ёрдамида ҳисобланади:
Сочма конлар учун ҳам, шунингдек, ҳар қандай горизонтал ва вертикал ётувчи таналар учун ҳам бу захираларни ҳисоблаш усули бошқа усулларга нисбатан аниқ усул ҳисобланади. Чунки бу ерда маъданли таналарнинг планда кесмалар орасида гох кенгайиб, гох торайиб бориш таъсири ҳам ҳисобга олинган.
Шуни ҳам унитмаслик керакки, бу усул қия ётган маъданли таналар учун фойдаланилганда ҳатоликлар содир бўлади. Қуйидаги чизмадан кўриниб турибдики, агар маъданли тананинг ётиши параллел бўлмаган кесмалар йўналиши томонга яқинлашса, унда S'1 ва S"2 майдонларда чуқурлик томон кичрайиб боради ва оқибатда ҳажм А.П.Прокофьев формуласи бўйича ортиб кетади ёки аксинча.
Ю.А.Колмагоров томонидан параллел бўлмаган кесмалар орасидаги ётқизиқлар ҳажмини осон ва ишончли аниқлаш усули таклиф қилинган. Унинг моҳияти қуйидагича: Иккита параллел бўлмаган кесмалар орасидаги блок иккита V1 ва V2 қуйи блокларга бўлинади(70-расм).
70-расм. Параллел бўлмаган кесмалар усулида захираларни ҳисоблаш схемаси (Ю.А.Колмогоров бўйича)
Биринчи қуйи блокнинг ҳажми (параллел кесмалар орасидаги призма) қуйидаги формула бўйича аниқланади:
L2 – S2 кесма бўйича маъданли тананинг ер юзасидаги проекцияси;
L'2 - S1 га параллел бўлган S'2 кесма бўйича маъданли тананинг ер юзасидаги проекцияси.
Иккинчи қуйи блок (пона) ҳажми қуйидаги формула бўйича аниқланади:
S2
бу ерда h – S'2 четки кесишиш нуқтасидан S2 кесишиш чизиғига туширилган перпендикуляр.
Ҳажмдан маъдан захираси ва металл захирасига ўтиш учун уларга таянган блоклар ҳажмий массасининг ўртача кўрсатгичлари ва кесмалар бўйича миқдорлари, сўнгра блоклар учун ўртача қийматлар аниқланади.
Кўпинча ҳисобланаётган блокларни нисбатан майда блокларга, масалан, захира тоифалари, навлари ва ҳом ашё турлари бўйича бўлиш зарурияти туғилади. Бунинг учун мос келувчи хусусий блоклар разведка маълумотлари бўйича чегараланади ва кесмаларда ажратилади, уларнинг ҳажмлари эса юқорида кўрсатиб ўтилган формулалар бўйича ҳисобланади. Бунда умумий блоклар ҳажми билан хусусий блоклар ҳажми йиғиндиси ўртасида фарқ бўлмаслиги кераклигини текшириб кўриш лозим.
Кесмалар усули амалиётда кенг қўлланилади(барча маъданли ва номаъдан конларнинг 50 %га яқини) ва мураккаб шаклли конлар учун кўплаб геологлар томонидан алмаштириб бўлмайдиган усул деб тан олинган. Шунга қарамасдан, айрим холатларда уни қўллашнинг мақсадга мувофиқлигини тўғри баҳолаш учун бу усулнинг ютуқлари ва камчиликларини ҳам билиш зарур. Захираларни ҳисоблашнинг бу усулининг асосий ютуқлари, аниқ геологик кесмаларга ёки горизонтли планларга боғланганлигидадир. Уларни тузишда эса коннинг ва ётқизиқлар тузилишининг барча геологик ҳусусиятлари ҳамда разведка маълумотлари ҳисобга олинади.
Шунга қарамасдан, блоклар ҳажмини аниқлашда кесмалар орасидаги таналар чегараси тўғрисидаги маълумотлар эътиборга олинмайди, шунингдек, кесмалар орасидаги намуна маълумотлари ҳам ҳисобга олинмайди. Иккита кесма орасидаги блок ҳажми бир кесма юзаси майдонидан ўртача арифметик қийматга тенг бўлган призмалар ёки цилиндрлар асоси майдонининг ҳажми томон узилиб қолади. Бошқача сўз билан айтганда, бир юза кесмасининг майдони бошқаси томон чизиқли ўзгаради деб таҳмин қилинади.
Иккинчи вариант, қачонки ҳисобланаётган блок бир кесмада қўшни кесманинг оралиқ масофасигача ёндошиб борса, ундан ҳам формал ҳисобланади. Планда тана шакли қанча мураккаб бўлса, қимматли компонентнинг тарқалиши ҳам шунча мураккаб бўлади, кўриб чиқилган усулнинг камчиликлари шунча даражада салбий аҳамият касб этади.
Кесмалар орасидаги масофалар нисбатан катта бўлганда ва маъдандан кейинги мураккаб тектоник шароитларда кесмалар усулини қўллаш орқали захираларни аниқлаш мумкин эмас.
Жуда ва ўта мураккаб маъданли ва номаъдан конлар учун асосан штреклар, рассечкалар, ортлар, кўтарилиш ва ётиш бўйлаб разведка тизимларини қўллашда горизонтал кесмалар ва эксплуатацион блоклар, горизонтал кесмалар ва геологик блокларни бирганикда умумлашган усулини қўллаш анча мақсадга мувофиқ, яъни блокларни тўрт ва уч томондан чегаралаш лозим.
Планда ва вертикал кесмада мураккаб шаклли маъданли тана захирасини ҳисоблашда ётқизиқнинг ўртача қалинлигини формула бўйича аниқлаш учун кесма майдонидан фойдаланиб, геологик блоклар усули бўйича ҳисоблашни тавсия этиш мумкин.
mўрт.
Бу ерда: l – кесма чизиғи бўйича маъданли тананинг кенглиги
Do'stlaringiz bilan baham: |