Ўзбекистон републикаси



Download 9,62 Mb.
bet111/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

Назорат саволлари:
1. Қаттиқ фойдали қазилма конлари захираларини ҳисоблашда қандай усуллардан фойдаланилади?
2.Разведка қилинганлик даражасини максимал асослаш, ҳисобланадиган параметрларнинг ўртача қийматларини, уларнинг интерполяциялаш ва экстраполяциялаш чегараларини ишончли аниқлаш имкониятини берадиган захираларни ҳисоблаш усули қандай номланади?
3. Тоғ лаҳимлари билан контурланган ва шу билан бир вақтда тавсилий намуналар олиниб тўлиқ ўрганилган блоклар қандай номланади?
4. Мураккаб шаклли ва разведка лаҳимлари тизими билан разведка қилинган ва улар асосида вертикал геологик кесмалар ёки горизонталлар бўйича планлар тузиш мумкин бўлган ва нометал конларниниг захираларини ҳисоблаш учун қўлланиладиган захираларни ҳисоблаш усули қандай номланади?
5. Нефть конларининг захиралари қандай усулларда ҳисобланади?
6. Нефть конлари захираларини ҳисоблашнинг ҳажмий усули моҳиятини гапириб беринг
7. Нефть конлари захираларини ҳисоблашнинг қиёсий усули моҳиятини ёритиб беринг
8. Нефть конлари захираларини ҳисоблашнинг эксплоатация эгри чизиқлари усули моҳиятини тушунтириб беринг
9.Газ конларининг захиралари қандай ҳисобланади?
10.Кўмир конларининг захиралари қандай ҳисобланади?
11. Фойдали қазилма захираларини ҳисоблашдаги ҳатоликлар деганда қандай ҳатоликлар тушунилади?
12. Фойдали қазилма захираларини ҳисоблашдаги техник ҳатоликлар деганда қандай ҳатоликлар тушунилади?
13. Разведка маълумотларини умумлаштиришдаги геологик ҳатоликлар деганда қандай ҳатоликлар тушунилади?
14.Захираларни ҳисоблашда тузатиш коэффицентлари қандай аҳамиятга эга?
15.Фойдали қазилма захираларини баҳолашда комьпютер техника воситалари имкониятларидан фойдаланиш деганда нимани тушунасиз?
ҲУЛОСА
Мазкур дарслик олий ўқув юртларининг геология ва кончилик факультетлари талабалари учун мўлжаллаб ёзилган бўлиб, ушбу таълим йўналишларининг ўқув дастурларига тўлиқ мос келади.
“Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш” курси геология йўналишидаги маҳсус фанлар қаторига киради ва у барча турдош фанлар билан узвий алоқадорликка эга. Шу билан бирга у амалий масалаларни ечишда, ҳусусан фойдали қазилмаларни қидириш, разведка қилиш ва баҳолаш жараёнларини тизимли ўрганишда асосий манба бўлиб хизмат қилади.
Маълумки, ҳар бир геолог ўз олдига янги кон очиш мақсадини қўяди. Бунинг учун ундан кон даракчиларини, конни қидириш усулларини, конларни қидириш, разведка қилиш ва баҳолаш босқичларини яхши билишни, дала шароитларида амалга ошириладиган тоғ лаҳимларини хужжатлаштириш ишларини яхши ўзлаштиришни, намуналар олиш ва уларни турли хил лаборатория усуллари ёрдамида ўрганишни ҳамда олинган натижалар бўйича қидирилаётган кон тўғрисида маълум бир ҳулосалар чиқара олиш кўникмаларига эга бўлишни, конларни геологик-иқтисодий жиҳатдан баҳолашни, кон захираларининг тоифалари ва башорат ресурслари ҳақида, уларни ҳисоблаш усуллари тўғрисида аниқ билимга эга бўлишни талаб қилинади. Геология соҳасини танлаган талабаларга ўз иҳтисослигини мукаммал эгаллашлари ва айтиб ўтилган масалаларни муваффақиятли хал қилишларида ушбу дарсликда ёритилган масалалар яқиндан ёрдам беради деган умиддамиз.
Маълумки, хозирги кунга қадар ушбу номда мавжуд бўлган жуда кўплаб ўқув қўлланмалари ва дарсликларнинг аксарияти рус тилида ёки чет тилидан рус тилига ўгирилган вариантларда чоп этилган.
Қўлингиздаги ушбу дарслик шу номда чоп этилаётган ўзбек тилидаги дастлабки дарсликлардан бир бўлганлиги сабабли бир қатор камчиликлардан ҳоли эмас. Шунинг учун муаллифлар дарслик қўлёзмасини батафсил ўқиб чиққан, ўзларининг танқидий мулоҳазалари ва қимматли маслаҳатлари билан ўртоқлашган бир қатор касбдошларга, шу жумладан геология-минералогия фанлари доктори Х.Д.Ишбоевга ва тақризчиларга ўзларининг чуқур миннатдорчиликларини билдирадилар.



Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish