Ўзбекистон републикаси


Кўмир кони захираларини ҳисоблашга мисол



Download 9,62 Mb.
bet107/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

12.4. Кўмир кони захираларини ҳисоблашга мисол
Разведка қилинган участканинг стратиграфик кесмаси қуйидан юқорига қараб қуйидаги жоғ жинсларидан ташкил топган дейлик (73-расм):
- қалинлиги 35 метргача бўлган учламчи даврдан кейин ҳосил бўлган гиллар;
- қалинлиги 1,5 метрдан 3,0 метргача бўлган учламчи даврнинг – охактош-чиғаноқли ётқизиқлари, олигоцен гиллари ва опокалари;
- майда ва йирик заррачали қумтошлардан, қумли ва гилли сланецлардан, охактош ва кўмирдан ташкил топган тошкўмир ётқизиқлари. Кўмирнинг умумий қалинлиги умумий кесманинг 1,6% атрофидаги қисмини ташкил қилади. Охактошларнинг қалинлиги унча катта эмас. Тошкўмир системаси жинсларининг ёши С51 свитасига, қуйи қисми эса С62 свитасига тегишли.
Ўрганилаётган участка субкенглик йўналишига эга бўлган йирик синклинал ўқининг шимолий қанотида жойлашган. Жинсларнинг қанотдаги ётиш бурчаги 100 га тенг, ўқига яқин қисмида эса 70 атрофида.

73-расм. Тошкўмир кони участкасининг плани ва кесмаси.
1-  қатламининг изогипслари;  қатламининг изогипслари; 3 – участка чегараси; 4 – устсурилманинг қатлам билан кесишган чизиғи; 5 – флексура, қатлам билан кесишиш; 6 - тоғ лахимлари чегараси; 7 – кўмир; 8 - гилли–сланец; 9 – қумли сланец; 10 – кўмирли сланец; 11 – йирик доначали қумтош; 12 – майда доначали қумтош.
Участка тектоникаси унча катта бўлмаган устсурилма билан мураккаблашган бўлиб, унинг йўналиши асосан шимолий-шимилий шарқ томонга йўналган, ётиш бурчаги шарқий-жанубий-шарқий томон 70 дан 900 гача ва силжиш амплитудаси эса 5 – 30 метрни ташкил қилади.
Худди шу йўналишда вертикал амплитудаси 70 – 100 метр бўлган флексурали тектоник бузилишлар синклинал ўқи йўналиши бўйлаб қисқариб, сўнгра сўниб боради.
- С62 свитасида кўмир қатламлари мавжуд эмас, О2 свитада   ва асосан К5 ишчи қатламлар ҳисобланади.
- К5 қатлам жанубга томон иккига ажралиб   қатламларни ҳосил қилади.
-   қатламлар, қалинлиги 0,01 дан 0,29 метргача бўлган майда қатламчали қўмирлашган ва гилли сланецлар билан антрацидларнинг ўзаро алмашиниб ётишидан ташкил топган.
- Ҳисобланаётган айрим участкаларда К5 қатламининг ўртача қалинлиги 0,75 дан 0,90 метргача, тоғ ишлари доирасида 1,60 метргача;  қатламда 0,60 дан 0, 85 метргача (айрим қудуқларда 1,0 метргача) ва   қатламда эса 0,70 дан 0,75 метргача ўзгариб туради.
- Участканинг шимолий, ғарбий ва жанубий қисмидаги горизонтлар тоғ лаҳимлари ёрдамида очилган;
- Синклиналнинг ўқ қисмидаги қуйи горизонтлар чуқурлиги 300 дан 850 метргача бўлган, бир - биридан ва тоғ лаҳимларидан 1500 – 2500 метр масофада жойлашган вертикал колонкали бурғулаш қудуқлар билан кесиб ўтилган.
- Захираларни ҳисоблаш Бауман усули бўйича ўтказилган.
- Изогипслар планда ҳар 50 метрдан 1: 5000 ли миқёсда ўтказилган.
- Изогипс қийматлари 650 метргача бўлган захиралар А2 тоифага, 650 -750 оралиғида бўлган захиралар В тоифага киритилади.

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish