Bog'liq Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С
12.6. Кон захираларини ҳисоблашда ахборот ва коммуникацион технологиялардан фойдаланиш Ахборот ва коммуникацион технологиялардан минерал ресурсларни баҳолаш ва захираларини ҳисоблашда кенг фойдаланилади. Ахборот ва коммуникацион технологияларни қўллаган ҳолда башорат ресурсларини баҳолаш турли дастурлар ёрдамида амалга оширилади. Булардан бири - "Коинот" дастури бўлиб, у кўп омилли корреляциялар асосида маъдан назорат қилувчи белгилар ролини миқдор жиҳатдан баҳолаш имкониятини беради. Ахборот ва коммуникацион технологияларёрдамида захираларни ҳисоблаш икки хил функция асосида бажарилади. Биринчиси, наъмунавий алгоритмлардан ва иккинчиси, мавжуд геология-разведка маълумотлари асосида ҳисоблашнинг маълум усуллари бўйича ҳисоблаш операцияларини бажарувчи ёки захираларни миқдор ва сифат жихатдан баҳолашнинг кўп омилли корреляцион таҳлилини ўтказишга мўлжалланган дастурлардан фойдаланишдир.
Биринчи ҳолатда баҳолаш натижалари ахборот ва коммуникацион технологияларни қўлланмасдан олдинги баҳолаш натижаларидан кескин фарқ қилмаслиги лозим. Бу ерда ахборот ва коммуникацион технологияларайниқса, эксплуатацион разведка жараёнида тўпланган жуда кўп сонли маълумотлар бўйича тегишли ҳулосага келишда ҳисоблаш операцияларини бажарилишини осонлаштиради ва тезлаштиради. Ахборот ва коммуникацион технологиялардан одатдаги усулларда ҳисобланган захираларни тўғрилигини текшириб кўриш учун фойдаланиш мумкин. Иккинчи ҳолатда дастлабки геология-разведка маълумотлари банкидан фойдаланиб захираларни ҳисоблашнинг энг юқори ва ишончли нуқтасига эришилади. Бунда кўплаб корреляциялаш, текислаш, олинган натижаларни чизиқсиз аппроксимациялаш каби маҳсус ҳисоблаш усуллари қўлланилади. Ахборот ва коммуникацион технологиялардан фойдаланиб бурғу қудуқлари билан кесишган координата нуқталари бўйича ётқизиқларнинг ётган ва осилган ёнбошларини, уларнинг ҳажмини аниқлаш, кўплаб тенгламалар ёрдамида маъданларнинг ўртача миқдорини ҳисоблаш амалларини бажариш мумкин. Турли хил кондицион кўрсатгичлар қийматига эга бўлган захираларни кўпвариантли ҳисоблашда ахборотва коммуникацион технологиялардан самарали фойдаланилади. Бугунги кунда захираларни ҳисоблашнинг автоматлаштирилган тизимларини яратиш билан боғлиқ масалалар амалда ўз ечимини топмоқда ва бу ишлар янада такомиллаштирилмоқда.
Захираларни ҳисоблаш мақсадида ахборотва коммуникацион технологиялардан фойдаланишда қўлланилаётган алгоритмлар ва дастурлар асосланган бўлиши, уларнинг таърифи ҳамда одатдаги усуллар билан ҳисобланган захиралар ёрдамида оралиқ ва якуний натижаларни текшириб олиш имкониятини таъминловчи маълумотлар келтирилиши лозим.