Ўзбекистон републикаси


Разведка чизиқлари ва тўрлари зичлигини орттириш тамойили



Download 9,62 Mb.
bet69/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

8.13.Разведка чизиқлари ва тўрлари зичлигини орттириш тамойили
Зарурий разведка лаҳимлари сонини аниқлаш учун вариацион статистика усулини қўллаш имкониятларидан фойдаланишда биздан разведка жараёнининг кетма-кетликда ривожланиш босқичларига–очилмаларни очишда, қидириш босқичидан, дастлабки разведка орқали тавсилий ва эскплуатацион разведка босқичигача разведка жараёнининг асосий ҳоссаларига таяниб иш кўриш талаб этилмаслиги лозим. Хеч бўлмаса вариацион статистика маълумотлари асосида олинган лаҳимлар орасидаги масофалар, биринчи ва навбатдаги разведка босқичларида ҳар ҳил бўлиши 7-жадвалдан яхши кўриниб турибди. Қидириш босқичида (очилмаларни очишда) ва дастлабки разведкада (С1 категорияли заҳираларни аниқлашда), тавсилий разведка(А ва В категорияли захираларни аниқлашда) ва айниқса эксплуатацион разведкага(А категорияли захираларни аниқлашда) нисбатан анча кам сонли лаҳим тармоқлари қўлланилади.
Разведканинг навбатдаги босқичида разведка чизиқлари ва лаҳимлари орасидаги масофа, янги разведка чизиқлари ва лаҳимлари ўтказиш йўли билан қисқартирилади. Янги разведка чизиқлари ва лаҳимлари одатда аввал ўтилган мавжуд разведка чизиқлари ва лаҳимлари ўртасидан ўтилади. Разведка лаҳимлари сонининг ортиб бориши билан кон тўғрисидаги маълумотлар аниқлиги ортади ва дастлабки разведка тавсилий разведкага ўтади.


8.14.Разведка лаҳимларини қазиш тартиби
Назарий жиҳатдан разведка жараёнини ё бир вақтнинг ўзида кўп сонли лаҳимлар қазишдан (параллел тартибли) ёки айни бир вақтда фақат битта лаҳим қазиш ва уни тугатгандан сўнг башқасини қазишга (кетма-кет тартибли) ўтишдан бошлаш мумкин.
Лаҳимлар қазишнинг кетма-кетлик тартиби, ҳар бир навбатдаги лаҳимни қазишда, аввал қазилган лаҳимлар бўйича мавжуд маълумотлар тўла ҳисобга олининган тақдирда, ўтилган разведканинг энг мақсадли йўналишини таъминлаган ҳисобланади. Лекин, бундай ҳолларда разведканинг давомийлиги йўл қўйиб бўлмайдиган даражада катта бўлган бўлар эди. Лаҳимларни ўтказишнинг параллел тартибли усули кам сонли(айни шароит учун оптимал ҳисобланган) лаҳимлар бўйича олинган натижаларни кутмасдан, бир пайтнинг ўзида ўтказилиши мумкин эди. Барча қазилган лаҳимлар ҳажми ва маълум даражада, разведка тезлиги ортган, аммо кўплаб лаҳимлар умуман кераксиз бўлиб қолган бўлар эди. Агар баъзи бир муҳим қазилган лаҳимлар натижалари бўлганда эди, унда бу лаҳимлар умуман қазилмаган бўлар эди.
Кўпчилик ҳолларда амалда разведка лаҳимлари қазишнинг параллел-кетма-кетли тартиби қабул қилинади, параллел ва кетма-кет ўтиладиган лаҳимлар сони орасидаги нисбат ҳар иккиси алоҳида кам қўлланиладиган бу икки - кетма-кет ва параллел тартибларнинг ютуқли ва камчилик томонлари билан аниқланади.
Шундай қилиб, разведка ишларини олиб борувчининг вазифаси, бир вақтнинг ўзида максимал миқдорда, аниқ мақсадли лаҳимлар ўтишни бошлашдан ва шу орқали разведка жараёнини тезлаштиришдан иборат, аммо бошқа томондан, бу зарур лаҳимларни ўтишни охиригача етказмасдан туриб, навбатдаги лаҳимларни бошлаш мумкин эмас, агар бундай лаҳимларни ўтишга зарурият бўлса унда бу масалани фақат аввалги лаҳимларнинг натижаларига асосланиб ҳал этиш мумкин. Шунда разведка самарали ва етарли даражада тез амалга ошади. Айнан шундай усул параллелли-катма-кетли усул деб аталади ва бунда разведка лаҳимлари ўтказишнинг параллелли тартибга қанча қисм, катма-кетлик тартибига қанча қисми тўғри келишини фақат ҳар бир коннинг аниқ шароитидан келиб чиқиб аниқлаш мумкин.

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish