8.11.Разведка лаҳимлари тармоқларининг зичлиги
Разведка тармоқларининг зичлиги, битта разведка лаҳимига тўғри келувчи фойдали қазилма таналари майдони билан тавсифланади. У разведкалаш чизиғида ва разведкалаш чизиқлари орасидаги масофаларда жойлашган лаҳимлар ўртасидаги масофалар билан аниқланади.
Разведкалаш лаҳимлари орасидаги масофани танлашнинг бир нечта мисолларда кўриб чиқамиз.
Фойдали қазилмаси бўлган бир неча қатламли қия ётувчи маҳсулдор ётқизиқни разведкалаш чизиқлари билан ўрганиш ҳолати
Ётқизиқларнинг йўналиш чизиғига кўндаланг жойлашган разведка чизиқларида ўтилган лаҳимларга қўйиладиган асосий талаб, барча ётқизиқлларни (на фақат фойдали қазилмали қатламларни, балки унга ёндош бўлган жинс қатламларини ҳам) кесиб ўтишнинг мажбурий эканлигидир. Фақат шундагина бирор бир фойдали қатлам қолдириб кетилмаганлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин.
Ушбу тамойилдан келиб чиқиб, чизиқларда қўшни шурфлар орасидаги масофани(l) аниқлаш учун, айни шароитда энг фойдали ҳисобланган маълум ўртача чуқурликдаги шурфларни(х) ўтказиш зарур. Разведка кўп сонли, ораси (l’) масофали саёз шурфлар билан ёки кам сонли, ораси (l”) масофали чуқур шурфлар билан амалга оширилиши мумкин(36-расм).
Ҳар бир шурфда (у саёз ёки чуқур бўлсин) фойдасиз ўтиш қисми-ёпиб турган ётқизиқлар ва нураш қобиғи жинсларини ўтиш ва фойдали қисм кам ўзгарган туб жинслар бўйича ўтиш фарқланади. саёз шурфнинг қазиш анча арзон туради, аммо, саёз шурф чуқурлигининг катта қисми фойдасиз интервалга тўғри келади. Чуқур шурф қазиш қиммат туради, аммо, унда чуқурлигининг катта қисми фойдали интервалдан жой олади.
Шундай қилиб, геологдан ҳар бир алоҳида ҳолатни, муайян шароитни ҳисобга олиб(нураш ётқизиқлари ва нураш қобиғи чуқурлигини, катта чуқурликдаги сув оқимларини ошиб боришини ва х.к.) ўртача чуқурликдаги шурфларни танлашига тўғри келади. Бунда умумий иш ҳажмининг асосий қисмини фойдали қазилмани ёпиб турган ётқизиқлар бўйича ўтишга сарфламаслик учун жуда кичик чуқурликдаги, ўтиш нархи жуда ҳам юқори бўлиб кетмаслик учун эса ўта чуқур бўлмаган шурфларни танлаш лозим.
Расм-36. Чуқур ва саёз шурфлар ёрдамида разведка қилиш усулларини қиёслаш
Баъзан шурфнинг энг қулай чуқурлигини Бокийнинг қуйидаги формуласи ёрдамида аниқлаш мумкин:
√
Бу ерда Ко – 1 пог.м. ёпиб турган ётқизиқларни ўтиш нархи;
с - ёпиб турган ётқизиқларнинг чуқурлиги;
в – туб жинслар бўйича ўтилган навбатдаги ҳар бир метр учун ўтиш қийматининг ошиб бориши.
37-расм. разведкалаш тармоқларида шурфлар орасидаги масофани аниқлаш.
Қачон шурфларнинг ўртача иқтисодий жихатдан маъқул чуқурлиги танланса, қўшни шурфлар орасидаги масофа l аниқланади(37-расм). У туб жинслардан ўтилган шурфлар чуқурлигига (хо) ва қатламларнинг ётиш бурчагига (α) боғлиқ ва қуйидаги формула билан ифодаланади:
l= хоctgα
Do'stlaringiz bilan baham: |