Ўзбекистон републикаси


Разведканинг техник воситалари



Download 9,62 Mb.
bet70/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

8.15. Разведканинг техник воситалари
Разведканинг асосий техник воситаларига тоғ разведка лаҳимлари ва бурғилаш разведкаси бурғи қудуқлари ҳамда геофизик усуллар киради.
Тоғ разведка лаҳимлари ерусти (канавалар, траншеялар, расчисткалар, шурфлар, дудкалар) ва ерости (штольниялар, шахталар, квершлаглар, штреклар, рассечкалар) лаҳимларига бўлинади.
Маъданли структуралар, таналар ва тўпламларга кўндаланг йўналишда қазилган тоғ лаҳимлари энг ахборотли ҳисобланади. Булар канавалар, шурфлар, дудкалар, квершлаглар, рассечкалардир. Маъданли таналар, тўпламлари йўналиши ёки ётиши бўйича қазилган бошқа лаҳимлар (траншеялар, штреклар) шу йўналишлар бўйича маъданлашувнинг узлуклилигини, морфологиясидаги ўзгарувчанликни, таркиби ва сифатини кузатиш имконини беради. Бузилган рельеф шароитларида штольниялар маъданли таналарнинг йўналиши бўйича ёки унга кўндаланг қилиб қазилади. Шахталар фақат разведка мақсадида кам қазилади, одатда уларнинг вазифаси завод синовлари ёки фойдаланишга ярақлилигини текшириб кўриш учун катта ҳажмдаги технологик намуналар олиш билан биргаликда бажарилади. Булар разведка-эксплуатацион шахталари (РЭШ) дейилади. Улар маъданли танани қирқиб ўтиши ёки маъданли тана томонидан қия ёки вертикал стволлар шаклида улардан кейинчалик квершлаглар қазилган бўлиши мумкин. Разведка горизонтлари, ерости тоғ лаҳимлари кесими ва тепасининг эгрилик радиуси, қазиб олиш тизими ва юк ташиш ҳажми ҳисобга олинган ҳолда танланади. Бу лаҳимлардан эксплуатация вақтида ҳам фойдаланиш мумкин.
Бурғилаш разведкасида бурғи қудуқлари разведканинг универсал техник воситаси ҳисобланади. Улар тоғ-разведка лаҳимлари билан биргаликда ёки мустақил тарзда қўлланилади. Тоғ лаҳимларига нисбатан чегараланган ахборот берувчи бурғи қудуқлари бошқаларидан техник-иқтисодий қўрсаткичлари билан кескин фарқ қилади.
Забойда тоғ жинсларини парчалаш усули бўйича бурғи қудуқлари айланма ва зарбали бурғилашга ажратилади. Айланма бурғилашда кон бўйича геологик устун (кесма) тузишга имкон берувчи тоғ массидан яхлит керн олишни таъминловчи ичи бўш бурғилаш снарядлари наконечникларидан фойдаланиш самарали саналади. Бундай бурғилаш колонкали бурғилаш дейилади. У маъданли конларда разведканинг асосий тури ҳисобланади. Одатда керн маҳсулдор қатламдаги бутун маъдан бўйича ва қисман ёндош жинслар бўйича олинади. Колонкали бурғилашда бурғи қудуқлари вертикал, қия ёки горизонтал бўлиш мумкин. Улар ҳар қандай қаттиқликдаги тоғ жинсларидан ўтказилиши мумкин. Вертикал ва қия бурғи қудуқлари катта чуқурликларгача қазилиши мумкин. Ушбу бурғи қудуқларидан баъзан муайян йўналишларда янги стволлар қазилиши мумкин. Бурғи қудуқларининг маъданли таналарни қирқиб ўтиш бурчага 30° дан кам бўлмаслиги лозим. Ушбу турдаги бурғилашнинг камчилиги кўп ҳолларда қия қазилган бурғи қудуқларида бурғи қудуқлари стволининг жуда ҳам юқори даражада қийшайиб кетиши ҳисобланади. Керннинг тўлиқ чиқмаслигига сабаб, унинг танланган таналар билан юқори даражада ишқаланиши, натижада фойдали қазилманинг сифат тавсифини бузилиши, қазиб олинадиган материал ҳажмининг чекланганлиги ёки технологик намуналар олиш учун материал ҳажмининг чегараланганлигидадир.
Бурғилаш агрегати ва бурғи минорасининг конструкциясини танлаш асосан разведка бурғи қудуқлари лойиҳа чуқурлиги (ўрни) ва бурғилаш шароитлари - ер юзасида ёки ерости лаҳимларида ўказилиши билан боғлиқ.
Катта қияликда ётувчи маъданли таналарни қирқиб ўтувчи қия қазиладиган бурғи қудуқларини лойиҳалаш учун унинг берилган кесишиш нуқталари координаталари, йўл қўйиладиган учраш бурчаги ва бурғи қудуқлари йўналишининг издан чиқишини ҳисобга олган ҳолда келтирилади. Бурғи қудуқларининг маъданли таналар билан кесишиш нуқталари унинг текислигида тўғри геометрик тўр ҳосил қилиши лозим.
Колонкали бурғи қудуқлари 300М, ЗИФ, 650М, ЗИФ, 1200МР, СБА-500, СБА-800, УКБ-7 ва бошқа станоклари ёрдамида қазилиши мумкин.
Бурғи қудуғининг бутун забойи бўйича тоғ жинсларини майдаловчи айланма бурғилашнинг бошқа – роторли ва турбинали турлари ҳам мавжуд. Улар нефт ва газ конларини разведка қилишда кенг қўлланилади.
Сочма конларни, баъзи штокверклар ва кам қияликда ётувчи маъданли таналарни разведка қилишда зарба-канатли бурғилашдан фойдаланилади. Бу бурғилаш усулида ўз оғирлиги билан тушувчи долотанинг такрорланувчи зарбалари таъсирида бурғи қудуқлари забойида тоғ жинсларининг бурдаланиши амалга ошади. Майдаланган материал даврий равишда ер юзасига чиқарилади ва қайта ишлашга жўнатилади. Ушбу бурғилаш турининг қулай томони бурғилаш тезлигининг юқорилиги (айниқса 150 м чуқурликкача), ювувчи суюқликлардан фойдаланмасдан қазиш, бутун материални намуна қилиб олиш мумкинлиги ҳисобланади. Катта диаметрли (600 мм гача) бурғилаш технологик намуна учун етарли материал беради. Керннинг йўқлиги ва фақат вертикал йўналишдагина бурғилаш мумкинлиги уни қўллаш соҳасини чеклайди. Зарбали бурғилаш УКС-22, УКС-30, УГБ-50М ва бошқа станоклар ёрдамида амалга оширилади

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish