Ўзбекистон миллий университети


Кўл ботиғи ва унинг қисимлари



Download 408,17 Kb.
bet3/16
Sana09.06.2022
Hajmi408,17 Kb.
#648881
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
“ЎРТА ОСИЁ КЎЛЛАРИ ГЕНЕЗИСИ, ТУРЛАРИ ВА ТАРҚАЛИШИ ҲАҚИДА”

Кўл ботиғи ва унинг қисимлари

Кўл ҳосил бўлиши учун ер сиртида ботиқлик мавжуд бўлиши ва у маълум қисмигача сув билан тўлиши лозим. Кўл ботиғи ернинг ички (эндоген) ёки ташқи (экзоген) кучлари таъсирида пайдо бўлади. Кўл ботиғининг сувга тўлиш жараёни эса табиий­географик шароитга боғлиқ бўлиб, ёғинлар, дарёлар ва ер ости сувлари тўпланиши ҳисобига кечади. Демак, ер сиртида турли жараёнлар натижасида ҳосил бўлган ва сув тўпланадиган чуқурликни кўл ботиғи деб атаймиз.
Кўл ботиғида кўлнинг қирғоқ ёнбағри, кўл косаси қисмлари фарқланади. Кўлнинг қирғоқ ёнбағри юқоридан



кўл ботиғи қоши билан, қуйидан эса кўл косасининг соҳил чизиғи билан чегараланади.
Кўл ботиғининг энг катта сув сатҳи кўтариладиган ва тўлқинлар таъсирида бўладиган чегарадан қуйида жойлашган қисми кўл косаси бўлади. Кўл косасида қирғоқ олди ва чуқур (кўл туби) областлари фарқланади.
Кўл косасининг қирғоқолди области кўл тубига тўл­қинлар таъсири сезилиб турадиган чуқурликларгача тарқа­лади ва ўз навбатида қирғоқ бўйи­литорал ва қирғоққа яқин саёзлик­сублиторал лардан иборат бўлади.
Қирғоқбўйи­литорал қисми тўлқинлар таъсиридаги қирғоқ чизиғидан сув ўсимликлари учрайдиган ёки ёруғлик нури етиб борадиган чуқурликларгача бўлган оралиқда жой­­­лашади. Қирғоққа яқин саёзлик­сублиторал эса лито­ралдан қуйи томон тўлқинлар таъсири сезилмайдиган чу­қурликларгача давом этади ва сув ости қиялигининг кескин ўзгариши (кўпинча камайиши) билан чегараланади. Қия­ликнинг кескин камайиш жойи эса ўз навбатида кўлнинг қирғоқолди областини унинг чуқур қисми, яъни кўл тубидан ажратиб туради. Демак, кўл косасининг қирғоқолди облас­тидан қуйида жойлашган қисми кўл туби­профундал де­йилади. Кўл тубида юза тўлқинлар таъсири сезилмайди, ёруғлик унгача етиб келмайди. Албатта, бу шартлар бажа­рилиши учун кўл маълум чуқурликка эга бўлиши керак.
Кўл пайдо бўлган пайтдан бошлаб ундаги сув массалари билан кўл косаси ва кўлни ўраб турган муҳит ўртасида ўзаро боғлиқлик вужудга келади. Шу боғлиқлик туфайли кўл ўзига хос бўлган ривожланиш шароитига эга бўлади. Бу ривож­ланишнинг айрим қирралари тўлқинлар таъсирида қир­ғоқларнинг емирилишида (абразия)да, емирилиш маҳсу­лотларининг кўлнинг қирғоққа яқин қисмида ётқизиқлар сифатида тўпланиб, сув ости қирғоқ террасасини ҳосил қи­лишида, кўлга келиб қуйиладиган дарёларнинг лойқа оқи­зиқларни олиб келиши ва уларнинг чўкишида ҳамда бошқа жараёнларда ўз аксини топади. Натижада кўл ботиғи ва унинг юқорида қайд этилган қисмларининг шакли, чега­ралари ҳам ўзгариб боради.


    1. Download 408,17 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish