Ўзбекистон миллий университети



Download 408,17 Kb.
bet4/16
Sana09.06.2022
Hajmi408,17 Kb.
#648881
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
“ЎРТА ОСИЁ КЎЛЛАРИ ГЕНЕЗИСИ, ТУРЛАРИ ВА ТАРҚАЛИШИ ҲАҚИДА”

Кўллар географияси

Ер куррасида кўллар нотекис жойлашган. Дунё табиий харитасига назар ташласак, кўлларнинг кўпчилиги материк­ларнинг шимолий қисмларида ёки тоғли ҳудудларда уч­рашининг гувоҳи бўламиз. Ҳақиқатан ҳам материкларнинг шимолий қисмларида жойлашган давлатлар (Канада, АҚШ нинг шимолий қисми, Скандинавия ярим ороли мамлакат­лари, Россия) ҳудуди кўллар сонининг беҳисоб кўплиги би­лан ажралиб туради. Ҳатто уларнинг аниқ сони ҳам аниқ­ланмаган. Худди шу каби кўллар тоғли ҳудудларда ҳам кўп­лаб учрайди. Масалан, биргина Орол ҳавзасининг тоғли қисмида 5000 дан ортиқ катта­кичик кўллар борлиги аниқ­ланган.
ЮНЕСКО маълумотлари бўйича Ер юзида сув юзаси майдони 3000 км.кв дан катта бўлган 53 та кўл рўйхатга олинган. Шу маълумотларга кўра сув юзаси майдони (374000 км2) бўйича ҳам, сув сиғими (78200 км3) бўйича ҳам дунёдаги энг йирик кўл Каспий кўлидир. Сув юзаси майдони бўйича кейинги ўринларда Юқори кўл (82 680 км2), Виктория кўли (69000 км2) ва бошқалар туради. Сув сиғими бўйича эса Байкал (23000 км3), Танганьика (18900 км3) кўллари йирик ҳисобланади. Худди шу каби дунё кўлларини чуқурлиги бўйича ҳам тартибга солиш мумкин. Масалан, энг катта чуқурлиги бўйича Байкал кўли биринчи ўринда турса (1741 м), кейинги ўринларда Танганьика (1435 м), Каспий денгизи (1025 м) ва Иссиқкўл (702 м) туради. Шуни алоҳида таъкид­лаш лозимки, юқорида энг чуқур кўл сифатида қайд этилган кўллар ва шу тартиб бўйича улардан кейинги ўринларда жойлашган кўлларнинг деярли барчаси йирик тектоник ботиқларда жойлашган.
Дунёдаги йирик кўлларнинг қитъалар бўйича тақсим­ланишини ўрганиш ҳам жуда муҳимдир. Сув юзаси майдони 100 км2 дан катта бўлган кўллар Европа қитъасида 33 та, Осиёда­44 та, Африкада­28 та, Шимолий Америкада­25 та, Жанубий Америкада­6 та, Австралия ва Океанияда 11 тани ташкил этади.
Дунё кўлларини қитъалар бўйича тақсимланишини ўрганишда анча­мунча мунозарали масалалар ҳам мавжуд. Масалан, Каспий денгизи Европа ва Осиё қитъалари ҳуду­дида жойлашган, Лекин у Европа қитъаси кўлларига ки­ритилади. Айрим адабиётларда бунинг сабаби Каспий кўлига қуйиладиган дарё оқимининг асосий қисми Европа қитъа­сида ҳосил бўлиши билан тушунтирилади. Иккинчи муаммо эса кўлларда сув сатҳининг фаслий ўзгариши билан боғ­лиқдир. Масалан, Камбоджа (Осиё) ҳудудидаги Тонл Сап кўлининг сув юзаси майдони сув сатҳи пасайганда 3000 км2 гача камайса, сув сатҳи кўтарилганда эса 30000 км2 гача ортади. Хитой ҳудудидаги Танг­Тинг, Африкадаги Чад, Бангвеулу кўлларида ҳам шу ҳолат кузатилади.
Махсус адабиётларда келтирилишича, сув юзаси май­дони 100 км2 дан катта бўлган кўлларнинг 77 таси Евросиё материгида жойлашган. Дунёдаги энг йирик кўл­Каспий денгизи ҳам шу материкдадир. Ернинг қуруқлик қисмидаги барча чучук сув заҳираларининг қарийб 20 фоизини ўзида жамлаган Байкал кўли ҳам шу материкда жойлашган. Шу билан бирга дунёдаги энг йирик шўр кўллар (Каспий, Орол, Иссиқкўл, Балхаш ва бошқалар) ҳам Евросиё материги ҳудудидан ўрин олган.
Ўрта Осиё кўлларини жойлашиш ўрнига боғлиқ ҳолда қуйидаги уч гуруҳга ажратиш мумкин: тоғ кўллари; тоғолди кўллари; текислик кўллари.
Мазкур гуруҳларни ажратишда кўлларнинг баландлик минтақалари (зоналари) бўйича жойлашиши эътиборга олинди. Жумладан, океан сатҳидан 500 метргача баландликда жойлашган кўллар текислик кўллари, 500­1000 метр баланд­ликдаги кўллар тоғолди кўллари ва ниҳоят 1000 метрдан ба­ландда жойлашган кўллар тоғ кўллари сифатида қабул қилинди. Қуйида уларнинг ҳар бирини батафсилроқ ўрга­нишга ҳаракат қиламиз.

Download 408,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish