Ўзбекистон миллий университети


Текисликлардаги тектоник кўллар



Download 408,17 Kb.
bet12/16
Sana09.06.2022
Hajmi408,17 Kb.
#648881
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
“ЎРТА ОСИЁ КЎЛЛАРИ ГЕНЕЗИСИ, ТУРЛАРИ ВА ТАРҚАЛИШИ ҲАҚИДА”

Текисликлардаги тектоник кўллар косалари, асосан, Ер сиртининг платформали букилиши натижасида ҳосил бўлади. Уларга Орол, Сариқамиш ва Арнасой кўллари коса­лари мисол бўлади. Махсус адабиётларда қайд этилишича уларнинг косалари Турон эпипалеозой платформасининг тектоник букилиши натижасида ҳосил бўлган.
Тоғли ўлкалардаги тектоник кўлларни келиб чиқиши бўйича А.М.Никитин қуйидаги уч кичик турга ажратади:
- тоғлар оралиғи ботиқларидаги кўллар;
- тоғ ботиғидаги кўллар;
- қулама кўллар.
Тоғлар оралиғи ботиқларидаги ва тоғ ботиғидаги кўллар косаларининг ҳосил бўлишининг асосий сабаблари тектоник жараёнлар билан боғлиқдир.
Ўлкамиздаги тоғлар оралиғи ботиғига мансуб кўллар сув ҳажми ва чуқурлигининг катталиги билан ажралиб туради ва унинг ёрқин мисоли Иссиқкўлдир. Унга нисбатан бир неча марта кичик бўлган Қоракўл, Сонкўл, Чатиркўл, Рангкўл, Шўркўл ва бошқалар иккинчи кичик гуруҳга, яъни тоғ ботиғи кўлларига мансубдир. Ҳар икки кичик гуруҳ­даги кўлларнинг кўпчилиги берк ҳавзани ташкил этиб, уларда сарфланиш асосан буғланиш кўринишида кечади.
Тяншан, Помир­Олой тоғларининг кўпгина тизмаларида тектоник кўлларнинг қулама тури кўпроқ тарқалган. Бундай турга мансуб кўлларга Яшилкўл, Саричелак, Искандаркўл, Қурбонкўл ва бошқаларни мисол қилиб келтириш мумкин. Помирдаги Сарез кўли бундай кўлларнинг энг ёши ва шу билан бирга энг йириги ҳисобланади.
Маълумки, Сарез кўли 1911 йилдаги кучли зилзила туфайли қулаб тушган тоғ қоясининг Мурғоб дарёси ўза­нини тўсиб қўйиши натижасида ҳосил бўлган. Бундай кўл­ларда сув алмашинуви қулаш натижасида ҳосил бўлган тў­ғондан сувнинг сизиб ўтиши кўринишида рўй беради. Сизиб ўтиш шу даражада каттаки, кўлларга келиб қуйиладиган тошқин сувлари ҳам бир неча кунда тўғондан қуйи қисмга сизиб ўтади. Лекин, айрим ҳолларда сувнинг тўғон устидан оқиб ўтиши натижасида салбий ҳодисалар ҳам кузатилади.

Текисликлардаги кўлларнинг катта қисми гидроген кўлларга мансуб бўлиб, уларнинг келиб чиқиши асосан сув эрозияси ва аккумуляцияси жараёнлари билан боғлиқдир. Бу турдаги кўллар ўз навбатида дарёлар дельталаридаги кўл­лар, қолдиқ кўллар, плёс кўллар (мавсумий дарёлар ўза­нидаги кўллар) ва лагун кўллар каби кичик турларга бў­линади.

Download 408,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish