Эол кўлларқум уюмлари билан тўсилган кўллар, шамол эрозияси натижасида ҳосил бўлган кўллар каби 4 турга бўлинади.
Қирғоқ бўйи кўллариденгизлар ва йирик кўллар қирғоқлари бўйида тўлқинлар ювиб туширган тоғ жинслари уюми тўсиғидан ҳосил бўлади ва 5 турга бўлинади.
Органик келиб чиқишли кўллар ўсимликлар тўсиғи туфайли ҳосил бўлган кўллар, маржон кўллар, иккиламчи кўллар кўринишидаги 3 турга ажратилади.
Антропоген кўлларинсоннинг хўжалик фаолияти натижасида пайдо бўлади ва 3 турга бўлинади.
Метеорит кўлларер сиртига метеоритларнинг тушиши натижасида ҳосил бўлган ботиқларда пайдо бўлади ва улар 2 турга ажратилади.
Юқорида қайд этилганлардан маълум бўлдики, кўпчилик кўлларнинг ҳосил бўлиши тектоник ҳаракатлар ёки музликлар фаолияти билан боғлиқ экан. Жумладан, Ер сирти қуруқлик қисмининг 30 % идаги ландшафт зоналарининг ҳосил бўлиши музликларнинг фаолияти билан боғлиқ ва бу ерлар кўллар сонининг беқиёс даражада кўплиги билан ажралиб туради. Масалан, Д.Марк ва М.Гудчайлд маълумотлари бўйича Канада қалқонида 1:50000 масштабли картадан аниқланган кўллар зичлиги 0,40,6 км2 бўлиб, сони 2000000 дан ортиқ.
III.БОБ. ЎРТА ОСИЁО КЎЛЛАРИ ГЕНЕЗИСИ ҲАҚИДА
Ўрта Осиё кўллари генезиси масалалари кўплаб тадқиқотчилар эътиборини тортган. Мазкур муаммони ўрганиш дастлаб Н.Л.Корженевский, Н.Г.Малицкий, Л.А.Молчанов ва бошқаларнинг тадқиқотларида ёритила бошлаган бўлса, кейинчалик В.Н.Рейзвих, А.М.Никитин, А.В.Шнитников томонидан давом эттирилган. Натижада 20асрнинг 80йилларида А.М.Никитин томонидан Ўрта Осиё кўлларини генезиси бўйича таснифи ҳам яратилди. Ушбу тасниф М.А.Первухин (1937 йил), Д.Хатчинсон (1957 йил) таснифларидан Ўрта Осиё кўллари генезисининг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олганлиги билан фарқ қилади.
3.1. Табиий кўлларнинг
Маълумки, 20асрнинг 2ярмида ўлкадаги сув заҳираларини ҳудудлар бўйича қайта тақсимлаш, янги ерларни ўзлаштириш, тоғкон саноати ва бошқа қатор омиллар таъсири натижасида кўплаб сунъийантропоген кўллар ҳосил бўла бошлади. Кўллар генезисини ҳозирги кун нуқтаиназаридан ёритишда бу ҳолатни эътиборга олиш муҳимдир. Муаллифлар томонидан таклиф этилаётган таснифнинг юқоридагилардан фарқи ҳам шундадир, аниқроғи ушбу тасниф бўйича Ўрта Осиё кўллари дастлаб икки катта гуруҳга табиий ва антропоген кўлларга бўлинади (3.1расм).
Табиий кўллар косаларининг келиб чиқиши бўйича ернинг ички (эндоген) ва ташқи (экзоген) кучлари билан боғлиқ бўлса, антропоген кўлларнинг ҳосил бўлиши инсоннинг хўжалик фаолияти таъсири натижасидир.
Табиий кўллар косалари, юқорида қайд этилганидек, табиий, яъни эндоген ва экзоген кучлар таъсирида ҳосил бўлади. Уларнинг сувга тўлиш жараёни ҳам табиий йўсинда кечади. А.М.Никитин ўлкамиз табиий кўлларини жойлашиш ўрнига боғлиқ ҳолда икки кичик гуруҳгатекислик ва тоғ кўлларига ажратади. Ўз навбатида бу кичик гуруҳларнинг ҳар бири бир нечта турларга ажратилади. Мазкур турларни ажратишда муаллиф Ўрта Осиёнинг текислик ва тоғлик ўлкалари учун хос бўлган табиий жараёнларни ҳисобга олади. Жумладан, ҳар икки кичик гуруҳ учун ҳам тектоник, ҳам гидроген жараёнлар туфайли вужудга келган кўллар хос бўлса, дефляцион кўллар фақат текислик ўлкаларига, гляциоген ва гравитацион жараёнлар туфайли вужудга келган кўллар эса тоғли ўлкалар учун хосдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |