Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг моҳиятини айтиб беринг.
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикаси суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш, урушлар ва қуролли можароларнинг олдини олиш, зарур бўлганда қайтариш учун давлат томонидан ташкил этилади ва ушлаб турилади. Қуролли кучлар ўз ичига ҳарбий бирлашмалар, қўшилмалар ва қисмларни ўз ичига олади. Қуролли Кучларнинг учта белгисини билишимиз керак: Биринчидан, Қуролли Кучлар қонунчиликда мустаҳкамланган ўз тузилиши ва вазифаларига эга бўлган давлат ташкилотидир. Иккинчидан, Қуролли Кучлар ҳарбий ташкилот бўлиб, ҳарбийларни бирлаштиради, қурол кучига эга бўлади. Учинчидан, Қуролли Кучлар тактик тезкорлик ва стратегик миқёсларда уруш ва ҳарбий ҳаракатлар олиб боришга мўлжалланган махсус ҳарбий ташкилотдир.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қандай таркиб топган?
Жавоб: Қуролли Кучлар таркибига Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, Давлат хавфсизлик хизматининг вабошқа идораларнинг тегишли бошқарув органлари, қўшинлари, ҳарбий тузилмалар,шунингдек Миллий гвардия киради.
Мамлакат мудофаасига ва Қуролли Кучларига раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Президенти – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Олий бош қўмондони, амалга оширади.
Ҳарбий хизмат деганда нимани тушунасиз?
Жавоб: Ҳарбий хизмат – Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Қурлли Кучлар сафида умумий ҳарбий мажбуриятини бажаришдаги давлат хизматининг алоҳида туридир.
Ҳарбий хизматга ўн саккиз ёшга тўлган, саломатлигига кўра Қуролли Кучлар сафи да ҳарбий хизматни ўташга яроқли фуқаролар чақириладилар.
Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепцияси нима мақсадда қабул қилинган?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев томонидан белгилаб берилган «Армия ва халқ бирлиги» тамойилига таяниб, республика мактабларидан тортиб олий таълим муассасаларигача ўзига хос ноёб – узлуксиз ҳарбий-ватанпарварлик таълимининг яхлит тизими яратилди. Янги Қуролли Кучлар академияси шакллантирилди, ҳарбий билим юртлари фаоляти такомиллаштирилди. Қуролли Кучлар тизимида Ёшлар Иттифоқи бирламчи бўлинмалари тузилди. Бу вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида «Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тариялаш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги қарори қабул қилинди. Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш Концепциясининг мазмунини она Ватанимизни кўз қорачиғидек асраш, унинг шуҳратини дунёга тараннум этиш, Ўзбекистоннинг ҳақиқий ватанпарвар фуқароларини вояга етказиш ташкил этади. Ҳар бир ёш фуқаро онгида Ватанга садоқат, Ватан ҳимояси шарафл и ва муқаддас бурч экани, жонажон Ватанимизнинг мустақиллиги ва равнақи йўлида фи докорона курашган миллий қаҳрамонларимиз билан фи крлашиш, миллий армиямизга жисмонан бақувват ва маънан етук ёшлар зарурлиги ва ҳарбий хизмат ҳар бир Ўзбекистон фуқароси учун муқаддас бурч эканлигини англаш ҳар бир ёш фуқаронинг асосий вазифасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |