«Ўзбекистон давлати ва ҳУҚУҚи асослари» (8-синф) дарслиги бўйича саволлар ва жавоблар


«Ҳуқуқий муносабатлар» деганда нимани тушунасиз?



Download 101,09 Kb.
bet36/61
Sana23.07.2022
Hajmi101,09 Kb.
#843878
TuriКодекс
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   61
Bog'liq
8-синф 222 та кирил

«Ҳуқуқий муносабатлар» деганда нимани тушунасиз?

Жавоб: Айрим шахслар ўртасида вужудга келадиган ва ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар ҳуқуқий муносабатлар дейилади. Ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар ҳуқуқий муносабатлар дейилади. Уларнинг вужудга келиши учун юридик факт – ҳодиса (масалан, инсоннинг туғилиши ёки ўлиши, ёнғин) ёки ҳаракат (масалан, ҳуқуқбузарлик) юзага келиши лозим бўлади.

  1. Ҳуқуқий муносабатларнинг объекти ва субъектини айтиб беринг.

Жавоб: Ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг ҳаракати нимага қаратилган бўлса, ушбу нарса ҳуқуқий муносабатларнинг объекти ҳисобланади. Ҳуқуқий муносабатларнинг иштирокчилари, яъни ҳуқуқ ва мажбурият эга лари ҳуқуқий муносабатларнинг субъектлари ҳисобланадилар.Ҳуқуқий муносабат, тузилишига кўра объект, субъект каби элементларни ўз ичига олади. Мисол учун, Равшан дўкондан умумий дафтар ва рангли қалам сотиболмоқ чи. Бу ерда умумий дафтар ва рангли қалам ҳуқуқий муносабатнинг обекти ҳисобланади. Равшан эса ҳуқуқий муносабатнинг субъектидир. Ҳуқуқий муносабатнинг яна бир таркибий элементи бу ҳуқуқий муносабат мазмунидир.Мазмун ўз навбатида субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятни ўз ичига олади. Ҳуқуқий муносабатлар мазмуни бу ҳуқуқий муносабат субъект ларининг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш бўйича аниқ ҳаракатларидир. Масалан, дўконда чой сотиб олиш пайтидаги ҳуқуқий муно сабат мазмуни – бу сотувчининг чойни бериши ва харидорнинг пул тўлаши бўлиб, бу ерда сотувчи чой бераётганида ўз мажбуриятини бажарди ва пул олиш ҳуқуқига эга бўлди. Ва аксинча, харидор чойни олар экан ўзининг чой олишга бўлган ҳуқуқидан фойдаланди ва пул бериш мажбуриятига эга бўлди.

  1. Ҳуқуқий лаёқат ва муомала лаёқати ўртасида қандай фарқлар мавжуд?

Жавоб: Ҳуқуқ лаёқати, асосан, кишининг туғилиши билан вужудга келади вавафот этиши билан тамом бўлади. Муомала лаёқати ўз ҳаракатлари асосида ҳуқуқларни амалга оширишва юридик мажбуриятларни бажара олиш имкониятидир. Ҳуқуқий муносабатларда иштирок этувчилар, яъни субъектлар ҳуқуқ лаёқатига ҳамда муомала лаёқатига эга бўлишлари талаб этилади. Янги туғилган чақалоқ ҳам ҳар хил ҳуқуқларга, масалан, тиббий ёрдам олиш, турар жойга, ўз исми, фамилиясига эга бўлиш ҳуқуқларига эга. Ақли заиф ва руҳий касаллар ҳам ҳуқуқий лаёқатга эга. Улар ҳам яшаш, даво ланиш, нафақа олиш, мулкдор бўлиш ҳуқуқига эгадирлар. Айрим вақтда ҳали туғилмаган бола ҳам ҳуқуқий лаёқатга эга. У меросхўр бўла олади. Муомала лаёқати ёш ва руҳий саломатлик билан боғлиқ. Ўзбекистон қонунларига биноан, тўлиқ муомала лаёқати фуқаро 18 ёшга тўлгандан сўнг бошланади. Лекин, ушбу қоидадан истиснолар ҳам мавжуд. Масалан, шахс жиноий жавобгарликка 16 ёшдан, айрим жиноятлар учун 14 ёшдан тортилиши мумкин. Бошқа бир мисол: Оила кодекси айрим ҳолларда 18 ёшга тўлмасдан туриб никоҳдан ўтишга рухсат беради. Бундай фуқаро никоҳдан ўтган вақтдан бошлаб тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлади.


  1. Download 101,09 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish