Давлатнинг вазифалари ва бошқарув кўринишлари. Давлатнинг вазифалари – бу давлатнинг миллий ва умумбашарий моҳияти ҳамда ижтимоий вазифасини акс эттирадиган асосий фаолият йўналишларидан иборат. Бу вазифалар давлат ҳудуди доирасида амалга ошириладиган ички вазифалар ҳамда унинг ҳудудларидан ташқарида амалга ошириладиган ташқи вазифаларга бўлинади. Давлат вазифалари доимий ва муваққат (фавқўлодда ҳолатларда) вазифаларга бўлиниб, бу вазифалар ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тўлдириб туради.
Бугунги замонавий давлатнинг асосий вазифалари жамиятнинг нормал ҳаёти ва тараққиётини ташкил этиш, шу жамият фуқаролари ва халқининг ҳуқуқ, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоялаш, мамлакатнинг ички ва ташқи зиддиятлари ҳамда қарама-қаршиликларини ҳал этишга қаратилган. Давлат ижтимоий ролининг моҳияти барча фуқароларининг умумий хоҳиш-иродасини ифода этган ҳолда бутун жамиятга маълум мақсадларни назарда тутувчи, ташкиллаштирувчи таъсир ўтказишдан иборат. Шунинг учун давлат томонидан ўзининг ижтимоий вазифаларини бажаришини белгилаб берадиган қуйидаги икки жиҳати ажратилади: 1) давлат фуқаролари-нинг эҳтиёжлари, манфаатлари, мақсадлари ва хоҳиш-иродасини ўзида қанчалик мужассам этишининг кўрсаткичи; 2) давлатнинг ижтимоий жараёнларни қандай бошқараётгани, жамият тараққиётини таъминлаёт-ганидир.
Бир сўз билан айтганда, давлат жамиятнинг ҳаётий фаолятини қўллаб-қувватлаш бўйича турли вазифаларни бажаради. Уларнинг барчаси маълум даражада бошқарув билан боғлиқ бўлиб, бошқарув тизими ва аппарати орқали амалга оширилади. Жамият ривожланиб боргани сари бу бошқарув, у билан бирга давлат аппарати ҳам мураккаблашиб, такомиллашиб боради.
Давлатнинг бошқарув вазифаси давлатнинг деярли барча вазифала-рини қамраб олганлиги боис, давлатнинг вазифалари – бу бошқарув вазифаларининг мажмуаси сифатида изоҳланади. Давлатнинг асосий бошқарувчилик вазифалари раҳбарлик, мувофиқлаштириш, ташкил этиш, назорат, социумни сақлаш ва ривожлантириш мақсадида қарорлар қабул қилиш, унинг тузилиши ва фаолиятини тартибга келтириш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳар томонлама фаолият кўрсатиши учун қўлай шароитлар яратишдан иборат.
Давлат ўзининг таркибий тузилиши ва алоқаларига кўра кўптизим-лилик хусусиятига эга. Бу тизимда кўплаб давлат идоралари ва бошқа тузилмалар, кўп сонли мансабдор шахслар ва бошқа хизматчилар, миллионлаб кишилар ишга солинади. Давлат бошқарувида қуйидаги тизимлар алоҳида ажратиб кўрсатилади:
1. Бошқарувчи тизим – давлат бошқаруви субъектини белгиловчи сифатида.
2. Бошқариладиган тизим – бутун жамият ва унинг давлат таъсирига тортилган таркибий қисмлари бошқарув объектлари сифатида.
3. Ўзаро ҳамкорлик тизими – давлат ва жамиятнинг алоқаларини амалга оширадиган турли институтлар.
3. Ўзаро ҳамкорлик тизими – давлат ва жамиятнинг алоқаларини амалга оширадиган турли институтлар.
Ҳокимиятнинг марказий идоралари ва минтақаларнинг ўзаро алоқалари хусусиятларига кўра бошқарувнинг субординацияли ва мувофиқлаштирувчи шакллари фарқланади. Мувофиқлаштирувчи бошқарув ҳокимиятнинг ягона марказий идораси билан бирга тўлиқ ёки қисман мустақилликка эга бўлган жойлардаги идоралар ҳам мавжуд бўлган федерация ёки конференция шаклида амалга оширилади. Субординацияли бошқарув унитар давлатлар учун хос бўлган жойлардаги ҳокимиятнинг марказга маъмурий бўйсуниши, қуйи бошқарув идораларига таъсир ўтказиш, юқори бошқарув идораларидан келадиган буйруқларга мажбуран бўйсундиришига асосланади. Мулк шаклларидан фойдаланиш мезонларига кўра, қуйидаги бошқарув турлари: федерал бошқарув; минтақавий бошқарув; муниципал бошқарув; хусусий (корпоратив) бошқарув кабилар фарқланади.
Бошқариладиган объектларга таъсир ўтказишга кўра, қуйидаги соҳа (фукционал) ва ҳудудлар бошқаруви мавжуд: 1) Соҳа бошқаруви марказдан то корхонагача бўйсуниш бўлишини назарда тутади. Бундай ҳолат тармоқда ягона техникавий сиёсатни жорий этадган, тармоқ ичидаги ва тармоқлараро мувозанатни таъминлайдиган тармоқ вазирликлари орқали амалга оширилади. 2) Ҳудудий бошқарув ишлаб чиқаришни оқилона жойлаштириш, ихтисослашувни чуқурлаштириш ҳамда минтақаларни ҳар томонлама ривожлантириш, уларнинг иқтисодий ва ижтимоий даражасини тенглаштиришга қаратилади.
Муваққат ҳаракат меъёрларининг миқёсига боғлиқ ҳолда бошқарув стратегик, тактик ва тезкор кўринишларга бўлинади. Стратегик бошқарув жамият тараққиёти билан боғлиқ масалалар юзасидан тўлиқ ёки айрим йўалишлар, соҳалар, объектлар, ҳудудлар бўйича узоқ муддатли мўлжалларни белгиаб беради, жамият ривожининг мақсад-лари, вазифалари, стратегияларини аниқлайди ва бошқарувнинг ҳар бир бўғинига фаолият йўналишини беради. Тактик бошқарув – белгилан-ган мақсадларни амалга ошириш бўйича аниқ ҳаракатлардир. Бу қисқа муддатли бошқарув бўлиб, унда мавжуд ахборот негизидаги стратегик мазмунга эга бўлган кўрсаткичлар доимо маълум даврда эришилган натижалар билан қиёсланади. Тезкор бошқарув жорий ёки тасодифий чекинишлар натижасида пайдо бўладиган вазифаларни ҳал қилишга қаратилган бўлиб, бунда аниқ вазифалар қўйилади ҳамда вазиятдан келиб чиқиб, мавжуд шарт-шароит асосида маъқўл вариант танлаб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |