Ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Мавзу бўйича фойдаланилган адабиётлар



Download 1,4 Mb.
bet168/168
Sana30.06.2022
Hajmi1,4 Mb.
#719593
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   168
Bog'liq
Б.Ж.ЭШОВ.

Мавзу бўйича фойдаланилган адабиётлар.
1.Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. Тошкент, Ўзбекистон. 2012.
2.Давлат қурилиши ва бошқаруви. Муаллифлар жамоаси. Тошкент. Академия. 2007.
3.Худойбердиева В. Давлат бошқаруви органлари тизими ва маъурий ислоҳатлар. Тошкент. 2005.
4.Рустамбоев М.Х. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: президентлик институти. Тошкент. ТДЮИ. 2002.
5. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Тошкент-Ўзбекистон. 2012.
6. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. 2003, 23-сон

Глоссарий

Аворизот – фавқўлоддаги харажатлар учун тўпланадиган йиғим.


Авқоф – масжид ва мадрасаларнинг вақф хўжалиги билан шуғулланувчи.
Ажам – араб ҳалқлари ва мамлакатларидан ўзга юрт ва халқлар.
Азархурра – оташпарастлар сиғинадиган муқаддас олов, ўт.
Айл – Амир Темур асқарий қисмларининг ўн нафарли бўлинмаси.
Айлбоши - ўн нафарли аскарий бўлинманинг кичик зобити аскарбоши.
Аккор – коранда, қишлоқнинг зироаткор аҳолиси.
Амид ул-мулк – давлат ҳужжатлари ва элчилик алоқалари вазири.
Амир ул-умаро – амирлар амири, бош саркарда.
Анимизм – руҳ ва жонга ишониш; ота – боболар руҳига сиғиниш.
Ариз – Қўшин таъминоти билан шуғулланувчи вазир.
Арк – ички қалъа, ҳукмдорнинг шаҳар ичидаги қўрғон – саройи, қароргохи.
Аркбеги – подшо қароргоҳининг бошқарувчиси.
Атрабон – оташпарастлик ибодатхонасининг руҳонийси, оташгоҳ хизматчиси.
Ахриман – зардуштийлик динининг зулмат, очлик, уруш, ўлим, гуноҳ ва барча ёвўзликлар.
Ахурамазда - зардуштийлик динининг бош тангриси, ёруғлик, фаровонлик, сиҳат – саломатлик, тинчлик ва барча эзгуликлар худоси.
Банд – Тошлардан бино қилинган сув омборининг тўғони; сув омбори; тўғон.
Банно – ғишт терувчи бинокор.
Бантак – қўл.
Барзикор – қўшчи, зироаткор, қишлоқнинг мехнаткаш аҳолиси.
Барид – кирим.
Барот - ижарага олиш.
Бек – эл-юрт, вилоят ҳокими.
Бегор – жамоат ишларига сафарбар этиш; ҳашар.
Бий – уруғ қабила оқсоқоли.
Бож – савдогарлардан олинадиган солиқ.
Боргоҳ – подшоҳ саройидаги қаср, қабулхона.
Босқоқ – муғуллар ҳокимлик қилган XIII-XIV асрлардаги маҳаллий ҳоким.
Буронғор – қўшиннинг ўнг қаноти.
Бурж – шаҳар ва қалъа деворлари ва миноралари.
Бурғу – карнай.
Бўдун – чорвадор аҳоли; қора бўдун – қора, оддий халқ.
Вазир – девонхона бошлиғи.
Вазкиром – солиқ йиғувчи, молия ходими.
Вағн – ибодатхона.
Вағнпат – ибодатхона рухонийси.
Вағнзе – ибодатхона ер ва мулклари.
Висоқбоши – тўрт нафарли аскарий гуруҳ бошлиғи; чодир бошлиғи.
Дапирпат – котиб, элчи, саркотиб.
Дебо – товланувчи нафис ипак мато.
Девон – вазирлар маҳкамаси.
Девонбеги – вазирлар маҳкамасининг бош маъмури.
Деҳнишин – ўтроқ, қишлоқ аҳолиси.
Деҳқон – илк ўрта асрларда “қишлоқ ҳокими”, ер эгаси.
Дигир – чархпаррак ва чиқирларга ариқдан ёки чиқир хандакдан сув ботиргич кўза.
Динор – бир мисқол (4,8гр) оғирликда зарб жтилган олтин ёки кумуш танга.
Довул – катта ноғора.
Доруға – ҳарбий маъмур.
Доруғона – доруғалар фойдасига олинадиган тўлов(солиқ).
Дуданг – ҳосилнинг олтидан икки ҳисобида олинадиган деҳқончилик солиғи.
Дўлоб – чархпаррак; қудуқдан сув чиқарадиган чарх.
Ём – жом, савдо йўлларидаги қўноқ.
Жизъя- ислом динига ўтмаганлардан олинадиган жонбоши солиғи.
Жомеъ – масжид – жума кунлари жамоат номози ўқиладиган катта масжид.
Жория – чўри.
Жувонғор – қўшинининг сўл қаноти.
Жуйбон – сув тақсимловчи мироб.
Зобитона – киримни ҳисобловчи молия ходими учун олинадиган тўлов (солиқ).
Закот – чорвадан олинадиган солиқ; тўпланган бойликдан даромад солиғи.
Зарбхона – чақа ва тангалар зарб этиладиган устахона.
Изофа – заҳира қисм.
Илми арўз – поэтика.
Илм ҳайъат – астрономия.
Ихшид – илк ўрта аср вилоят ҳокими, хон ёки амир авлодлари.
Иқтоъ,иқтаъ – йирик мансабдорга ҳадя этилган ер ва мулк.
Кадивар – илк ўрта асрларда йирик ер эгаларига қарам бўлган зироаткор қишлоқ аҳолиси; чорикор.
Кай ёки кава – паҳлавон, ботир йўлбошчи (ҳукмдор).
Калавачи – ип йигирувчи.
Калон – XIII асрдаги ер солиғи.
Канбул – қўриқчи аскарий бўлима.
Карбос – бўз; пахта ипидан тўқилган мато.
Кашоварз – илк ўрта асрлардаги озод қўшчи, зироаткор.
Каҳҳол – кўз табиби.
Кешик - XIII асрда муғуллар қўшинидаги заҳира қисм; гвардия, гуруҳ.
Кибор – аслзода улуғ кишилар.
Кориз – ер ости сув иншооти.
Корикор – хизматкор.
Кофия – араб тили морфологияси.
Кошин – сирли, рангдор, қурилишдаги сопол безак.
Коҳ – сарой, ички қалъа, арк, ўрда.
Коҳин – ибодатхона хизматчиси.
Коропластика – маъбудаларнинг сопол ҳайкалчалари.
Куҳандиз – ҳукумдор қароргоҳи, акропол, пойтахт.
Кўрагон – хон куёви.
Кўшк – истеҳкомли баланд қўрғон.
Лабиринт – танбур, далон, дарвоза олди истеҳкоми (адаштирувчи йўлак).
Лавҳ – ёзув тахтаси, ёзув курсичаси, ёки курси.
Лак – юз минг.
Лаҳм – ер ости йўли.
Лойқоқ – сел лойқалари қопланган майдон.
Мадраса – олий диний имгоҳ.
Мажус – оташпараст.
Мажусий – оташпарастлик диндори.
Манглай – илғор гуруҳ.
Меш – сув ёки қимиз олиб юрадиган тери халта ёки тўрва, саноч.
Мирихазора – минглик ҳарбий бўлинманинг амири (сардори).
Мироб – сув хўжалиги бошқарувчиси.
Миробона – сув солиғи.
Миррих – Зардўштийлардаги уруш, жанг ва ғалаба тангриси.
Мои сардарахт – боғ ва дарахтзорлардан олинадиган солиқ.
Мўзорий – қўшчи, зироаткор, экин экувчи.
Мулк - ҳусусий ер.
Мулки вақф – мадраса ва масжидлар тасарруфидаги ер-мулк, хайрли ишлар учун ажратилган мол – мулк.
Мулки девоний – давлат ерлари.
Мамлакаи хос – давлат мулклари.
Мусаллас – ўзум ёки майиздан тайёрланган ширин шароб, май, хаома.
Мустафий – марказий ҳокимят девонхонаси дафтардор ҳисобчиси; молия вазири.
Мухассилона – солиқ йиғувчилар учун тўлов.
Муҳркаш – чит ва матоларга гул босувчи.
Мухтасиб – тош – тарозу, нарх – наво ва мафкура назоратчиси.
Мушриф – сарой иш бошқарувчиси.
Муқтоъ ёки иқтидор – иқтоъ ер ва мулкларига эга бўлган ер эгаси.
Муҳораба (маҳораба) – жанг, уруш, ҳарбий тўқнашув.
Муҳрдор – девонхонанинг муҳр сақловчиси; муҳр босувчи, муҳр соҳиби.
Наус – оташпарастлар хилхонаси, остадонлар сақланадиган мозор-қўрғон.
Наф – шаҳар ва қишлоқ аҳолиси.
Нафтандоз – нефтли ва пиликли кўзачаларни ирғитадиган палахмон, ҳарбий мослама.
Намозгоҳ – ийд ибодатлари ўқиладиган масжид; ийдгоҳ.
Нова (нов) – сув ташлағич тарнов; сув ташлағич.
Ноҳид – Зардўштийлардаги ҳосилдорлик ва фаровонлик маъбудаси.
Остадон (оссуарий) – сопол тобутча.
Оташгоҳ – муқаддас ўчоқ; ўтхона, оловхона.
Оҳангар – темирчи.
Пайза – Муғуллар даврида имтиёзли шахсларга бериладиган ёрлиқ.
Пайкон – камон ўқи ёки найзанинг тош, суяк ёки металли учи.
Палаҳмон – тошотар; ҳарбий қурол.
Пандус – кўтарма йўл.
Парчин – сирланган ранг–баранг ғишт парчалари.
Пойкор – кичик мироб; қишлоқ мироби.
Рабод – ташқи шаҳар, карвонсарой.
Раис – шаҳар ҳокими.
Раъдандоз – ўт отғич; ҳарбий қурол.
Риёзиёт – математика.
Савқўлжайш – стратегия.
Садоқ – ўқдон.
Садоқхона – камон ва ўқдонлар омбори.
Сардоба (обдон) – пишиқ ғиштдан қурилган гумбазли ҳовўз; сувхона.
Саришумор – жонбош солиғи.
Саррожлик – эгар ва жабдуқ ясовчи устахона.
Сатрап – вилоят ноиби (аҳамонийлар ва антик давр).
Сатрапия – маъмурий бўлим, вилоят (аҳамонийлар ва антик давр).
Стратег – мудофаа ва қўшин вазири (антик давр).
Сахронишин – саҳройи, туякаш.
Соҳибқирон – кунчиқиш ва кунботиш эгаси, жаҳон эгаси, жаҳонгир, адолат соҳиби.
Соҳиби жамоа – хосил миқдорини белгиловчи маъмур учун йиғиладиган тўлов.
Соҳиби муаййид – мактубот ва аҳборот вазири.
Соҳиби шурот – ҳарбий вазир.
Суворий – отлиқ аскар.
Суюрғол – олий табақа зодагонларига инъом қилинган ер-мулк.
Таважжуҳоти хорижий – фавқўлоддаги харажатлар солиғи.
Тамға – савдо божи; савдогарлардан олинадиган солиқ.
Таноб – 200-250 кв м ҳажмдаги ер майдони.
Тарбият ул-жайш – ҳарбий тактика.
Тиркаш – камондан ўқ ўзадиган нишон туйнуги.
Тотем – уруғ ёки қабила жамоалари сиғинадиган ҳайвон, ўсимлик ёки жисм.
Тотемизм – тотемларга сиғиниш.
Тоқ ёки Тим – усти ёпиқ бозор ва ҳунармандчилик растаси.
Тудун – турк ҳоқонлигининг вилоят ҳокимликларидаги вакили, вилоят ҳокими.
Туман – ўн минглик ҳарбий қисм.
Туман оғаси – ўн минглик аскарий қисм амири, қўмондон.
Туғро – давлат нишонаси, рамзи, герб.
Устурлоб – астраномия асбоби.
Ушр – ҳосилдан 10% ҳисобида олинадиган деҳқончилик солиғи.
Фармондор – бошқарувчи.
Фарна – Зардўштийлардаги бахт ва толе худоси.
Фулус – майда мис чақа.
Хабаргир – хабарчи, айғоқчи, кузатувчи.
Хазора – минглик аскарий бўлинма.
Хандақ – мудофаа иншооти, зовур.
Харажу мараж – бошбошдоқлик, ўзбошимчалик, бебошлик.
Хатиб – дин пешвоси.
Хаттот – китоб ва рисолалар кўчирувчи котиб.
Хвабу – вилоят ҳокими, йирик ер эгаси.
Хватов – ҳоким.
Хирож – ҳосилнинг 25-33% ҳисобида олинадиган қишлоқ хўжалик солиғи; XV асрда бу солиқ “мол” деб юритилган.
Хонашумор – ҳар хонадондан олинадиган жонбоши солиғи.
Хонақоҳ – ғарибхона, мусофирхона.
Хонбанди (конбанди) – сув омбори, катта ҳовўз.
Хоқон ёки қоғон – ҳукумдор, подшо.
Хубби – Зардўштийлардаги сув худоси, сув маъбудаси.
Хушун – юз нафарлик ҳарбий бўлинма.
Хушунбоши – юзлик бўлинма зобити;
Чилангар – темирчи.
Чилангарлик – темирчилик.
Чиқир – туя ёки ҳўкиз қўшиб айлантириладиган сув кўтаргич иншоот.
Чокар – ҳарбий дружина, кўнгиллилар тўдаси.
Чокардиза – чокарлар қалъаси, турар жойи.
Чорикор – ҳосилдан 25% олиш ҳисобига ишловчи ёлланма қўшчи зироаткор.
Чоҳпар – ўра.
Шайхулисом – дин ва илм пешвоси.
Шаҳристон – ички шаҳар.
Шод – Ўн минглик лашкар бошлиғи.
Шулен – ХIII асрда олинган озиқ-овқат солиғи.
Элоқ – кичик юрт, кичик мулк.
Этногенез – халқ ва элатларнинг келиб чиқиши.
Ябғу ёки жабғу – эл-юрт ҳокими, маҳаллий ҳоким.
Ясовул – соқчи.
Ясоқлар – Чингизхон жорий этган қонун-қоидалар тўплами.
Ўлпон – ер солиғи.
Ўрдугоҳ – қўшин лагери тўхтайдиган қўноқ; подшо қароргоҳи.
Ўтлоқ ва сувлоқ – яйловлардан олинадиган солиқ.
Қабо – устки кийим, ёпинчиқ.
Қайр – дарё, анҳор ёки шоҳариқ бўйларидаги табиий намли ерлар.
Қам – шаман, кўк тангрига сиғинувчилар эътиқоди.
Қаср – сарой, олий ва ҳашаматли бино.
Қопчур – муғуллар даврида чорвадан олинадиган солиқ.
Қорахон – буюк хоқон.
Қутвол – давлат қурилиши бошлиғи, саркори, қалъа ва қўрғон соқчиси,
қароргоҳ назоратчиси.
Қўрғон, қўрғонча – аирофи баланд пахса девор билан ўралган дарвозали истеҳком.
Қўш – бир жуфт хўкиз билан ҳайдаладиган ер майдони.
Ғози – дин ҳомийси, дин йўлида курашувчи.
Ғозий – ғолиб.
Ғувокор – савдогар (илк ўрта асрлар)
Ғул – мунтазам қўшин.
Ҳайлбоши – суворийлар амири, ўнлик амири.
Ҳожиб – ҳарбий бошлиқ.
Ҳожиб ул-бўзрук – қўмондон
Ҳожиб ул-ҳужоб – бош қўмондон.


1 Азамат Зиё. Ўзбек давлатчилиги тарихи. – Т., 2000; Ртвеладзе 9.В.; Саидов А.Х., Абдуллаев Е.В. Қадимги Ўзбекистон цивилизацияси: давлатчилик ва ҳуқуқ тарихидан лавҳалар. – Т. 2001; Сабуров Н. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. – Т., 2005; Сагдуллаев А., Мавлонов Ў. Ўзбекистонда давлат ва бошқарув тарихи. – Т., 2006; Абдуллаев Ў.И. Ўрта Осиёда қадимги бошқарув ва илк давлатчилик тарихшунослиги. – Тошкент: Академия, 2009; История государственности Узбекистана. Отв.ред. Э.Ртвеладзе, Д.Алимова. – Ташкент: Узбекистан, 2009 ва бошқ.

1 Каримов И.А. Ватан саждагох каби муқаддасдир. 3-жилд. – Т., 1999. 6-бет.

2 Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. – Тошкент: Ўзбекистон, 1998. – Б.12.

3 Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008 – Б.97.

1 Батафсил маълумот олиш учун қаранг: Ртвеладзе Э.В., Сагдуллаев А.С. Современные мифы о далёком прошлом народов Центральной Азии. – Ташкент, 2006.

2 Эшов Б.Ж. Ўзбекистон давлатчилиги тарихи (қадимги даврлардан XIII аср бошларигача). Тошкент, “Тафаккур”. 2009.

11 Сагдуллаев А.С., Мавлонов ЎюМ. Ўзбекистонда давлат бошқаруви тарихи. Тошкент, Академия, 2006. Б. 24-28, 35.

1 Фарғона водийси қадимги шаҳарлари ҳақида ёзишда ФА Археология институти катта илмий ходими т.ф.д. Б.Х.Матбобоевнинг илмий маслаҳатлари ва сўнгги йилларда чоп этилган ишларидан фойдаланганлигимиз боис ҳамкасбимизга чуқур миннатдорчилик билдирамиз.

1 Сагдуллаев А.С. бўйича

1 Давлатчиликнинг пайдо бўлиши ва ривожланишига турлича ёндошувлар, назариялар, давлатчилик типлари ва шакллари масалалари бўйича батафсил маълумот олиш учун сўнгги йилларда қиёсий таҳлил этилган қуйидаги ишларга қаранг: Аскаров А.А., Ширинов Т.Ш. Ранняя городская культура эпохы бронзы юга Средней Азии. – Самарканд: Институт археология АН РУз, 1993. – С. 132-140; Кашанина Т.В. Происхождение государства и права. Современные трактовки и новые подходы. – М.: Знание, 1999. – С. 51-103, 316-332; Ртвеладзе Э.В. ва бошқ. Қадимги Ўзбекистон цивилизацияси: давлатчилик ва ҳуқуқ тарихидан лавҳалар. – Тошкент. Адолат, 2001. – 10-58 бб; Сагдуллаев А.С. ва бошқ. Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамият тараққиёти. – Тошкент. Академия, 2000. – 16-43 бб. Шайдуллаев Ш.Б. Илк давлатларнинг археологик белгилари // O’zbekiston tarixi. Тошкент. 2002. №3, 3-10 бб. ва бошқ.

1 Шайдуллаев Ш.Б. Ўзбекистон ҳудудида давлатчиликнинг...,Б.15

1 В.И, Кузищин, С.С.Соловёва, В.М. Массон, М.В.Кирюковлар бўйича.

1 Ртвеладзе Э.В. ва бошқ. Қадимги Ўзбекистон..., 48-52 бб.; Ртвеладзе Э.В., Алимова Д.А. и др. История государственности Узбекистана. – Ташкент: Узбекистон, 2009. – с. 48-54.

1 Айрим тадқиқотчилар Эйлатон маданиятини мил.авв. VII-VI асрларга оид деб ҳисоблайдилар. Батафсил маълумот олиш учун қаранг: Заднепровский Ю.А. Древнеземледельческая культура Ферганы // МИА. 1962, № 118; Литвинский Б.А. Орудия труда и утварь из могильников Западной Ферганы. М., 1978.

1 А.Сагдуллаев ва бошқ. Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамият тараққиёти. – Тошкент: Академия, 2000. – 102-103 бб.

1 Азамат Зиё. Ўзбек давлатчилиги тарихи. – Тошкент: Шарқ, 2001. – 113-123 бб.

1 Азамат Зиё. Ўзбек давлатчилиги тарихи. – Тщшкент, 2001. 128-130 бб



1 Сагдуллаев А. С. ва бошқ. Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамият тараққиёти. – Тошкент., “Академия”. 2000. 128-бет.

1 Ушбу мансаб ва унвонлар ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш учун дарслик охиридаги атамалар лўғатига қаранг.

1 Ибн Рузбехоннинг маълумотларига кўра, Шайбонийхон 1509 йилда қўшинларининг асосий қисмини орқага қайтариб юборган. Бу билан у Мовароуннаҳрдаги сиёсий бирқарорликни сақлаш ҳамда қозоқ султонларининг янги босқинларини олдини олишни кўзлаган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

2 Сафавийларнинг асосий таянч кучи бўлган турк кўчманчилари XV асрнинг 2-ярмида “қизилбошлилар” деб аталган. Бу ҳарбий кўчманчилар шиа имомлари шарафига бошларига 12 қизил чизиқли салла ўраб юрганлар.

1 Сагдуллаев А.С. ва бошқ. Ўзбекистон тарихи: ...., 173-б.



1 Азамат Зиё. Ўзбек давлатчилиги ..., 362-б.



1 Сагдуллаев А.С. ва бошқ Ўзбекистон тарихи:., 191-б..

1 Холиқова Р.Э. XIXаср иккинчи ярми-ХХ аср бошларида Россия-Бухоро муносабатлари.тарих фан.докт.дисс. Тошкент. 2006. 67-70 бб.

1 Сагдуллаев А.С. ва бошқ. Ўзбекистон тарихи...., 213.б. Қисман ўзгартириш киритилди.

1 Унвонлар ва мансаблар ҳақидаги маълумотлар қуйидаги рисоладан олинди: Воҳидов Ш., Холиқова Р. Марказий Осиёдаги давлат бошқаруви тарихидан. Тошкент. Янги аср авлоди. 2006. 6-21 бб.

1 Хирож - ҳосилнинг 1/5 дан 1/8 қисмигача ташкил этган.

1 Сагдуллаев А.С. ва бошқ. Ўзбекистон тарихи:..., 233-б. Қисман ўзгартириш киритилди.

2 Сагдуллаев А. С. ва бошқ...., 234 - б.

1 Хиванинг пойтахтга айланганлиги санаси тўғрисида - 1556 й, 1598 й, 1602-1621 йй., 1611-1611 йй.,1610-1612 йй., 1557-1603 йй. каби фикрлар мавжуд

1 Айрим адабиётларда Эрнакхон ёки Эрангхон деб ҳам берилади.

1 Сагдуллаев А. С. ва бошқ. Ўзбекистон тарихи..., 253 б. Қисман ўзгартиришлар киритилди.

1Сагдуллаев А. С. ва бошқ. Ўзбекистон тарихи..., 254 б.

1 Ушбу параграфни ёзишда “История Узбекистана”. Коллектив авторов. Ташкент, Фан.1993, китобидан кенг фойдаланилди. (291-316 б.б.)



11 Ўзбекистоннинг янги тарихи. Биринчи китоб..., 195-199 бб.

11 Саидаҳмедов И. Давлат ва ҳуқуқ тарихи..., 196-199 бб.

11 Исмоилова Ж. Х1Х асрнинг биринчи ярми..., 22-23 бб.

11 Тиллабоев С. Туркистон ўлкасининг ..., 13-б.

1 Мусаев Н. Туркистонда саноат ..., 11-б.

11 Саидаҳмедов И. Давлат ва ҳуқуқ тарихи ..., 199-207 бб.

1. Ушбу бўлим т.ф.н., доц. М.М. Ҳайдаровнинг материаллари асосида ёзилганлиги боис, М.Ҳайдаров ушбу бўлимга муаллифлик ҳуқуқига эга.

11 Ражабов Қ., Ҳайдаров М. Туркистон тарихи..., 55-56 бб. Муаллиф томонидан жадваллаштирилди.

11 Ражабов Қ., Ҳайдаров М. Туркистон тарихи..., 69-70 бб.

11 Истиқлолчилик ҳаракати ҳақидаги маълумотлар т.ф.д.Қ.Ражабов материаллари асосида берилди.

1 Дунё тарихидаги биринчи Президент АҚШ президенти Жорж Вашингтон бўлиб, у 1789 йил 30 апрелдан ушбу лавозимни бажариб бошлаган.




Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish