Ижтимоий-маданий соҳадаги ваколатлар:
Фан ва техникани ривожлантириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш чора-табирларини амалга оширади.
Фуқароларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш, уларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини таъминлаш чора-тадбирларини кўради, ижтимоий таъминот тизимини такомиллаштиради.
Соғлиқни сақлаш, халқ таълимини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини белгилайди, маданиятни ривожлантиришга кўмаклашади.
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида давлат бошқаруви, хўжалик ва ижтимоий – маданий қурилишнинг энг муҳим масалалари ҳал этилади. Мажлислар йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади. Уларни тайёрлаш ва ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иш тартиби тўғрисидаги” қарори билан белгиланади. Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида муҳокама этиш учун масалалар вазирлар, давлат қўмиталарининг раислари, идоралар, корпорациялар, компаниялар, концеринлар, уюшмаларнинг рахбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, улар бўлмаган ҳолларда уларнинг биринчи ўринбосарлари томонидан киритилади.
Давлат бошқарувида судларнинг роли. Ҳар бир давлатда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам одил судлов органлари тизими маъмурий-ҳудудий тузилмаларда ташкил этилган ҳамда судлар жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий соҳаларини ривожлантириш жараёнида корхона ва ташкилот, давлат органлари ва фуқаролар ўртасидаги ҳуқуқий муносабат натижасида келиб чиқадиган масалаларни белгиланган ҳудудий бирликлар миқёсида кўриб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 107-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг суд тизими беш йил муддатга сайланадиган Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикасининг Олий суди, Қорақалпоғистон Республикасининг хўжалик суди билан шу муддатга тайинланадиган вилоят судлари, Тошкент шаҳар суди, туман, шаҳар ва хўжалик судларидан иборат”, деб белгиланган. 2000 йил 14 декабрда қабўл қилинган “Судлар тўғрисида”
ги қонуннинг янги таҳририга кўра, юқорида санаб ўтилган суд тизимига ўзгартиришлар киритилиб, судлар ихтисослаштирилди. Яъни, жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари жорий этилган.
Ўзбекистондаги иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишда суд органларининг таъсири кучли бўлиб, бу жараённи давлат номидан кафолатлайди. Суд органлари Конституция ва қонунларда белгилаб берилган фуқароларни ҳуқуқ ва эркинликларини миллатларнинг тенглиги тамойиллари асосида амалда қўлланилишини назорат қилади. Шунингдек, суд органлари мамлакат ижтимоий ҳаётидаги ишлаб чиқариш муассасаларида, давлат идораларида, жамоат бирлашмаларида фуқароларнинг Конституция ва қонунларда белгиланган ҳуқуқларини мулк шаклидан қатъий назар ҳимоя қилинишини таъминлайди. Суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Конституциявий назорат бўйича суд органи ҳисобланиб, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятларнинг ҳужжатлари Конституцияга қанчалик мослигига доир ишларни кўради. Бу суд ҳуқуқий муҳофази қилувчи қонунларни, қонунчилик ва ижро ҳокимиятининг бошқа ҳужжатларини Конституцияга зид деб топиш ва уларни ҳаракатдан тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга бўлган махсус орган ҳисобланади. Конституциявий суд қуйидаги ваколатларга эга:
Олий Мажлис қабул қилган ҳужжатларни, Президент фармонларини, Ҳукумат ва давлат ҳокимияти маҳаллий органлари қарорларини, Ўзбекистон Республикаси давлатлараро шартномаларини ва бошқа мажбуриятларини Конституцияга мослигини аниқлайди.
Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Қорақалпоғистон Республикасининг қонунлари Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг нормаларига шарҳ беради.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари билан берилган ваколат доирасида бошқа ишларни кўриб чиқади.
Конституциявий суднинг қарорлари матбуотда эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга киради.
Конституциявий суд Олий Мажлисда қонунчилик ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик, жиноий ва маъмурий судлов ишларини юргизиш борасида суд ҳокимиятининг олий органи ҳисобланади. Олий суд қонунда кўрсатилган процессуал шакл ва тартибда умумий юрисдикцияли судлар, шунингдек, ҳарбий судлар фаолияти устидан ҳам судлов назоратини амалга оширади. Ундан ташқари Олий суд, қуйи судларнинг маълум ишлар бўйича йўл қўйган хато ва камчиликларини тузатиш мақсадида улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг қонунийлиги ва асосли эканлигини текшириш йўли билан уларнинг фаолиятини назорат қилади.
Олий суд - Олий суд раиси, унинг ўринбосари ва ўринбосарлари, судлов ҳайъатлари раислари, Олий суд судяларидан иборат таркибда иш олиб боради. Суд фаолиятининг катта қисми судлов ҳайъатлари зиммасида бўлади. Олий судлов ҳайътлари фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича, ҳарбий ишлар бўйича ҳайъатлар ҳисобланиб, улар таркиби Республика Олий суди Пленуми томонидан тасдиқланади.
Олий суд фаолиятини ташкил этиш ва унга раҳбарлик қилиш Олий суд раиси зиммасига юклатилган. Олий суд раиси умумий юрисдикцияли судларнинг барча ҳукм ва бошқа қарорларига қонунда белгиланган тартибда протест бериш ҳамда улар ижросини тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.
Иқтисодий соҳада, турли мулк шаклларига эга ташкилотлар, идоралар, корхоналарни бошқариш жараёнида, шунингдек, тадбиркорлар орасида вужудга келадиган муносабатларда юзага чиққан баҳсларни ҳал қилиш Олий хўжалик судлари тизими томонидан амалга оширилади. Хўжалик судларининг асосий вазифалари – ташкилотлар ва фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, қонунчиликни тўғри ва бир хилда қўллаш, иқтисодий муносабатларда қонунийликни мустаҳкамлаш ва қонунчиликнинг ҳуқуқий воситаларидан фойдаланишга шароит яратишдан иборат.
Олий хўжалик суди фаолиятининг асосий тамойиллари – қонунийлик, хўжалик судьяларининг мустақиллиги, суд ва қонун олдида ҳамманинг тенглиги, томонларнинг тенг ҳуқуқлилиги, иш юритишда ошкоралик, суд муҳокамасининг бевосита ва узвий амалга оширилиши ҳисобланади.
Суднинг қонуний кучга кирган ҳуқуқий ҳужжатлари хўжалик судининг тўхтами, қарори, ажрими барча давлат органлари, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари, ҳамда бошқа органлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида бажарилиши шарт ҳисобланади.
Вазирликлар ва давлат бошқарувининг бошқа идоралари. Ўзбекистонда давлат бошқарувининг муҳим ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан бўлган Вазирликлар давлат бошқарувининг ихтисослаштирилган марказий органлари ҳисобланади. Давлат бошқарувининг бу ташкилий – ҳуқуқий шакли умумдавлат миқёсида фаолият юритадиган, қоидага кўра, ижтимоий ҳаётнинг муайян бир тармоғига раҳбарлик қиладиган ижро этувчи – фармоиш берувчи орган ҳисобланади.
Вазирликка ҳукумат аъзоси бўлган мансабдор шахс – Вазир бошчилик қилади ва у вазирликка топширилган тармоқнинг ривожланиши ҳамда вазирликнинг фаолияти учун Вазирлар маҳкамаси олдида шахсан жавобгар бўлади. Вазирлик жамиятдаги муайян тармоқнинг яккабошчилик асосида бошқариладиган давлат бошқаруви органи ҳисобланади. Вазир тармоқнинг ривожланиши ва тармоққа доир давлат сиёсати олиб боришга шахсан жавобгар ҳисобланади. Вазирлик қошида Вазир, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, вазирлик тизимига кирувчи раҳбар ходимлардан иборат ҳайъат тузилади.
Тармоқ ривожланишининг долзарб масалалари ҳайъатнинг ҳар ойлик мажлисларида муҳокама этилади. Муҳокама натижалари бўйича ҳайъат қорори Вазирнинг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Давлат қўмиталари ҳам давлат бошқарувининг марказий иқтисослаштирилган органларига киради. Давлат қўмиталари давлат бошқарувининг ўзига хос ташкилий-ҳуқуқий шаклини ташкил этса –да, уларнинг ташкил топиш, фаолият юргизиш, бўйсуниш, мақом ҳамда функциялари нуқтаи назаридан Вазирлик бошқаруви билан қатор умумийликларга эгадир.
Тармоқлараро хусусиятга эга бўлган давлат қўмиталарининг фаолиятида асосан мувофиқлаштириш ва тартибга солиш функциялари кенг ўрин эгаллайди. Давлат қўмитасига раҳбарлик унинг раиси томрнидан амалга оширилади. Қўмита раиси бош вазирнинг тақдимига мувофиқ Президент томонидан тайинланади ва вазифасидан озод этилади. Давлат қўмитасининг ички фаолиятига доир буйруқ, йўриқнома ва кўрсатмалар раис томонидан чиқарилади ва у қўмита томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Агентликлар, Қўмиталар, Марказлар ва Инспекциялар – Республика давлат бошқарувининг ижро этувчи – фармойиш берувчи фаолияти олиб борадиган ихтисослашган функционал бошқарувни амалга оширадиган марказий идораларидир. Ушбу махсус идоралар ҳукумат томонидан хўжалик ва маданий тармоқларида ташкил этиладиган ташкилий-ҳуқуқий бошқарув шакллари ҳисобланади. Мазкур марказий бошқарув идоралари мамлакат ҳаётининг муҳим бир тармоғи бўйича давлат бошқарувини олиб борадилар ва шу тармоқ бўйича қабул қилинган қонунлар ижросини таъминлайдилар.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари. Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятининг ташкил этиш Конституция, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонун, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари “Иш тартиби” ва бошқа меъёрий қонун ҳужжатлари асосида ташкил этилади. Маҳаллий ижроя ҳокимияти деганда Ўзбекистонда ташкил этилган вилоят, туман, шаҳар ҳокимияти тизими тушунилади. Маҳаллий вакиллик ва ижро этувчи маҳкама ҳокимнинг раҳбарлиги остида ишлайди. Вилоят ҳокимлари, Тошкент шаҳар ҳокими Президент томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади. Туман ва шаҳарларнинг ҳокимлари тегишли вилоят ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим муоммоларини муҳокама қилиш учун ҳоким ҳузурида Маслаҳат Кенгаши тузилади. Бу Кенгаш таркибига ҳоким, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, котибият бошлиғи киради. Маслаҳат Кенгаши таркибига ҳокимнинг қарорига мувофиқ халқ депутатлари Кенгаши аъзолари ва бошқа ташкилотлардан бўлган вакиллар ҳам кириши мумкин.
Конститутцияга биноан, маҳаллий ҳокимият органлари ваколатига қуйидагилар киради:
-қонунийликни, ҳуқуқий тартиботни ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш;
-ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш;
-маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий солиқлар, йиғимларни белгилаш, бюджетдан ташқари жамғармаларни ҳосил қилиш;
-маҳаллий коммунал хўжаликка раҳбарлик қилиш;
-атроф муҳитни муҳофаза қилиш;
-фуқаролик ҳолати актларини қайд этишни таъминлаш;
-норматив ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда Конституцияга ва қонунларга зид келмайдиган ваколатларни амалга ошириш.
Вилоят, туман ва шаҳар ижроя ҳокимиятига ҳоким бошчилик қилади. Ҳоким Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган миқдорда биринчи ўринбосари ва ўринбосарларга эга бўлади. Маҳаллий ижроя ҳокимияти органлари бошқармалар, бўлимлар ва бўлинмалардан иборат бўлиб, уларнинг тузилиши ва ташкил этилиш тартиби, фаолият юритиш асослари Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган тегишли низомлар билан белгиланади. Ҳокимнинг фаолиятини тўғри ташкил этишда ҳокимнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари фаолиятини ташкил этиш ўта муҳимдир.
Туман таркибидаги шаҳар ва шаҳарчаларда Кенгашлар тузилмайди. Шаҳар тартибидаги туман ҳокими шаҳар ҳокими томонидан тайинланади ва шаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланади. Шаҳар таркибига кирувчи туман ҳокимлари шаҳар ҳокимини расмий вакили ҳисобланади ва унга ҳисоб бериб туради. Туманлар таркибига кирувчи шаҳар ҳокимларининг тайинланиши ҳам шу тартибда амалга оширилади.
Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари. 1993 йил 2 сентябрда бўлиб ўтган Олий Кенгашнинг ўн иккинчи чақириқ учунчи сессиясида “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди бу ҳужжат қишлоқ, шаҳарча ва овуллар таркибида тузиладиган фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг тузилиши ва уларнинг ҳуқуқий ҳолатини белгилаб берди.
Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари давлат ва жамият ишларини бошқаришда фуқароларга кўмаклашадилар. Улар ўз ҳудудларидаги ижтимоий-хўжалик вазифаларни ҳал этиш, оммавий-маданий тадбирлар ўтказиш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига Республика раҳбарияти ва ҳукуматининг қарорларини бажариш мақсадида фуқароларни бирлаштиради. Конституцияда белгилаб қўйилганидек, “шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек, улар таркибидаги маҳаллаларда ҳамда шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини-ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар икки ярим йил муддатга раис (оқсоқол)ни унинг маслаҳатчиларини сайлайди. Ўзини-ўзи бошқариш органларини сайлаш тартиби, фаолиятини ташкил этиш ҳамда ваколат доираси қонун билан белгиланади”.
Фуқаролар йиғинини раис (оқсоқол) тегишли халқ депутатлари Кенгаши ёки ҳоким билан келишилган ҳолда заруратга қараб чақиради. Фуқаролар йиғини шунингдек, халқ депутатлари Кенгаши, ҳоким томонидан ёки шу ҳудудда яшаётган фуқароларнинг учдан бир қисми ташаббуси билан чақирилиши мумкин.
Юқорида эслатилган Қонунда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқол) ва унинг маслаҳатчиларини сайлаш тартиби белгиланган бўлиб, уларни фуқароларнинг йиғини (йиғилиши) тегишли туман, шаҳар ҳокими билан келишган ҳолда сайлайди.
Фуқаролар йиғинларда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган барча аҳолининг ярмидан кўпроғи иштирок этган тақдирда йиғинлар ваколатли деб ҳисобланади, вакиллар йиғилишлари эса вакилларнинг камида учдан икки қисми келганда ваколатли ҳисобланади. Фуқаролар йиғини (йиғилиши)ни олиб бориш учун раёсат сайланади. Йиғинни раис (оқсоқол) ёки унинг маслаҳатчиларидан бири олиб боради. Барча масалалар бўйича қарорлар очиқ овоз бериш орқали ва оддий кўпчилик овоз бериш билан қабул қилинади.
Ўзини-ўзи бошқариш органлари ўз-ўзларига берилган ваколатлар доирасида қарорлар қабул қиладилар. Бу қарорларни тегишли ҳудудда яшайдиган барча фуқаролар бажаришлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Вазирликлари.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Do'stlaringiz bilan baham: |