Ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 1,4 Mb.
bet160/168
Sana30.06.2022
Hajmi1,4 Mb.
#719593
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   168
Bog'liq
Б.Ж.ЭШОВ.

17-модда. Ўзбекистон Республикаси ўз таркибидаги Қорақалпоғистон Республикасининг ҳудудий бутунлигини ва мустақиллигини эътироф этади. Ўзбе­кистон Республикаси билан Қоракалпоғистон Рес­публикаси ўртасидаги ўзаро муносабатлар тенг ҳуқуқлилик асосида улар ўртасидаги икки томонлама шартномалар ва битимлар воситасида қурилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Рес­публикаси таркибидан тегишли қонунлар асосида эркин чиқиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Мустақил Ўзбекистонда ҳокимиятлар бўлиниши. Жаҳон давлатчилик ва демократик тараққиёти тажрибасидан маълумки, ҳуқуқий давлат қуришни мақсад қилиб қўйган ҳар бир жамиятда давлат ҳокимиятини ташкил этиш ҳокимиятлар бўлиниши назариясига асосланиши керак. Чунки бундай принцип юз бериши мумкин бўлган суистеъмолликни олдини олишнинг ишончли воситаси сифатида намоён бўлади. Ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти қураётган Ўзбекистон ҳам ўз давлат органлари идоралари тизимини ҳокимиятлар бўлиниши асосида ташкил этган.
Ҳуқуқий давлатнинг муҳим тамойилларидан бўлган ҳокимиятлар бўлиниши назарияси Ўзбекистон Конституциясининг 11 моддасида “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими – ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниш принципларига асосланади”, деб мустаҳкамлаб қўйилган. Ҳокимиятларга бўлиниш принципининг амалга оширилишида “бир-бирини тийиб туриш ва ўзаро мувозанатда ушлаш” тизимининг самарали ишлаши жуда муҳим бўлиб, бу тизимнинг хуқуқий асослари Асосий Қонунда мустаҳкамланган. Унда ҳокимиятнинг ҳар бир тармоғи ваколатига кирувчи масалалар доираси аниқ чегараланиб, кўрсатиб берилган. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни – Олий мажлис, ижро этувчи ҳокимиятни – Вазирлар маҳкамаси, суд ҳокимиятини – судлар амалга оширади.
Таъкидлаш лозимки, илмий доиралар ва кундалик ҳаётда оммавий ахборот воситалари ҳақида баъзан мустақил тўртинчи ҳокимият тармоғи сифатида фикр юритилади. Аммо, оммавий ахборот воситаларини бундай ифода этиш қандайдир расмий ҳокимиятни билдирмайди. Шунга қарамасдан, оммавий ахборот воситалари жамоатчилик фикрини шакллантиришда ўта муҳим рол ўйнайди ва улкан аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикасидаги давлат идоралари давлат ҳокимиятини амалга оширишнинг ягона тизимини ташкил этади. Ўзбекистон фуқаролари давлат ишларини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини амалга оширар экан, сайловлар ва ўз вакиллари орқали давлат органларини шакллантиришга таъсир кўрсатиши мумкин. Конституцияга мувофиқ (99 модда), “Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар(туманга бўйсунувчи шаҳарлар, шунингдек, шаҳар таркибига кирувчи туманлардан ташқари) ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари бўлиб, улар давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли масалаларни ҳал этадилар”.
Олий мажлис ва унинг фаолияти. “Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисига сайлов тўғрисидагиҚонун лойиҳаси 1993 йил 4 сентябрда матбуотда эълон қилинди. Республикадаги кўплаб етакчи олимлар, ҳуқуқшунослар, мутахассислар унинг муҳокамасида иштирок этдилар. Натижада мазкур Қонун лойиҳасига бир қанча ўзгартиришлар киритилди. 1993 йил 28 декабрдаги Олий кенгашнинг ўн тўртинчи сессияси “Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонунни қабул қилди. Олий мажлисга биринчи сайловлар 1994 йил 25 декабрда бўлиб ўтди. Биринчи турда 205 та депутат, қолган икки турда (1995 йил 8 ва 22 январ) 45 та депутат (жами 250 та) сайланди.
Олий мажлис - Ўзбекистон Республикасининг олий вакиллик ва қонун чиқарувчи органи ҳисобланади. У икки палатадан иборат бўлиб, қуйи палата –Қонунчилик палатаси, юқори палата – Сенат деб номланади. Қонунчилик палатаси сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида сайланадиган 120 нафар депутатдан иборат. Қонунчилик палатасини иши палата барча депутатларнинг профессионал доимий фаолият кўрсатишига асосланади. Қонунчилик палатасининг ваколат муддати – беш йил. Ваколат муддати тугагач, у янги Қонунчилик палатаси иши бошлагунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради. Ўзбекистон Республикасининг сайлов кунига қадар 25 ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Республика фуқароси Қонунчилик палатасининг депутати бўлиши мумкин.
Сенат – ҳудудий вакиллик палатаси ҳисобланиб, сенаторлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда – 6 кишидан сайланади. Юқори палатанинг 16 нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.
Олий мажлис таркибида 12 та қўмита ва 4 та доимий комиссия мавжуд.

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish