Ўзбекистон давлат консерваторияси “Тасдиқлайман”



Download 9,33 Mb.
bet4/56
Sana29.03.2022
Hajmi9,33 Mb.
#516786
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
ТАЙЁР МАЖМУА Маг ра ПТ ва ПМ 2 к 2021

Педагогик техника ўқитувчига талабалар билан мулоқотда бўлишда тўғри муомала тарзини танлаш имконини беради. Муомала тарзи, талабалар билан муносабат услуби, диктсия, мимика, имо-ишорани тўғри танлаш, буларнинг барчаси педагогик техника тушунчаси таркибига киради.
Педагогик ижро техникаси педагогик маҳоратнинг таркибий қисми саналиб, ўқитувчининг ўқув жараёнини самарали ташкил этишида намоён бўлади. Педагогик ижро техникаси – бу ижровий малака ва кўникмалар мажмуаси бўлиб, ўқитувчи томонидан ижро репертуарини юксак талаблар даражасида амалга оширишда қўлланилади. Педагогик ижро техникасининг асосий таркибий қисмлари қуйидагилар.



Ўқитувчи фаолиятида педагогик ижро техникасига эга бўлиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, чолғу созида ижро этиш мураккаб фаолиятлардан бири саналади. Ижро жараёнини амалга ошириб, шахс сифатида ривожланишнинг юқори даражасини намоён этиш баробарида, ўқитувчи томонидан психик жараёнлар – ирода, сезги, диққат, идрок, тафаккур, хотира ҳамда хаёл орқали эмотсионал ва жисмоний ҳаракатларнинг мувофиқлиги таъминланади. Агар ўқитувчи етарли даражадаги ижро техникасига эга бўлмаса, у юқори бадиий натижаларга эриша олмайди, яъни, ўз фикр ва ҳиссиётларини талабаларга талаб даражасида етказа олмайди.
Ижрочилик санъати тарихида кўпгина мактаблар ва йўналишлар мавжуд бўлиб, улар у ёки бу чолғу созида ижро этишни такомиллаштиришга хизмат қилиб келмоқда. Ҳар бир янги авлод ижрочилик техникасига ўзининг янги қарашлари ва тасаввурларини олиб киради. Натижада биз бугунги кунда ижрочилик техникаси борасида шаклланган маълум тамойиллар, услублар, мактаблар ҳақида гапира оламиз.
Вокал ижрода, қўшиқчилик санъатида ўз ижро мактабларини яратган устоз хонандаларга Ўзбекистон халқ артистлари Комилжон Отаниёзов, Камолиддин Рахимов, Карим Зокиров, Ҳабиба Охунова, Нуриддин Ҳамроқулов, Ғуломжон Ёқубов, Шерали Жўраев, Олмахон Ҳайитова, Бобомурод Ҳамдамов, Ортиқ Отажонов, Насиба Абдуллаева кабиларни киритиш мумкин. Миллий рақс санъатида ўз мактабларини яратган маҳоратли рақс санъати усталари сирасига Мукаррама Турғунбоева, Исахор Оқилов, Маъмура Эргашева, Вилоят Оқилова, Зиёда Мадраҳимова кабиларни киритиш мумкин.
Миллий мусиқамиз намуналаридаги усулнинг анча мураккаблиги туфайли айрим бошқа миллат вакиллари томонидан уни баъзан қийналиб ижро этиш ҳоллари ҳам учрашини айтиб ўтиш лозим. “Шуниси қизиқки, ўзбек миллий мусиқасини ижро этиш нимагадир бошқа миллат вакиллари учун катта қийинчилик туғдиради. Мен бу ўринда мусиқамизнинг мураккаб ифода воситалари, нола-қочиримларини назарда тутаётганим йўқ. Оддий “Андижон полкаси”ни ҳам ижро этишга баъзан қийналадилар1”.
ХХ аср ижро ҳаракатларини ташкил этиш техникасида анатомо-физиологик ёндашув билан намоён бўлди. Чолғу созида ижро этиш ҳаракатлари: бармоқларни пардага босиш, товуш чиқариш, мизробни ушлаш-камончани юргизиш анатомияси ва физиологияси позитсиясидан қараб чиқила бошлади. Бу ёндашув тарафдорлари бадиий образ жиҳатидан ҳаракатларни бошқаришни етарли баҳоламадилар. Шунга қарамасдан, айрим тадқиқотчилар ижрода ҳаракатларни ўрганиш, демак мияда янги жараёнларни амалга ошириш, ҳаракатларни бажара олиш, маъқул режани амалга ошириш мия қўзғалишларини юзага келтиришини уқтириб ўтдилар. Бунга эса фақат машқлар орқали эришиш мумкин.
Ижровий ҳаракатларни амалга оширишда икки асосий метод – эшитиш ва ҳаракат методлари муваффақият билан қўлланилади. Уларнинг биринчиси, мусиқий эшитиш образининг ҳаракат фаолиятидан устунлиги орқали намоён бўлади, зеро, эшитиш образи ижро ҳаракатларининг мақбул вариантлари қўлланишини таъминлайди.
Иккинчи метод – ҳаракатли усул, ижрони амалга оширишда кўп бора қайтариш орқали уларнинг автоматлашувига асосланади.
Тиниқли рус физиологи П.К.Анохин “ҳаракат актсептори” контсептсиясини ишлаб чиқди, унга биноан бизнинг миямизда махсус афферент2 механизми иштирок этади ва унда кутилаётган натижа белгилари олдиндан акс этади. Яъни, пировард натижага олиб келувчи ёки яқинлаштирувчи ҳаракатлар мустаҳкамланади, ундан узоқлаштирувчилари эса ташлаб юборилади.
Албатта, чолғу ижрочилиги маҳорати аввало мусиқа асбобини тиниқ, талаб даражасида созлашдан бошланади. Ижрочи созни талаб даражасида созлай олмаса, унинг ижрочилик маҳорати борасида фикр юритиш қийин. Ижрочи чолғу асбобини аниқ ва тиниқ созлагандан кейингина, чинакам ижро ва унинг эмотсионал ижобий таъсири ҳақида гапириш мумкин. Жумладан, “Устоз санъаткор Аҳмад Одилов моҳир чангчи Фозил Харратов ҳақида шундай эслайди: Фозилжон мусиқий қобилияти ва хотираси ниҳоятда ўткир, сезгир, зийрак инсон эди. Чанг чолғусини тиниқ ва тоза созлашда унга тенг келадигани бўлмаган3”.
Бундан ташқари ижро фаолиятида яна бир усул мавжуд бўлиб, “синаш ва хатолар методи” деб юритилади. Бу усулда талаба олдин асарни ижро этади, ҳаракатларни амалга оширади ва кейин йўл қўйган хатоларини аниқлаб, уларни тузатиш устида алоҳида ишлай бошлайди.
Бундай ҳолда фақатгина йўл қўйилган хатолар англанади, уларни тузатиш эса анча мушкул. Кўп бора такрорлаш орқали талаба зарур натижани қўлга киритиши мумкин. Лекин бу усулда ишлаб, у шуни ёддан чиқармаслиги лозимки, ҳар бир ноаниқ бажарилган ҳаракат бош миядаги дастурлаштирувчи қисмда электр импульси ҳосил бўлиши билан боғлиқ нерв изларини қолдиради. Асаб таранглиги ҳолатида, масалан, эстрада қўшиғи ижроси пайтида бу излар тормозланиши ёки жонланиши мумкин, натижада ижро сифати зарур даражада бўлмаслиги мумкин.
Идеомотор ҳаракатлар орқали ижро этишни ўрганганда ўз ижросини “четдан кузатувчи киши” мақомида амалга оширишга ҳаракат қилганлар кўп ҳолларда хатоларга йўл қўйишади. Бунда улар асарни аниқ, ишончли, хатоларсиз ижро этишга ҳаракат қилмасдан, четдан кузатадилар. Машқ қилишнинг бу турида ҳаракатни қандай амалга оширишни мия акс эттиради, лекин ҳаракат дастури бевосита ижро босқичига, яъни, бевосита ҳаракатларга айланмайди. Зарур образни мушаклар ҳаракати орқали ўтказиб керакли сезгиларни ҳосил қилгачгина, бу камчиликларни тузатиш мумкин.
Ушбу келтирилган кўпгина мисоллар орқали англаш мумкинки, мусиқачи-ўқитувчи мақомига эга бўлиш, талабаларга мусиқа олами борасида маълум билимларни талаб даражасида бериш учун мусиқачи-ижрочи сифатида ҳам шаклланиш, бунинг учун педагогик ижро техникасидан, чолғу сози хусусиятлари ва имкониятларидан, товуш ҳосил қилиш усулларидан хабардор бўлиш, пировард натижада чолғу ижро орқали талаба-тингловчида бой мусиқий билим ва тасаввурларни шакллантиришга эришиш муҳимдир
Умуман, мусиқа дарсида мулоқотга тайёрланиш, ташкил этиш ва амалга ошириш, шунингдек, педагогик ижро техникаси шаклланиши яхлит жараён бўлиб, мусиқа ўқитувчисида ҳам ижрочилик, ҳам педагогик маҳоратни юзага чиқаришнинг таркибий қисмлари сифатида хизмат қилади. Бу эса, ДТС талаблари асосида талабаларда мусиқий билим, кўникма ва малакаларни талаб даражасида шакллантиришда катта аҳамиятга эга.
Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар

  1. Педагогик техника тушунчасига таъриф беринг.

  2. Педагогик ижро техникаси қандай эгалланади?

  3. Педагогик техниканинг таркибий қисмлари.

  4. Педагогик маҳорат шаклланишида педагогик техниканинг ўрни.

Дидактик қисм. Муаммоли вазиятлар

  1. Концертдаги ижродан педагогик ижро нимаси билан фарқ қилади?

  2. Симфоник оркестр ижросидан фақатгина бир чолғунинг ижросини ажратиб идрок этиш диққатнинг қайси турига мисол бўлади?

  3. Сал ўйинқароқ бўлган талаба ҳеч қандай гапирмасдан ҳам гуруҳда интизомга салбий таъсир этиши мумкинми, қандай қилиб?

  4. Жамоавий ижро пайтида куйламасдан турган, бироқ ўзини куйлаётган қилиб кўрсатаётган талабани аниқлай оласизми?



Мустақил иш топшириқлари

  1. Педагогик техника хусусида.

  2. Педагогик ижро техникаси усуллари.

  3. Ижро жараёнида талабаларнинг диққатини бошқариш.

  4. Жамоавий ижро пайтида мимика ва пантомимика имкониятларидан фойдаланиш.

  5. Дарсда “Нота матни муҳаррири” компютер дастуридан фойдаланиш.

1-тема. Педагогический такт и педагогическая этика.


План:

  1. Понятие «педагогический такт».

  2. Значение «педагогического такта».

  3. Содержание и формы проявления педагогического такта.

  4. Педагогический такт и педагогическая этика.

Слово «такт» в буквальном смысле слова означает «прикоснове­ние». Это нравственная категория, регулирующая взаимоотно­шения людей. Основанное на принципе гуманизма, тактичное поведение требует, чтобы в самых сложных и противоречивых ситуациях сохранялось уважение к человеку. Такт означает чувство меры или соблюдение правил приличия. Быть тактич­ным – нравственное требование, предъявляемое к каждому человеку, особенно к педагогу, который общается с разви­вающейся личностью.


Педагогический такт – чувство меры в поведении и дей­ствиях учителя, включающее в себя высокую гуманность, уваже­ние достоинства ученика, справедливость, выдержку и самообла­дание в отношениях с детьми, родителями, коллегами по труду. Педагогический такт – одна из форм реализации педагогической этики, это мера педагогически целесооб­разного воздействия учителя на учащихся, умение устанавли­вать продуктивный стиль общения. Он не допускает крайнос­тей в общении со школьниками.
Основанием педагогического такта являет­ся высокий уровень научной и специальной подготовки учи­теля, любовь к детям и знание их, педагогическое мастерство, культура поведения и безупречный авторитет учителя.
Общий такт и педагогический – не одно и то же. Не каждый человек, тактичный, деликатный, обладает педагоги­ческим тактом. Педагогический такт отличается от общего тем, что обозначает не только свойство личности учителя (уважение, любовь к детям, вежливость), но и умение выбрать правильный подход к учащимся, то есть это воспиты­вающее, действенное средство влияния на детей. Педагогиче­ский такт – профессиональное качество учителя, часть его мастерства.

Download 9,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish