Ўзбекистон давлат консерваторияси “Тасдиқлайман”


М А Ъ Р У З А М А Т Н Л А Р И



Download 9,33 Mb.
bet3/56
Sana29.03.2022
Hajmi9,33 Mb.
#516786
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
ТАЙЁР МАЖМУА Маг ра ПТ ва ПМ 2 к 2021

М А Ъ Р У З А М А Т Н Л А Р И

1-мавзу. ПЕДАГОГИК ТАКТ ВА ПЕДАГОГИК ОДОБ. ЎҚИТУВЧИНИНГ КАСБИЙ ФАОЛИЯТИДА ПЕДАГОГИК ТЕХНИКАНИНГ АҲАМИЯТИ.


Режа:

  1. Педагогик такт ва унинг намоён этилиши.

  2. Педагогик такт хоссалари.

  3. Махсус ва умумий қобилиятлар.

  4. Мусиқий қобилиятлар табиати.

Ўқув мақсади: Педагогик такт, педагогик одоб, мусиқий қобилиятлар табиати, мусиқийликнинг ифодаланиши, махсус ва умумий қобилиятлар, сензитив даврлар, мусиқий эшитиш тасаввурларини ривожлантириш орқали талабаларда мусиқий педагогик маҳоратни шакллантиришдан иборат.
Таянч тушунчалар
Педагогик такт, педагогик одоб, қобилиятлар, сензитив даврлар, муваффақият тестлари, интеллект тестлари, креативлик тестлари, ладни ҳис қилиш, мусиқий ритмни ҳис қилиш, гармоник ва полифоник эшитиш, вариатсия, тембр, синестезия, транспозитсия, биринчи ва иккинчи сигнал системаси.

Педагогик такт ўқитувчининг талабаларга нисбатан талабчанлиги даражаси билан чамбарчас боғлиқ. Агар ўқитувчи талабаларга қонуниятли тарзда ишонч билдирса, талаба шахсига диққат билан муносабат билдирса, шунингдек, ўқитувчига нисбатан олдинги ҳурмат эътибор инертсияси мавжуд бўлсагина ўқитувчининг талаблари талабалар томонидан қабул қилинади.


Бунда талаба шахсига нисбатан ишонч ва онгли ижобий муносабатни намойишкорона амалга ошириш ҳар сафар ҳам таклиф этилмайди. Шундай қилиб, ўқитувчида педагогик такт талабалар билан ўзаро ижобий муносабатлар вазиятини яратиш, нафақат улар билан маълум зиддиятли вазиятларга дуч келиш, балки, агар онгли тарзда зиддиятли вазият юзага келса, уни ҳалол, адолат билан ечиш зарур.
Барча жабҳаларда ўқитувчининг шахсий намунаси – унинг касбий мувофиқлиги сифатини белгилайди. Ҳар қандай педагогик вазиятларда чидам, вазминлик, сезгирлик, бағрикенглик бўлиши зарур, яъни, талабалар билан мулоқот жараёнида ўқитувчи доимо ўзининг фаолияти ва ҳатти-ҳаракатларини назорат қилиб бориши лозим.
Педагогик зийраклик ўқитувчига ўз ҳаракатларининг оқибатларини доимо олдиндан кўра олишга ёрдам беради. У талабалар билан мулоқот олдидан учраши мумкин бўлган қийинчилик ва мураккабликларни олдиндан кўра олиш, шунингдек, бевосита мулоқот жараёнида талабалар томонидан исталмаган, салбий ҳатти-ҳаракатлар учрашининг олдини олиш малакаларининг онгли шаклланиши билан характерланади.
Педагогик зийракликнинг ўзига хослиги талабалар билан таълимий ва тарбиявий ишларни амалга ошириш жараёнида, дарс композитсияси, яъни тузилишида, маълум тушунчаларнинг изоҳланишида, аудиторияда таълимий фаолиятга йўналганликда, кейинги фаолиятнинг лойиҳалаштирилишида намоён бўлади. Педагогик зийраклик шунингдек, талабаларнинг нуқтаи назарларини ёқлашда, улар билан ҳамжиҳат тарзда таълимий вазифаларни биргаликда эчишда акс этади.
Касбий этика фаолият ва муомала иштирокчилари ўртасидаги муносабатларни кафолатлайди. Бу: педагогик компетентсия, бошқа инсонлар ва уларнинг фикрларига нисбатан муросали бўлиш, ўқув ва тарбиявий фаолият бўйича маълум қарорлар қабул қилиш бўйича маънавий жавобгарликни ҳис этишдан иборат.
Мутахассис - мураббийнинг умумий маънавий тарбияланганлиги педагогик одобининг асосидир. Педагогик одоб - талабаларга нисбатан педагогик этиканинг ўзига хос амалга оширилиши жараёнидир. Педагогик одоб - бу ўқитувчининг юксак инсонийлик, инсонга меҳрибонлик, ўзини тута билиши, сабр-бардош, ҳар қандай вазиятларда ҳам хайриҳохлик муносабатларини ўрната билиши кабиларни қамраб олувчи маънавий хулқ-атворидир.
Педагогик одоби юқори даражада бўлган мутахассис-мураббий талабалар, ота-оналар, ҳамкасблари билан бўладиган муносабатларини усталик билан бошқаради. Педагогик одобда аввало инсонга нисбатан чуқур ҳурмат намоён бўлади. Мураббий талабанинг таркиб топаётган шахси билан иш кўради ва унинг талабалар билан бўладиган барча муносабати: инсонга мумкин қадар ақл, талабчанлик ва унга имкон даражасида кўп ҳурмат кўрсатиш тамойили асосида амалга оширилади.
Кўпгина касбий малакалар педагогик одоб билан боғланган. Бу: педагогик вазиятни баҳолаш, талабаларнинг хусусиятларини ҳисобга олиш, педагогик таъсир келтириб чиқариши мумкин бўлган самарани олдиндан кўриш малакасидир.
Педагогик одобнинг юксаклиги педагогик маҳорат мавжудлигининг белгисидир. Педагогик одобни эгаллаш ўқитувчидан ўз устида пухта ўйлаб ишлашни талаб қилади. Мураббий ўз ҳатти-ҳаракатини доимо назорат қилиши, қараши ва ишораси билан талабалар ҳатти-ҳаракатига ўз муносабатини билдира олиши, уларни бошқариши керак. Педагогик одоб ўқитувчида ўз туйғуларини ифода қилишнинг соф ташқи малакалари мавжуд бўлишини назарда тутади.
Ҳозирги пайтда фанда қобилиятларни ривожлантиришга қулай бўлган сензитив даврлар кўрсатиб берилган. Мусиқий қобилиятлар учун бу давр 5-7 ёш деб кўрсатилади, чунки худди шу даврда боланинг мусиқий эшитиш қобилияти ва хотираси фаол шаклланади. Лаёқатлар турлича бўлганлиги боис, махсус қобилиятлар бир-биридан анча фарқ қиладиган анатомо-физиологик асосда шаклланади.
Умумий мусиқий қобилиятларга мусиқий хотира ва психомотор қобилиятлар (ҳаракат, яъни мусиқа ижроси мароми, кучли ва кучсиз ҳиссаларнинг алмашиб туриши) киради. Махсус ташкил этилган шароитларда болаларнинг қобилиятларини йўналтириб, маълум даражада ривожлантириш мумкин.
Товуш баландлигини эшитиш қобилияти орқали мусиқий товушларни мутлақ аниқлаш имконияти яратилса ва чолғучиларда керакли ноталарга аниқ тушиш таъминланса куйни яхлит идрок этиш ва юқори сифатли ижрога эришиш таъминланади. Айнан товуш ҳаракатини эшитиш қобилияти орқали биз маълум куйнинг қашқар рубобида, ғижжакда ёки найда ижро этилганлигини аниқлаб оламиз. Товуш ҳаракатини эшитиш қобилияти билан мусиқада кайфият ва бадиий образни ифодалаш бир-бирига боғлиқдир.

Замонавий мусиқа ўқитиш услубиётида “кўраман - тинглайман – ижро этаман” учлиги мустаҳкам асосга эга. У ижро этилиши лозим бўлган мусиқанинг ички эшитиш жараёнини олдиндан фаоллаштиришдан иборат.


Мусиқий эшитиш тасаввурларини ривожлантиришда қуйидаги усуллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ:

  • қўшиқни турли тоналликларда ижро этиш (транспозитсия) ва;

  • қўшиқнинг маълум бандини “ички эшитиш тасаввури” орқали навбатма - навбат куйлаш.

Шахснинг индивидуал фарқланиш сифатларини илмий ўрганишга инглиз олими Френсис Гальтон 1880 йилда асос солди. Унинг ғояларини америкалик психолог Кеттел давом эттирди. У инсонларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатларини ўрганиш учун 50 дан ортиқ тест яратди. Шахсларнинг индивидуал фарқларини аниқлашга қаратилган Бине, Мюрнстерберглар қўллаган усуллар ҳам Кеттел тестларига қўшилди. Шундай қилиб, индивидуал хусусиятларни миқдор жиҳатдан ўлчаш муаммоси ўнлаб йиллар давомида илмий ишлар асосида системалашди. Тестлар батереяси амалга оширилгач, уларнинг натижалари стандартлаштирилган усуллар билан бажарилиб, умумий тўпланган баллар ҳисобланади.
Бадиий типга мансуб талабалар жонли тасаввур образларининг ёрқинлиги ва таассуротининг бойлиги билан намоён бўлади. Фикрловчи тип вакилларида назарий мулоҳазалар кучли, ўрта типда ҳар иккаласи ҳам бўлади.
Лаёқат мия ҳажми, пўстлоғи, микроструктурасига боғлиқ асосда фаолият жараёнида ривожланиб, фаолиятда қобилият сифатида намоён бўлади. Лаёқатнинг ривожланиб қобилиятга айланишида ва қобилиятларнинг янада ривожланишида қизиқишлар асосий омил ҳисобланади.
Умумий қобилиятлар мусиқий фаолият муваффақиятини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Улар талабанинг туғма, генетик шартланган ва кейин эгалланган тажрибасига боғлиқ бўлади. Зеро, фаолият предмети умумий қобилиятларни ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга бўлмайди.
Ўз навбатида ижтимоий тажрибани ўзлаштиришнинг мотор-ҳаракат, тактил-кинестетик ва билиш, яъни новербал, психоемотсионал хусусиятларини индивидуал ривожланишнинг туғма ва эгалланган хоссалари нуқтаи назаридан кўриб чиқиш зарур.
Хулоса қилиб айтганда, мусиқий қобилиятлар мусиқий фаолият муваффақиятини таъминлайдиган муҳим омил бўлиб, олий мусиқа таълимида талабалар билан ўқув машғулотларини оқилона ташкил этиш жараёнида уларни ҳам индивидуал, ҳам гуруҳий тарзда мунтазам ривожлантириб боришга ҳаракат қилиш лозим.


Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар

  1. Педагогик такт тушунчасига таъриф беринг.

  2. Педагогик одоб деганда нимани тушунчасиз?

  3. Педагогик жараённи ташкил этиш хусусиятлари.

  4. Умумий ва махсус қобилиятлар хусусиятларини таърифланг.



Дидактик қисм. Муаммоли вазиятлар

  1. Мусиқий қобилиятларда - ладни ҳис қилиш, мусиқий эшитиш тасаввурлари, мусиқий ритмни ҳис қилишнинг қайси бири муҳим?

  2. Нисбий ва мутлақ эшитиш қобилияти мавжуд. Уларнинг қайси бирига эга шахслар катта мусиқий натижаларга эришиши мумкин?

  3. Мусиқий хотираси яхши ривожланмаган шахслар мусиқадан таъсирланиши мумкинми?

  4. Эшитиш қобилияти интервал ва ладни ҳис қилишга бўлинади. Улардан қайсисига эга бўлган шахснинг юқори мусиқий натижаларга эришиш имконияти катта?

  5. Гармоник ва полифоник эшитиш фарқланади. Шунингдек, улардан келиб чиққан ҳолда горизонтал ва вертикал бўйича товушларни тинглаш имконияти бор. Уларни тушунтиринг.



Мустақил иш топшириқлари

  1. Гармоник ва мелодик эшитиш хусусиятлари.

  2. К.Штумпфнинг товуш баландлигининг икки таркиблилиги тўғрисидаги назарияси.

  3. Мусиқий эшитиш тасаввурларини ривожлантириш усуллари.

  4. И.П.Павлов бўйича фаолиятда намоён бўладиган шахснинг умумий сифатлари класификатсияси.

  5. Талант, иқтидор, лаёқат ва қобилият нисбати.

2-мавзу. Ўқитувчининг касбий фаолиятида педагогик техниканинг аҳамияти.


Режа:

  1. Педагогик техника тушунчаси хусусида.

  2. Педагогик техниканинг намоён этилиш шакллари.

  3. Педагогик техниканинг усуллари.

  4. Педагогик ижро техникаси борасида.

Ўқув мақсади: Педагогик техника, педагогик одоб, сензитив даврлар, педагогик ижро техникасини эгаллаш орқали талабаларда мусиқий педагогик маҳоратни шакллантиришдан иборат.


Таянч тушунчалар
Педагогик техника, ладни ҳис қилиш, педагогик ижро техникаси, контсерт жараёнидаги ҳаяжон ва уни энгиш усуллари.

Бугунги кунда, мусиқа таълимида мавжуд илмий-услубий муаммоларни ҳал этишда замонавий ёндашувлар, янги ишланмалар ва технологияларни қўллаш учун барча имкониятлар мавжуд бўлиб, бу ўқитувчининг билими, омилкорлиги ва ташаббусига боғлиқдир. Педагогик техника ўқитувчига талабалар билан мулоқотда бўлишда тўғри муомала тарзини танлаш имконини беради. Муомала тарзи, талабалар билан муносабат услуби, диктсия, мимика, имо-ишорани тўғри танлаш, буларнинг барчаси педагогик техника тушунчаси таркибига киради.



Download 9,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish