Ўзбекистон давлат консерваторияси “Тасдиқлайман”



Download 9,33 Mb.
bet9/56
Sana29.03.2022
Hajmi9,33 Mb.
#516786
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   56
Bog'liq
ТАЙЁР МАЖМУА Маг ра ПТ ва ПМ 2 к 2021

Культура педагога – это в первую очередь, культура личности. Такой человек способен брать на себя ответственность, регулировать конфликты, принимать совместные решения, принимать и уважать чужую культуру.
Культура личности формируется в процессе воспитания и обучения, под влиянием социальной среды и личной потребности в постоянном развитии.
Из всего сказанного, мы можем сказать о том, что педагогическая техника – это важный инструмент педагога, который он применяет ежедневно в своей деятельности.

3-мавзу. НУТҚ ТЕХНИКАСИ ВА НОТИҚЛИК МАДАНИЯТИ. ПЕДАГОГИК ИЖОДКОРЛИК ВА ПЕДАГОГИК РЕФЛЕКСИЯ.


Режа:

  1. Нутқ техникаси тушунчаси.

  2. Нотиқлик маданияти хусусида.

  3. Нутқ техникаси ва нотиқлик маданиятини ривожлантириш имкониятлари.

  4. Педагогик ижодкорлик ва педагогик рефлексия.



Ўқув мақсади: Нутқ техникаси, нотиқлик маданияти, нутқ техникаси ва нотиқлик маданиятини ривожлантириш, педагогик низоли вазиятлар ва ларни бартараф этиш юзасидан билимларни шакллантириш орқали талабаларда мусиқий педагогик маҳорат асосларини шакллантиришдан иборат.


Таянч тушунчалар
Нутқ техникаси, нотиқлик маданияти, нутқ техникаси ва нотиқлик маданиятини ривожлантириш, мусиқа таълимида низоли вазиятлар.

Нутқ, нутқ фаолияти, нотиқлик маданияти каби атамалар тўғридан-тўғри маълум фикрни бир киши томонидан иккинчи кишига ёки кишилар гуруҳига (жамоага) узатиш маъносини англатади. Инсоният ўз тарихий тараққиёти эволютсияси жараёнида фақатгина нутқи шакллангач, ўзининг нима демоқчи эканлигини, мақсадини, иш-фаолияти мазмунини ва истиқболдаги амалга оширмоқчи бўлганларини иккинчи томонга узатиш имконига эга бўлди.


Нутқ фаолияти — одам томонидан ижтимоий-тарихий тажрибани ўзлаштириш, авлодларга узатиш ёки коммуникатсия ўрнатиш, ўз шахсий ҳаракатларини режалаштириш ва амалга ошириш мақсадида тилдан фойдаланиш жараёнидир. Нутқ ахборот, хабар, маълумот, янги билим бериш, ақлий топшириқларни эчиш фаолиятидан иборат. Агар тил алоқа воситаси бўлса, нутқ эса айнан ўша жараённинг ўзидир.
Нутқни идрок қилиш оддий рефлектор фаолиятининг қонунлари асосида содир бўлади. Нутқнинг юзага келиши ва идрок қилинишидан инсон “сигналларнинг сигнали” (И.П.Павлов) тарздаги сўзлардан фойдаланади. Мазкур жараён бош мия катта ярим шарларининг пўстида амалга ошади.
Этник стереотиплар асосида муайян кечинмалар, маълум ахборотларни шахслараро муносабат жараёнида узатиш ва қабул қилишда ифодаланувчи товушсиз, лекин маъноли, мазмунли нутқ тури имо-ишорали нутқ дейилади.
Юз ҳаракатлари (физиономия) ёрдамида инсонни инсон томонидан идрок этиш, ўзгалар фикрига жавоб қайтариш, тана аъзолари рангининг ўзгариши ҳисобига шахслараро муносабатга киришишда намоён бўлувчи новербал нутқ турига мимика дейилади.
Табассум, жилмайиш, мийиғида кулиш, тил чиқариш, қош учириш ва сузиш, хуллас турли психологик ҳолатларни, айниқса, ҳиссий кечинмаларни акс эттирувчи коммуникатив, интерактив, пертсептив хусусиятли нутқ тури мимика бўлиб ҳисобланади. Мимика ёрдами билан ҳақгўйлик, қувлик, ёқтириш ва ёқтирмаслик, самимийлик ва иккиюзламачилик, ҳасад, қувонч, қайғу, бахтиёрлик сингари туйғулар намойиш этилади.
У моно вазиятни, диада, триада, полиада кўринишидаги шахслараро муносабат шаклларини яққол акс эттиради, фикрни узатиш, қабул қилиш, таъсирланиш, руҳланиш каби вазифаларини бажаради. Ҳаётий тажрибанинг ортиши билан ички кечинмалар (интериоризатсиялаш)ни ташқи воқеа-ҳодисаларга алмаштириш (экстериоризатсиялаш) билан якунланади, кўпинча индивидуал ва ижтимоий тарбия вазифасини бажаради.
Юз ҳаракатлари, тана аъзолари, қадди-қомат ёрдами билан фикрни узатиш - сюжетли, қоидали, маъноли, драматик, кечинмали, новербал нутқ турига пантомимика деб аталади. Ўз моҳияти кўлами билан мимикадан устувор хусусиятга эга бўлиб, ахборотлар, интим ҳолатлар, мураккаб кечинмалар юзасидан ўзгаларга маълумот узатиш тарзида ҳукм суради.
Пантомимика саҳна ҳаракатига истеъдоди бор, махсус қобилиятли шахслар томонидан ижро этилади, лекин ўқитувчилик фаолиятида ҳам ундан унумли фойдаланилади. Яққол руҳий ҳолатлар шахснинг фазилатлари, пантомимика орқали фаолият субъекти томонидан бажарилади.
Айрим ҳис-ҳаяжонли шартли товушларда мужассамлашган ахборот узатиш ва қабул қилиш мақсадини амалга оширувчи, табиий тўсиқларга урилиб қайтувчи алоқа воситасига эхологик ёки садо нутқи дейилади. Эхологик ёки акс-садо нутқ тури бир томонлама алоқа (тоғ-инсон, инсон-жисм) негизида вужудга келади, кўпинча индивидуал товуш ҳаракати жавоб, масофа функтсиясини ижро этади. Лекин акс-садо орқали тоғларда, қалин ўрмонларда икки ёки ундан ортиқ кишилар ўртасида алоқа қуроли сифатида муайян аҳамият қозонади.
Новербал нутқни шартли равишда қуйидаги турларга ажратиш мумкин: 1) товушсиз: а) имо-ишора, б) мимика, в) пантомимика, г) дактилогик; 2) товушли: а) эхологик (акс садо), б) сигнификатсия (шартли белгилар, сигналлар, моделлар).
Вербал нутқ туркумини шартли равишда қуйидаги турларга ажратиш мумкин: 1) оғзаки, 2) ёзма, 3) монологик, 4) полилогик, 5) ташқи, 6) ички, 7) экспрессив, 8) импрессив, 9) лаконик (қисқа), 10) эпик (ёйиқ), 11) аффектив (жаҳл ҳолатидаги).
Пауза, мантиқий урғу, суръат, товуш туси, гапириш мароми ва бошқа ташкилий қисмларни ўзида акс эттирган тилнинг барча қоидалари, шартли белгилар сифатида хизмат қилишга асосланувчи нутқ тури оғзаки нутқ деб аталади.Новербал нутқ ўзининг асосий функтсиясини бажариб бўлганидан сўнг ахборот узатиш, тажрибаларни эгаллаш, инсонни камол топтириш ва шунга ўхшаган вазифалар табиий равишда оғзаки нутқ зиммасига юкланган.
Коммуникатив хусусиятли ахборот оддий хабар, сўров, ундов маъносини англатувчи маълумотлар оғзаки нутқнинг мураккаб ҳамда ранг-баранг тузилишга эга эканлигидан далолат беради. Оғзаки нутқ шахслараро муносабатнинг пухта негизини ташкил этиб, мақсадга йўналтирилган ёки тасодифий вазиятлар моҳиятидан келиб чиқиб, узоқ ижтимоий-тарихий тараққиёт даврида ўз устуворлигини сақлаб келмоқда. Тилнинг такомиллашуви бевосита оғзаки нутқда намоён бўлади, эскирган (архаик) сўзлар истеъмолдан чиқиб боради.
Оғзаки нутқнинг дастлабки туридан бири — бу монологик нутқдир. Якка шахснинг ички кечинмаларини тил механизмларига асосланган ҳолда акс эттирувчи, унинг ўзига қаратилган (эгоцентрик) таъсирланишини ифодалашга ва ахборот узатишга мўлжалланган нутқ тури монологик нутқ деб аталади.
Диада шаклидаги муносабатлар негизида қурилувчи, икки шахс ўртасида намоён бўлувчи, ахборот узатишга ва қабул қилишга мўлжал-ланган нутқ тури диалогик нутқ деб аталади.
Бир нечта кишилар билан амалга ошириш мўлжалланган, триада ва полиада негизига қурилувчи, ахборот узатиш ва қабул қилишга йўналтирилган, баҳс таркиблари иштирок этувчи оғзаки нутқ турига полилогик нутқ дейилади.

Download 9,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish