Ўзбекистон давлат консерваторияси “Тасдиқлайман”



Download 9,33 Mb.
bet11/56
Sana29.03.2022
Hajmi9,33 Mb.
#516786
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   56
Bog'liq
ТАЙЁР МАЖМУА Маг ра ПТ ва ПМ 2 к 2021

1. Таълим жараёни ўқитувчи ижодий қобилиятини намойиш этувчи саҳнадир. Юқорида таъкидлаб ўтилган ўқитувчилик маҳорати ҳеч қачон бир йўналишда қотиб қолмаслиги керак. Ўқитувчининг таълим жараёнидаги маҳорати жамиятда фан оламида рўй бераётган янгиликлар, ҳодисалар билан доимо чамбарчас боғланган ҳолда шаклланиб боради.
Замонавий таълим ўқитувчидан қуйидаги вазифаларни эътиборга олишни талаб қилади:
- ўз мутахассислиги бўйича энг сўнгги билимлардан хабардор бўлиб бориш, таълимни педагогик технологиялар ҳамда ахборот технологияларидан фойдаланиб амалдаги ўқув тарбиявий жараён қонуниятлари асосида ташкил этиши;
- таълимда ўкувчиларнинг ёш ва психологик хусусиятларини эътиборга олиб ўз маҳоратини, билимини ва қобилиятини намойиш этиши;
- ўқувчиларнинг қизиқишлари, лаёқати ва талабларини ҳисобга олган ҳолда, улар томонидан билимларни пухта ўзлаштирилишига шароит яратиш;
- ўқувчилар томонидан ўрганилаётган ўқув фанларининг ўзаро алоқадорлини таъминлаш;
- таълимни тарбиявий жараён билан ўзаро алоқадорлиги асосида шахсни ҳар томонлама камол топишини фаоллаштириш;
- ўқув тарбиявий фаолиятнинг барча босқичларида таълимнинг эмоционаллигини таъминлаш;
- компьютер ва ахборот технологиялари асосида фаннинг энг сўнгги ютуқпаридан хабардор бўлиб бориш;
- таълимда ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакалари, фикрлаш ва фаолият турларини бойитиш мақсадида улар руҳиятини доимий ўрганиб бориш;
- ҳар бир дарсни пухта лойиҳалаштириш, режалаштириш, ташхис ва тахмин қилиш.
Таълим жараёнида ўқитувчи эришиши лозим бўлган ютуқлар кўп жиҳатдан унинг ижодий кайфиятини бошқара олиши билан боғлиқ. Ижодий кайфият ўқитувчи касбида муҳим аҳамиятга эга бўлган хусусиятлардан биридир.
Ижодий кайфият, ўқитувчи ақл - идрокини намоён этувчи педагогик маҳоратнинг муҳим қирраси ҳисобланади. Ижодий кайфият - ўцитувчининг руҳий ҳолатини бир маромда ушлаб турувчи, касбий жиҳатдан ижодкорлигини таъминловчи, касбий хусусиятларининг ўзига хос жиҳатларини кўрсатувчи, ўқувчилар жамоасига тез киришиб кетишини таъмгтловчи воситадир.
Ўқитувчи ўз ижодий кайфиятини вужудга келтириш учун психологик йўналишларнинг хилма-хил усулларини билиш керак. Бу, дарсни фикран хаёлдан ўтказиш ва лойиҳалаш, ҳар бир ўкувчи қалбига осон йўл топа олиш маҳорати, мулоқот маданияти. Ўқитувчи ижодий кайфиятини, аввало, ўзи яратади, бу унинг характер хусусиятидан, ўз касбига нисбатан муносабатидан пайдо бўлади.
Қуйида тажрибали устозлар синовидан ўтган, ижодий кайфиятни таълим жараёнида шакллантиришнинг баъзи воситаларини ҳавола этамиз:
• Янги ўрганилаётган ўқув мавзусидан ўз ижодий кайфияти учун воситалар қидириш.
• Синф ўқувчилари билан бўлаётган ҳар бир мулоқотдан ижодий кайфият учун мотивлар топа олиш.
• Ҳис - туйғу ва кечинмаларини яхшиликка, ижодий кайфиятга йўналтира олиш.
• Ўқувчиларнинг ножўя хатги-ҳаракатларига доимий эътибор бермаслик ва кулай вазиятда расмий, таъсирчан танбеҳ бериш.
• Дарс жараёнида асло ғазабланмаслик, ўқувчилар кулгисини аччиқ сўз билан тўхтатмаслик, аксинча, тўғри қабул қила олиш.
• Дарс жараёнида мулойимлик, меҳр шафқатли бўлиш улкан педагогик ютукдар калити эканлигини унутмаслик.
• Доимий жиддийлик ва асабийлашиш, асаб юрак тизимини тез чарчатишини унутмаслик.
Болалар билан бўлажак муомала олдидан ўқитувчининг ижодий кайфиятини ҳосил қилишида унинг ўрганилиши лозим бўлган ўқув материалига ўз ҳиссий муносабатини ифодалашнинг ташқи шаклларини олдиндан топишга интилиши муҳим рол ўйнайди: булар тегишли имо-ишоралар, юз ҳаракатлари, гапириш оҳангидир.
Муомалада ижодий кайфиятни вужудга келтириш ва сақпашнинг муҳим вазифаси ўқитувчининг ўрганилаётган янги ўкув материалига нисбатан ўз ҳиссий муносабатини ифодалашда топган ташқи шаклларни мустаҳкамлашдир, у ўқитувчи томонидан куйидаги йўллар орқали амалга оширилади:
дарснинг боришини, тадбирни фикран ёдга тушириш;
кўзгу олдида такрорлаш;
намуна сифатида санъат (адабиёт, кино, рангтасвир) асарларидаги вазиятлардан фойдаланиш.
Ижодий кайфиятни бошқариш - ўқитувчи меҳнатининг энг муҳим касбий жиҳатдан талаби бўлиб, у ўқитувчининг синфда, болалар билан муомалада эркин бўлишини, хулқ-атворининг самарали бўлишини таъминлайди.

Download 9,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish