Ўзбекистон бадиий академияси камолиддин беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти



Download 9,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/48
Sana24.04.2022
Hajmi9,99 Mb.
#578722
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
Bog'liq
Амалий санъат асарларини таъмирлаш

I БОБ.Амалий санъат асарлари 
1.1 Амалий санъат тарихи 
Ўзбек халқининг кўп асрлик тарихида халқ амалий безак санъати 
маданий меросимизнинг асосий қисмини ташкил этади. Ўзбек диёрида 
вужудга келиб, гуллаб яшнаган амалий санъат турлари бемисил ва 
бетакрорлиги билан дунёга машҳур. Бу тараққиёт босқичи хақида фикр 
юритар эканмиз, ўзбек амалий безак санъатининг келиб чиқиши 
инсониятнинг илк даври, яъни ибтидоий жамоа даврига бориб тақалишининг 
гувоҳи бўламиз. Ўлкамиз заминидаги археологик қазишлар натижасида 
топилган ёдгорликларнинг гувохлик беришича, инсоннинг жисмга бадиий 
ишлов бериш усули билан буюм яратиш фаолияти тош асридаёк бошланиб, 
асрлар оша ҳозиргача давом этиб келмокда. 
 
 
1-расм 
Бизгача ибтидоий жамоа тузумида ашёвий далиллар меҳнат ва ов 
куроллари. Уй-анжом ва безак буюмлари. одамлар яшаган манзил 
қолдиклари етиб келган. Тупроқ остида қолиб кетган тарихий ёдгорликлар 
одам ва хайвонлар жасадининг қолдиқлари, қор ва ертула деворларига 



чизилган сурат ва бўртма тасвирлар ибтидоий жамоа даври тарихини 
ўрганишнинг муҳимманбаи ҳисобланади.
Палеолит даврида амалий-декоратив санъат намуналари ҳам кенг 
тарқалабошлади. Буюмларни нақш билан безашга, турли такинчокларга, 
туморларгаэҳтиёж пайдо бўлганлиги археологлар томонидан топилган 
ашёвий буюмларданамоён бўлмоқда. Одамларнинг ўтроқҳолга ўтишлари, 
табиат қонун-қоидалариникузатиш симметрия, ритм, шакл туйғуларини 
ўсишига сабаб бўлди. Бир хилэлементларнинг текис қайтарилиши ёки оралаб 
келиши асосида вужудгакеладиган ўзига хос амалий санъаттурлари аста 
секинлик билан шакллана бошлади. Наққошлик янгитош (неолит) асрида 
кенг ёйилди, декоратив-амалий санъатнинг тараққий этишигатаъсир 
кўрсатди ва ёрдам берди. Кулолчилик ва бошқа буюмларни нақш биланбезаш 
кенг тус олди. Параллел, спиралсимон ва тўлкинсимон чизиклар, 
айланаларшу даврдаги кўпгина нақшларнинг асосини ташкил этади. 
Геометрик нақшлараста-секин схематик одам, хайвонлар ва ўсимликлар 
дунёсидан олинган шаклларбилан бойитилиб, мазмунан кенгайиб борди. 
Унинг элементлари коиноткучларининг рамзий белгиларини акс эгтира 
борди. Масалан, розетка-куёш рамзи,тўлқинсимон чизиқ-ҳаракат, сув рамзи 
ва хоказо.Наккошлик санъати эндиликда декоратив функцияни бажарибгина 
колмай, 
балки 
шу 
билан 
бирга, 
кишиларнинг 
гоявий 
ва 
фалсафийтушунчаларни ҳам ифодалай бошлади. 
Бронза асрида Ўрта Осиёда кулолчилик янада ривожланди.Сопол 
пишириш технологиясининг ривожланиб бориши яратилган буюмларнинг 
шакли ва кўринишида ҳам ифода этган. Дастлабки сопол буюмлар қўлда, 
дастгоҳсиз бажарилган турли идишлар бўлиб булар ичида сополда ишланган 
идишлар шаклига эътибор бериш, турли чизиқли, рангли ва чизма расмли 
нақшлар билан безаш санъати ривожланди. Сопол буюм юзаларига 
тўлқинсимон, катак, учбурчак, тўғри чизиқли нақшлар ишланган, идишларда 
нақшлар билан бирга ҳайвон ва қушларнинг соддалаштирилган шакллари, 



содда ҳаётий композициялар туширилгани ҳам шу давр кулолчилик 
санъатига хосдир. (2 –расм)
 
Кейинчалик кулолчилик дастгоҳларининг юзага келиши эса, яратилган 
буюмларнинг янаданафис ва гўзал бўлишини таъминлади. Эндиликда инсон 
табиат инъом этган маҳсулотларни истеъмол қилиш билан чегараланмай, 
балки ўзи ҳам ишлаб чиқариш, моддий бойликларни кўпайтиришга ўта 
бошлади. Бу даврнинг муҳим ютуқларидан бири бу оддий лойдан мустаҳкам 
сопол буюмлар ясаш бўлди. Одамлар оловдан фойдаланиш ва унинг 
ёрдамида исиниш ёки овқат пишириш, балки унинг ёрдамида ўзи учун керак 
бўлган меҳнат ва ов ва ниҳоят жанг қуролларини яратишни ўрганиб олдилар. 
Бу ихтиро кейинги кулолчилик ва у билан боғлиқ наққош санъати ривожига 
катта туртки берди. Саполниинг ихтиро этилиши ижтимоий ҳаётда катта 
ўзгаришлар ясади. Эндиликда одамлар фақат сопол буюмлар яратиш эмас, 
балки улар учун керакли қолиплар олиш ва дастгоҳлар ихтиросига ҳам ўта 
бошладилар, тошни кесиш, уларга пардоз бериш санъати ҳам давр 
кишиларининг эстетик қарашларининг ривожи эди. Бу даврда қурилиш 
санъати кенгая борди. Одамлар лойдан ер устида уй қуриш билан ҳам 
шуғуллана бордилар. Тўқимачилик, терини қайта ишлаш соҳасида 
мувофаққиятларга эришила бошланди. Ҳунармандчилик, савдо сотиқ 
ривожланди. Одамлар орасидаги, уруғлар орасидаги муносабатларни 
мураккаблаша борди. Ижтимоий ҳаётда эркакларнинг роли орта бошлади. 
Шу заилда дастлабки синфий жамиятнинг куртаклари пайдо бўла бошлади.
 

Download 9,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish