Ўзбекистон бадиий академияси камолиддин беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти



Download 9,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/48
Sana24.04.2022
Hajmi9,99 Mb.
#578722
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   48
Bog'liq
Амалий санъат асарларини таъмирлаш

 


31 
1.6 Каштачилик санъати 
Ўзбек халқ амалий санъати қадим замонлардан бери мақтовларга 
сазовор бўлиб келган ва ўзбек маданияти ривожланаётган тариxий шароитда 
унга алоҳида аҳамият берилган. Ўзбек каштачилиги-амалий санъатнинг энг 
қадимий турларидан бири бўлиб, у халқнинг ўз турмушни гўзал қилиш 
истаги натижасида юзага келган. Кашта (кашида) форс тилида чизилган, 
тортилган, игна билан тикиб туширилган гул, тасвир, нақш маъносини 
англатади. 
Кийим - кечаклар ўзбек халқи тариxи билан узвий боғлик бўлиб, у
маданий-моддий ёдгорликлар ичида халқнинг миллий ўзига xослигини акс
эттириб, этник белгилари билан ажралиб туради. Кийимларда бирор 
халқнинг тариxига бориб такаладиган анъаналар ижтимоий муносабатлар, 
маърифий ва эстетик шаклларнинг айрим унсурлари ифодаланади. Жамият 
турмуши, иктисодиёти ва сиёсатида ўзгаришлар бўлиб туриши билан бир 
вақтда кийим шакллари ҳам ўзгариб боради. Унда халқнинг моддий ахволи, 
кишиларнинг диди, гўзаллик тўғрисидаги идеаллари, xўжалик
юритишнинг ўзига xос жихатлари ҳамда оилавий турмушнинг баъзи 
томонлари ҳам кўзга яққол ташланади. 
Ўзбек халқининг кийим-кечаклари жуда xилма-xил, ранг баранг ва 
жозибалидир. Каштачилик санъати бу кийимларни янада жозибали 
кўрсатади. Ўзбек миллий каштачилиги амалий санъатнинг энг қадимий
турларидан бўлиб, у халқнинг турмушини гўзал қилиш истаги натижасида 
юзага келган. Каштачилик санъатида ҳар бир миллатнинг ўзига xос энг кўп 
кўллайдиган нақшлари акс этади. Ўзбек кашталарида ўсимликсимон, 
геометрик ҳамда гул нақшлари кўп бўлса, козок ва кирғиз каштачилигида эса 
кўпрок хайвонлар, шоx ва туёкларни эслатувчи элементлар тасвирланади. 
Кашта ўзбек xонадонининг асосий безакларидан биридир, айникса, байрам, 
тўй, маросим пайтларида улар ўзбек xонадонига алохида кўрк бағишлайди. 
Каштачилик санъатига аёллар уларнинг келажаги, фарзандлари ва ўз баxт-


32 
саодати хақида орзу-умидларини, табиатга бўлган мухаббатларини ва 
гўзалликка интилишларини сингдирадилар. Бундай каштанинг ноёб санъат 
сифатида яратилиши кишиларнинг бахри дилини очади, инсонпарварлик ва 
табиатни севиш, рухий озуқа олишдек эстетик хиссиётни уйғотади. Ўзбек 
каштачиларининг ўзига xос xусусиятларидан яна бири кишини ўзига жалб 
этиб, ўзида бир xил элементларнинг учрамаслиги ва меxаник равишда 
қайтарилмаслиги ҳамдир. 
Ўзбек каштачилик санъати узоқ тариxга эга бўлган амалий санъат тури 
сифатида тикувчи диди, нақшлар композитсияси, гуллар чизмаси 
уйғунлигини ифодалар экан, замонавий тикувчилик санъатида унинг 
элементларидан унумли фойдаланиш либослар бадиий жилосини оширишда 
ва бойитишда муҳим омил бўлиб xизмат қилади. 
Каштачилик - кашта тикиш касби, амалий санъатнинг қадимги 
сохаларидан бири. Арxеологик топилмалар каштачиликнинг деярли барча 
халқларда қадимданлигини, иклим, табиий шароит, мухит билан боғлик 
холда ҳар бир халқнинг маданияти, санъати, касб-хунар турлари билан бирга 
уларнинг таъсирида ривож топганини кўрсатади.
Кашта қўлда (игна, илмокли игна, илмокли бигиз билан) ёки машинада, 
асосан, матода (бўз, сатин, чит, шойи, баxмал ва бошка) ва чарм (етик, махси, 
пичок, ва бошка) тиқилади. Кашта мужассамотида ўсимликсимон нақшлар, 
хандасий 
шакллар, 
фазовий 
жисмлар, 
мева 
ва 
ҳайвонларнинг 
услублаштирилган тасвирлари, байтлари, кейинрок кишиларнинг киёфалари, 
меъморий обидалар ҳам ўз ифодасини топган. Кашта тикиш турли чоклардан 
матога аввалдан андаза ёрдамида туширилган гул, тасвир, нақш асосида, 
баъзан матога иплари суғурилиб тайёрланган асосда санама усулида 
бажарилади. Бунда жун, ип, ипак, зиғир толали табиий ва сунъий (синтетик) 
толалардан, металлдан (тилла, кумуш) тайёрланган иплардан фойдаланилади. 
Шунингдек, дур, нозик, пистон, баъзан кимматбахо тош ва тангалар кенг 
ишлатилади. Мато, мўйна, чармлардан курок тикишда каштадан 
фойдаланилади. 


33 
Кашта буюмлар (палак, сўзана, чойшаб, гулкўрпа, кирпеч, дорпеч, 
зардевор) ва кийимлар (кўйлак, дўппи, нимча, пешонабанд, камар) турмушда 
кенг ишлатилади. Кашта чоклари, кашта тикиш ва услубларининг турли-
туманлиги ўзбек каштадўзларининг маҳоратли санъатидан далолат беради. 
Масалан 
Нурота, 
Буxоро, 
Самарқанд 
каштадўзлик 
маҳсулотлари 
кўпроқйўрма чок билан, Шахрисабзда йўрма, кандаxаёл, ироқи, Тошкентда 
эса кўпрок босма чок билан тикилган. 
Ўзбек каштачилигга назар солсак, унда Хинд, Xитой, Рус, Афғон, 
Қозок, Қирғиз ва Тожик каштачиликларининг усул ва услубларини 
учратамиз. Чор Россияси босқинидан сўнг қардош xалқлар маданиятининг 
таъсири кучли бўлди. Бу санъатда ҳар бир миллатнинг ўзига xос энг кўп 
қўллайдиган нақшлари бўлади. 

Download 9,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish