Мисршунос олимлар бу фикрларга қарши чиқишиб, Миср маданияти ўзининг келиб чиқиши билан хам, мазмун жихати билан хам хақиқий африка маданияти эканлигини исботлаб бердилар.
Миср маданиятининг тараққиётини айрим олимар ирқий хусусиятларга боғлаб кўрсатадилар, Ирқий белгилар бирор халқ маданияти тараққиёти учун асосий сабаб бўлаолмайди. Масалан, Ўрта ер денгизи ирқига кирувчи Ливияликлар ҳам маданий тараққиёт жиҳатидан мисрликлардан анча орқада қолганлар. Ёки Европалик "оқ танли"ларнинг маданияти Миср маданияти гуллаб-яшнаган пайтда хатто шаклланиш даражасига хам кирмаган эди» Бизга маълумки минтақавий маданиятларнинг гуллаб-яшнаши энг аввало реал омилларга боғлиқдир, яъни муайян мамлакатнинг географик жихатдан жойланишуви, кишилар тафаккурининг шаклланганлиги, ушбу давлат ижтимоий-маданий тараққиётида мухим роль ўйнаади. Мисрнинг таби- ий-географик шарт-шароитлари унинг Африка мамлакатлари орасида юксак маданиятга эришувига олиб келган.
АРХИТЕКТУРА, ТАСВИРИЙ ВА АМАЛИЙ БЕЗАК
САНЪАТИ»
Шимолий Африка/Мағриб/. Ибтидоий санъат. Шимолий Африканинг ибтидоий давр маданияти асосан Капсий маданиятини узида акс эттирувчи мегалит/тарашланган ёки ярим тарашланган йирик тошлардан ишланган диний иншоотлар/ларда ўз ифодасини топган. Масалан, Ғарбий Тунис ва Жазоирнинг Рокния қишлоғидан топилган долмен /усти текис плита билан ёпилган йирик тош қути шаклидаги қадимий дафн иншоотлар/, Мароккодаги Танжер яқинидан топилган менгирлар/бронза ва темир даврида мархумлар хотирасига қўйиладиган узун тош устунлар/ фикримизнинг далили бўла олади.
Шунингдек Шимолий Африканинг маънавий маданияти Марокко жанубидаги, Жазоирнинг Оран вилоятидаги, Ливиянинг_Феццана худудидаги хамда СахроиКабирдаги Тассилин-Ажер қоя тошларига чизилган петроглиф-суратлар хам Шимолий Африка ибтидоий даврда қай йўсинда ривожланганлигини кўрсатади. Албатта ҳар бир халкда бўлгани синграи Шимолий Африка халқларининг бадиий ижод шакллари уларнинг кундалик турмуш щарт-шароитлари ва диний қарашлари билан чамбарчас боғлиқ ҳолда ривожланган.
Мағриб мамлакатларининг эр.авв. XII асрдан эрамизнинг УI асрларигача бўлган санъати бир-бирининг ўрнини эгаллаган Финикия, Карфаган, кадимги Рим ва Византия каби цивилизациялар таъсири остида жахон бадиий-тарихий жараёнига қўшилиб кетди. Мағриб маданиятида Шарк ва Ғарб маданияти тараққиёти йўллари, шунингдек Ўрта Ер денгизи ва Шимолий Африканинг ерли халқлари бадиий маданияти анъаналари қаватма-қават бўлиб жойлашган.