1.4 Ёғоч ўймакорлик санъати
Ёғоч ўймакорлиги ўзбек халқ амалий безак санъатининг кенг тарқалган
бир тури бўлиб ҳисобланади. Бунда бирор нақш ёки тасвир тахта ёки ёғоч
буюмларга чизиб, кесиб, ўйиб ишланади. Бадиий санъатнинг бу тури деярли
барча халқларда бўлиб, қадимий шарқда антик дунё мамлакатлари
архитектурасида кенг ишлатилган. Асрлар давомида Европа ва Осиё
мамлакатларида ёғоч ўймакорлигининг ривожланиб ўзига ҳос бадиий
услублар келиб чиққан. Шу сингари Ўрта Осиёда ҳам ёғоч ўймакорлиги
қадимдан
ривожланиб
кишиларнинг
уй
рўзғор
буюмларида
ва
21
архитектурасида жуда кенг қўлланилган. Бу ўймакорлик қадимий
архитектуранинг эшик, дераза, устунлар, ҳар хил тўсин, стол, хонтахта,
қутича, рамка, қаламдон ва бошқа буюмларни безашда ишлатилиб келинган.
XI–XII асрларда халқ амалий безак саънати янада гуркираб ривожланди.
(11-
расм)
Мураккаб нақш тури бўлган геометирик нақш, яъни гирихнақши
безакда етакчи ўринни эгаллади. Масалан XII асрга оид ёғоч ўймакорлиги
намунаси Самарқанддаги Шоҳи–Зинда деворининг орасидан топилган бўлиб,
у ўзининг бадиий нафис ва табиий ишланганлиги билан кишини лол
қолдиради.
XIX ва XX асрларда ёғоч ўймакорлиги, мисгарлик, наққошлик ва
бошқа санъат турлари ривожланиб ҳар бир шаҳарнинг ўзига ҳос ёғоч
ўймакорлиги пайдо бўлди. Қўқондаги Ҳудоёрхон саройи, Тошкентдаги
Н.К.Романовларнинг
саройи,
Қувадаги
Зайниддинбойнинг
уйи,
Марғилондаги Саидахмадхўжа мадрасаси, Бухородаги Ситораи Моҳи Хоса
ва бошқаларда ажойиб ёғоч ўймакорлиги намуналари яратилди.
(12-расм)
a
b
22
c
d
11-расм
Миллоддан аввал, хусусан тош даврида инсонлар Тешиктош каби
ғорларда асосан дарахт шохлари ва похолдан ишланган конуссимон
жойларда яшаб келганлар. Аҳолининг бир қисми кўчманчиликдан
ўтроқликка ўтгач, тош, гувала, пахса ва синчли уйлар қура бошлади. Бронза
даврида Ўзбекистон худудининг жанубида жойлашан Сополтепада мураккаб
меъморчилик ансамбллари вужудга келди.
Илк Темур даврига келиб эса тўғри тўртбурчак ва айлана тарҳли
қалъачалар бунёд қилина бошланди. Масалан, милоддан аввалги учинчи
асрларда бунёд этилган иншоотлардан Қизилтепа ва Бондихонатепа
бинолари тўғри туртбурчак тарзида қурилган бўлса, Кучуктепа ва
Қўйқирилган қалъалар эса айлана тарзида бунёд этилган. Грек-Бақтрия ва
Қўқон подшоҳликлари даврида қурилган саройлар янада ҳашаматли ва янада
мураккаб композицияга эга бўлган бўлиб, марказий зали ёки ҳовлиси турли
мақсадларга хизмат қиладиган кўп сонли бинолар билан ўралган. Бино
фасадлари кўп сонли устунли айвонларга туташ қилиб қурилган.
"Сурхондарё" Воҳасида Юмалоқтепа қаридан топилган (эрамизнинг V-VI
асрларига оид) ёғоч ўймакорлиги санъатининг намуналари эътиборга
моликдир. Бундан бир ярим минг йилча муқаддам мазкур жойда маҳаллий
23
ҳукмдор ҳукмдорлик қилган. Мутахассислар бу жойда улкан санъатга
дахлдор нақш ўймакорлиги бўлганлигини қайд этмоқдалар. Бу янгилик
диёримизда ёғоч ўймакорлиги санъатининг анча олдиндан ривожлан-
ганлигини исботлайди"
1
Do'stlaringiz bilan baham: |