Ўзбекистон алока ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технолгиялари университети малака ошириш факультети



Download 0,62 Mb.
bet8/27
Sana13.04.2022
Hajmi0,62 Mb.
#548378
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27
Bog'liq
Axborot-resurs-markazlarida-axborotlashtirish

1.8 Услубий ва ҳуқуқий таъминот - АК фаолияти учун зарур услубий кўрсатмалар, ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатлар мажмуидир.
АКнинг бу таъминоти кутубхоначилар фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан белгилаб беради. Услубий ва ҳуқуқий таъминот кутубхоналар ва унга яқин соҳалар (ахборот технологиялари, Интернет, электрон ресурслар, ахборотга эга бўлиш ҳуқуқи ва бошқалар)ни ривожлантиришга мўлжалланган ҳукумат Қарорларини ўз ичига олади. Бу қонунлар жумласига «Кутубхоналар ҳақида»ги ёки «Кутубхоначилик иши ҳақида»ги қонун, «Мажбурий нусха ҳақида»ги қонун, «Электрон кутубхоналарни ривожлантириш дастури», «Республикани ахборотлаштириш дастури», «Маълумотлар базаси ва дастурлар бўйича муаллифлик ҳуқуқи ҳимояси тўғрисида»ги қонун ва бошқалар киради.
1.9 Дастурий таъминот - кутубхона жараёнларини автоматлаштаришга мўлжалланган дастурий воситалар мажмуи. Бунга АК тизимини ташкил қилувчи дастурлар киради, яъни ахборот қидирув тизими, штрих кодлаш тизими.
1.10 Иқтисодий таъминот - АКни молиялаштирувчи
воситалар мажмуи. Бунга давлат ташкилотларидан
олинадиган маблағлар, давлат дастурларидан ажратила-
диган маблағлар ва бошқалар киради.
Иқтисодий таъминотга халқаро ва маҳаллий фондларнинг грантларини ҳам қўшиш мумкин.
1.11 АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН КУТУБХОНАЛАР
1.12 ТЕХНИК ТАЪМИНОТИ
Кутубхонага комьпютерлар олинмасдан аввал унда қандай ишларни автоматлаштириш мумкин ва бунда қандай масалалар ҳал қилиниши лозимлиги тўғрисида жиддий ўйлаб кўриш зарур. Молиявий имкониятни ҳам чамалаб кўриш ва энг зарур техника воситаларини сотиб олишни режалаштириш керак. Айниқса молиявий муаммолар мавжуд бўлиб, кутубхонадаги кадрлар етарли тайёргарликка эга бўлмаса, бунинг устига электрон почта ва Интернетга уланишда ҳам қийинчиликлар бор бўлса шундай йўл тутиш жуда муҳимдир.
Бу ерда яна бир нарсани ҳисобга олишга тўғри келади, яъни техника воситаларини сотиб олиш, уни доимо профилактик назорат қилишни ҳамда бутловчи қисмлар билан таъминлашни талаб этади. Бу эса қўшимча харажатлар демакдир.
Шахсий компьютер (ШК) автоматлаштирилган кутубхоналарнинг муҳим техник элементи ҳисобланади. Бу қўлланмада биз ШК қурилмаларига тўхталиб ўтирмаймиз, сабаби бу мавзуда бир қатор адабиётлар мавжуд ва улар қўлланмага илова қилинади.
Аммо шуни алоҳида қайд этиш лозимки, ШК автоматлаштирилган кутубхонада кутубхоначининг иш ўрнидан то сервергача турли вазифаларни бажаради, локал тармоқдаги барча жараёнларни бошқаради ва ахборотларни узатади.
CD tower (СD-диск минораси) - бу қурилма бир пайтнинг ўзида бир неча СD-дискларни жойлаштириш ва турли манбаларга мурожаат қилиш имкониятини беради. Уни ШКнинг махсус тури сифатида, катта ҳажмдаги ахборотларга эга бўлган бир неча СD-дискларда жойлашган катта маълумотлар базасини бошқарувчи компьютер сифатида баҳолаш мумкин. СD tower локал тармоқлар учун сервер вазифасини ҳам бажариши мумкин.
Сервер - бу компьютер бўлиб, у бевосита кутубхона жараёнларини автоматлаштириш (каталоглаштириш, фондни бутлаш ва ҳ.к.)да фойдала-нилмайди, аммо у умумий тизимли ресурсларга (ташқи хотира, маълумотлар базаси, дастурлар кутубхонаси, принтерлар, факслар ва бошқалар) кириш учун имкон берувчи ва бу ресурсларни тақсимловчи компьютердир.
Бундай компьютерни почта сервери ва Интернет сервери сифатида ишлатиш ва бу йўналишдаги жараёнларни бошқаришда фойдаланиш мумкин. Кутубхона тизимида ишлатилаётган кўплаб серверлар жуда катта ташқи хотирага ва катта тезликка эга эканлиги билан ажралиб туради, улар катта ҳажмдаги кутубхона ахборотларини, масалан, электрон каталогларни сақлашга мўлжалланган.
Босма курилма - принтер алфавит рақамли (матнли) ва график ахборотни қоғозга тушириш учун мўлжалланган. Бугунги кунда принтерлар уч кўринишда ишлаб чиқарилмоқда: зарбли принтерлар (литерли, матрица нуқтали принтерлар), пурковчи термографик ва электро-фотографик (лазерли) принтерлар.
Зарбли принтерларнинг камчилиги шундаки, улар шовқин билан секин ишлайди, ютуқ томони уларнинг арзонлигида.
Пурковчи принтерлар шовқинсиз, тез ишлайди, босиб чиқариши хам юқори сифатли, аммо катта ҳажмдаги матн, графика, диаграмма, расмларни босиб чиқариш талаб этилса, лазерли принтер мақсадга мувофиқ.
Принтерларнинг асосий техник хусусиятлари:

  • ишлаш принципи;

  • ранг имконияти (оқ қора ёки рангли принтерлар)

  • график имкониятларнинг бор ёки йўқлиги;

-ҳал этиш қобилияти;
-олдинги кўрсаткичлар билан боғлиқ ва уни бойи-
тувчи босиш (чоп этиш) сифати;

  • босиш тезлиги;

  • нархи;

График ахборотларни босиб чиқаришда ҳал қилиш қобилияти 600 dpi дан кам бўлмаган принтерни танлаш мақсадга мувофиқ.
Сканер - матнли ва график ахборотларни компьютер хотирасига киритувчи қурилма. У матнли ва график ахборотларни компьютер хотирасига киритувчи ва уларни аниқловчи дастурий техник воситаларга эга. Бу қурилма ёрдамида компьютер хотирасига катта ҳажмдаги матнли ахборотлар автоматлаштирилган ҳолда киритилади ва бунда мутахассислар иши анча осонлашади, яьни улар ахборотларни қўлда клавиатура орқали киритишдай машаққатли ишдан қутуладилар. Сканерлардан кутубхона ишида кенг фойдаланилмоқда. Жумладан, улар тўлиқ матнли маълумотлар базасини яратиш, каталоглар, қўлёзма ёки тошбосма китоблар ва бошқа график ахборотларни киритишда сканерлар қўл келмоқда.
Ракамли Фотоаппарат - бу қурилма биз одатланиб қолган оддий фотоаппаратга ўхшаб кетади, фарқи шундаки, рақамли фотоаппарат билан олинган тасвирлар рақамли ахборот шаклида бўлиб, уларга компьютер ёрдамида ишлов бериш мумкин. Рақамли фотоаппарат билан олинган тасвирлар электрон ташувчиларга ёзилади ва улардан экранда тасвирлаш ёки ишлов беришда фойдаланилади. Рақамли фотоаппаратдан расмларга, қўлёзмаларга, босма матнларга ва бошқаларга компьютерда ишлов бериш, уларни алоқа каналлари орқали узатиш мақсадида ҳам фойдаланиш мумкин. Кутубхона ишида рақамли фотоаппарат, архив Хужжатларини баъзи бир сабабларга кўра сканер орқали компьютер хотирасига киритиш мумкин бўлмаган ҳолларда қўлланилиши мумкин.
Модем - бу қурилманинг номи икки сўз бирикмаси (модулятор ва демодулятор)дан ташкил топган.
Модем узатилаётган ва қабул қилинаётган маълу-
мотларни «модуллаштириш» ва «демодуллаштириш»
вазифаларини бажаради. Сигналларни модуллаштириш
деганда сигнални узоқ масофага узатиш учун унинг шак-
лини алмаштиришни тушунамиз. Электрон импульслар
дастлаб модемда товуш частотасига айлантирилади, сўнг-
ра телефон тармоғи орқали узатилади. Сигналлар қабул
қилинаётганда бу товушли сигналлар модем ёрдамида
компьютерга мослаб иккилик электр импульслари кетма-
кетлиги шаклида ўзгартирилади. Бир компьютердан ик-
кинчисига ахборот узатилаётганда рақамли импульслар
икки марта ўзгартирилади: аввал товушли сигнал (модул-
лаштириш) кўринишига, сўнгра товушли сигналлар икки-
лик импульслари (демодуллаштириш)га ўзгартирилади.
Турли модемлар маълумотларни узатиш тезлиги, маълу-
мотларни узатиш узоқлиги ва интеллектуал қобилиятла-
рига қараб бир-биридан фарқланади. Оддий модемлар
ўзининг содда функцияси модуллаштириш ва демодул-
лаштиришни бажаради.
Бошқа мураккаброқ модемлар ўз дастурий таъминотига эга бўлиб бир қатор қўшимча функцияларни бажаришга қодир, яъни
-телефон рақамларини автоматик териш;
-маълумотлар узатиш тезлигини автоматик бошқариш ва бошқалар.
Баъзи бир модемлар маълумотларни бир йўналишда узатиши ёки қабул қилиши (симплекс режим) мумкин, бошқалари эса икки йўналишда ҳам (полудуплекс режим) ишлай олади. Модемлар конструкциясига кўра ташқи қурилма сифатида бўлиши ёки компьютер ичига ўрнатилган бўлиши мумкин.
1.13 Локал тармок - ахборот ва дастурий ресурслардан биргаликда фойдаланиш мақсадида ўзаро бирлаштирилган компьютерлар мажмуидир. Бундай тармоқларнинг «локал», яъни «маҳаллий» дейилишига сабаб - тармоқ таркибидаги компьютерлар асосан бир хона, бир бино ёки ёнма-ён биноларда жойлашган бўлади ва ўзаро боғланади. Автоматлаштирилган кутубхонадаги локал тармоқ таркибига принтерлар, СD tower, сканерлар ва бошқа ташқи қурилмалар киради. Бу ҳол автоматлаштирилган кутубхо-наларда техника воситаларидан унумли фойдаланишга шароит яратади. Яъни, узоқда жойлашган электрон ахборот ресурсларига кириш, кутубхона ходимлари орасида тезкорлик билан маълумот алмашиш, локал тармоқ бошқа катта тармоқларга уланган бўлса, бир кутубхонада локал тармоқдан фойдаланувчилар бошқа кутубхонадаги локал тармоқдан фойдаланувчиларнинг маълумотлар базасидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишади.
Локал тармоқнинг яна бир муҳим жиҳати борки, у ҳам бўлса фақатгина ахборот ресурсларидан биргалиқда фойдаланиши эмас, балки автоматлаштирилган кутубхона тизимлари дастурий таъминотидан ҳам биргалиқда фойдаланиш имкониятини яратади. Бу эса ўз навбатида хара-жатларни камайтиради. Ҳар бир фойдаланувчи учун алоҳида дастур пакети сотиб олиш ўрнига, бир дастурдан локал тармоқ орқали фойдаланиш арзонга тушади. Бундан ташқари амалий дастурлар пакетини ва маълумотлар базасини серверда сақлаш қулай. Автоматлаштирилган кутубхона-ахборот тизимининг янги варианти яратилганда тизимнинг эски варианти олиб ташланади ва янгиси тезда ўрнатилади. Бу ҳам локал тармоқ ишлаб турганда жуда тез бошқарилади.
Локал тармоқ кам харажат сарфлаб, доимо тармоқни кенгайгириш имконини беради. Тармоққа қўшиладиган ҳар бир компьютер ўз ҳисоблаш қудратига эга ва уни тармоққа улаш қийинчилик туғдирмайди. Локал тармоқ ресурслари ва маълумот айирбошлаш тезлигини ошириш мақсадида қўшимча серверлар улаш мумкин. Локал тармоқнинг муҳим таркибий қисмларидан бири тармоқ платасидир.
1.14 Плата - бу ахборотларни жўнатувчи ва қабул қилувчи махсус қурилма. Одатда, бундай плата тармоқ интерфейс платаси компьютер шинасининг кенгайтирилган бўш ўрнига ўрнатилади, маълумотларни узатувчи кабель эса шу платага ўрнатилади. Бугунги кунда тармоқда қўлланиладиган бир неча типдаги кабеллар мавжуд. Буларга сигнални модуллаштирмайдиган коаксил кабелъ, сигналларни модуллаштирувчи коаксил кабель ва оптик толали кабель киради. Бу кабеллар маълумотларни узатиш тезлиги, узатиш узоқлиги ва уланиш усуллари билан фарқланади.


    1. Download 0,62 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish