1.3 Тил таъминоти - АК да ишлатиладиган тил воситалари мажмуи. ТТ ўз ичига атамалар, тушунчалар, юқори даражадаги тилларни, кодлаштириш тилларини ва библиографик ахборот тавсифини олади.
1.4 Ахборот таъминоти - ахборот массивлари мажмуи, библиографик ахборотлар таснифи ва кодлаштириш, библиографик форматлар, маълумотлар базаси.
Ахборот ва тил таъминотини бир биридан ажратиш мумкин эмас. Бу иккаласини ахборот тил таъминоти сифатида бирлаштириш мумкин.
1.5 Техник таъминот - кутубхона жараёнларига механизациялаштириш ва автоматлаштиришга мўлжалланган техник воситалар (шахсий компьютерлар, оргтехника, серверлар, принтерлар ва ҳ.к.) мажмуи.
Кутубхонанинг техник таъминоти ўз ичига техник воситалар комплекси (ЭҲМ, ташқи қурилмалар, терминаллар, абонент пунктлари, алоқа воситалари)ни олади. Бу воситалар ёрдамида кутубхонада ахборотлар йиғилади, сақланади, қайта ишланади, қидирилади ва узатилади. Булардан ташқари адабиётларни жўнатиш ва қабул қилишга мўлжалланган техник қурилмалар ҳам техник таъминот таркибига киради.
1.6 Ташкилий таъминот - АКнинг ташкилий тузилиши ва лавозимлар учун йўриқномалар мажмуини ўз ичига олган ва кутубхонани бир маромда ишлаши учун лозим бўлган фармойиш ва бошқа расмий ҳужжатлардир.
Кутубхона ташкилий тузилмаси ундаги турли бўлимларнинг фаолиятини (бир-бири билан алоқасини) тартибга солади. Бу эса АК ташкилий масалаларини самарали ҳал қилишда муҳим роль ўйнайди. Кутубхонада автоматлаштириш воситалари пайдо бўлиши билан у ерда янги (автоматлаштириш, электрон каталоглаштириш, компьютерлаштирилган залларда китобхонларга хизмат кўрсатиш ва ҳ.к.) бўлимлар ташкил этилади. Демак, кутубхона ташкилий таркиби ўзгаради. Кутубхона энг замонавий техника воситаларига эга бўлиши мумкин, аммо меҳнат тўғри ташкил этилмаса, бу техника воситаларининг асосий функциялари бажарилмаслиги мумкин. Бундай ҳолда техника воситаларининг унум-
дорлиги кутилганидан паст бўлади.
1.7 Кадрлар таъминоти - АК фаолиятини юритувчи ходимлар мажмуи, кадрлар малакасини турли таъминот кўринишлари (техникавий, ахборот ва дастурий таъминот лар)га мос равишда сақлаб туришга мўлжалланган тадбирлар. Кадрлар таъминоти яна кутубхоначилар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, АКдан фойдаланишнинг замонавий усулларини ўқитишни ҳам ўз ичига олади.
Кадрлар таъминоти ташкилий таъминотнинг муҳим қисмидир. Кутубхоналарни автоматлаштириш кутубхоначилар хизмат вазифалари йўриқномаларига жиддий тузатишлар киритиш ва кадрлар малакасини янги технологиялар асосида оширишни талаб қилади. Кадрлар таъминоти ўз ходимларидан АК талаблари ва эҳтиёжлари асосида таълим олишни тақозо қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |