1.1 Мазкур курсдан кўзда тутилган мақсад -кутубхона фаолияти билан боғлиқ ахборотларни автоматлаштирилган ҳолда қайта ишлашнинг барча функцияларини намойиш этиш ва ўргатиш;
-кутубхоначиларни автоматлаштирилган кутубхонада ишлашга ўргатиш учун шароит яратиш.
Фанлар академиясининг Асосий кутубхонаси еIFL Direct Project халқаро лойиҳаси бўйича Очиқ Жамият институти кўмак жамғармаси орқали АҚШдаги ЕВSСО Рublishing компаниясининг электрон маълумотлар базасини олди. Бу маълумотлар базасида 3500 дан ортиқ номдаги етакчи даврий нашрларнинг аннотацияли библиографияси ва тўла матнли материаллари мавжуд. ЕВSСО, маълумотлар базасидан ташқари ахборотларни Интернет ва СД дисклардан қидириш имконини берувчи замонавий ахборот қидирув тизими еIFL – Direct ни ҳам тақдим қилади. Бу эса мутахассисларга фан, маданият, тиббиёт ва тижорат соҳасида Жаҳонда эришилаётган ютуқлар ҳақидаги маълумотларни тезкорлик билан олишларига имконият яратади. 2001 йилда Ўзбекистондаги 84 кутубхона ЕВSСО Рublishing компаниясининг электрон маълумотлар базасига обуна бўлди.
Ўзбекистонда республика ахборот инфраструктурасини ривожлантиришнинг истиқболдаги бошқа режалари ҳам мавжуддир. Мамлакатда Интернет тизимини яратиш бўйича ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда. Етакчи вазирликлар ва халқаро фондлар кучларини бирлаштирувчи UzREN лойиҳаси Интернет ресурсларидан фойдаланишни арзонлаштиради ва айни пайтда кутубхоналар ўз электрон ресурсларини фаоллик билан халқаро тармоқлар орқали жаҳон ахборот ресурсларига тақдим қилиш имкониятига эга бўлади.
Ҳар қандай кутубхона муассаса сифатида аниқ бўлимлардан ташкил топади. Ҳар бир бўлим бажарадиган ишлар аввалдан белгилаб қўйилади. Бунда кутубхонанинг бош мақсади китобхонларга керакли адабиётларни бериш ва ахборот хизмати кўрсатишдир. Агарда бу ишлардан бири бажарилмаса ёки чала бажарилса, иш сифати пасайиб кетади, кутубхоначиларнинг фаолият кўрсатиши қийинлашади, китобхонлар эса керакли ахборотларни тезда ололмайдилар, зарур хизмат турларидан ҳам фойдалана олишмайди. Демак, кутубхона фаолиятининг самарадорлиги унинг таркибидаги бўлимларда ишнинг тўғри тақсимланишига боғлиқ экан.
Автоматлаштирилган кутубхона(АК) - бу кутубхона ишини ташкил этишнинг илғор шакли ҳисобланади. АК хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтириб, китобхонларга тезкорлик билан хизмат кўрсатишни таъминлайди.
Ҳар қандай тизим шундай қисмлардан иборатки,
уларсиз тизим фаолият кўрсата олмайди. Агарда тизим
қисмларидан бири бўлмаса ёки қониқарсиз ишласа, у
ҳолда тизим ўз олдига қўйилган бош вазифани бажара
олмайди.
Хўш, АК тизимининг қисмлари ёки уни ташкил этувчилари нималардан иборат? Тизим фаолиятини таъминлаб турувчи қуйидаги қисмларни ажратиб кўрсатиш мумкин: