Франциядан - Франция маданият вазирлиги ва Франция миллий кутубхонаси,
Япониядан-Япония миллий кутубхонаси,
АҚШ дан- Конгресс кутубхонаси,
Буюк Британиядан - Британия кутубхонаси,
Германиядан- Германия кутубхонаси,
Канададан -Канада миллий кутубхонаси, Италиядан -Давлат кутубхонаси. Электрон Кутубхоналар яратишда АҚШдаги кутуб-
хоналар ва ахборот марказлари айниқса фаоллик
кўрсатмоқда..
Лойиҳалар ичида салмоқлиси АҚШ Конгресси кутубхонаси томонидан амалга оширилган, 1995 йилда 15та йирик университет кутубхонасини бирлаштирган, Миллий электрон кутубхоналар федерацияси (NDLF) лойиҳаси, Миллий электрон кутубхона ва Америка хотираси лойиҳалари ҳисобланади.
АҚШда бу соҳада олиб борилаётган ишлар бошқа мамлакатларда ҳам шу йўналишдаги ташаббуслар ривожига туртки бўлди. Шунинг учун ҳам улар ўзларининг лойиҳаларида америкалик касбдошлари тажрибасига кўпроқ таянишлари тасодифий эмас.
1993 йили Австралия архивлари, Австралия кутубхоналар кенгаши, Ахборот хизматларини сақлаш бўйича миллий агентлик ва Товушликино бўйича миллий архив ҳамкорликда электрон материаллар ишланмалари яратишга тавсиялар берувчи ишчи орган туздилар. Бу соҳадаги ишлар Австралия федерациясининг 100 йиллик юбилейига мўлжалланган «2001 йилдаги Федерацияга юзма юз» дастурига киритилди. 1995 йилдан бошлаб бу ишчи орган АҚШнинг «Ҳужжатларнинг сақланиши ва улардан фойдаланиш бўйича компания» ишчи гуруҳи (СРА) ва Илмий кутубхоналар гурухи (RLG) ишларидан самарали фойдалана бошлади. Ҳозирги пайтда бу ишчи орган «Электрон ахборотларни архивлаштирувчи ишчи гуруҳи» деб ном олди.
Европада Европа кенгаши томонидан жуда кўп миллий ва халқаро лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу йўналишда олиб борилаётган ишлар диққатга сазовордир. Бунда, эҳтимол Буюк Британиянинг анча олдинга кетганлиги боис бўлса керак, унинг ЕLIB дастури доирасига 60 дан ортиқ лойиҳа қамраб олинган.
Ўзбекистонда кутубхоналарни автоматлаштириш ишлари 90-йилларнинг ўрталарида "Ахборотлаштириш ҳақида» қонун ва Миллий илмий-техник ахборотлар тармоғи яратиш бўйича дастур қабул қилиниши билан бошланди. Кутубхоналарни автоматлаштириш ишлари Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги томонидан қўллаб қувватланди. Шундан сўнг электрон кутубхоналар ва кутубхона консорциумлари яратиш бўйича дастлабки қадамлар қўйилди. Фанлар академиясининг Асосий кутубхонасида биринчи электрон кутубхона ишга туширилди. Намунавий автоматлаштирилган кутубхона лойиҳаси Очиқ жамият институти кўмак жамғармасининг гранти асосида амалга оширилди. Бу ҳақдаги маьлумотлар иловада келтирилган.