2.2 Rocket eBook
Бу маҳсулот дизайни ва нархи жиҳатидан ҳаммабоп ҳисобланади. У 200 доллар миқдорда баҳоланган. Rocket eBookнинг имкониятлари хам камтаргина. Бу қурилма талабалар, мактаб ўқувчиларига мўлжалланган. Замонавий РDА ни эслатувчи китоб стандарт шаклдаги китобдан салгина кичик бўлиб, вазни 627 г. ва 32000 саҳифани сақлаш имкониятга эга бўлган 4 МВ Flash - хотирага, 1,4 X 7,6 ўлчамдаги суюқ кристалли дисплейга эга бўлиб, автоном равишда бетўхтов 40 соат ишлай олади. Бундан каттароқ ҳажмдаги электрон китоб Rocket eBook Рго бўлиб, унинг 16 МВли хотираси 15200 саҳифали ахборотни сақлай олади ва керак бўлганда унинг хотира-сини 32 МВга етказиш мумкин.
Rocket eBook нинг ишлаши учун компьютер талаб қилинади. Керакли файллар Интернет воситасида китобга кетма-кет порт орқали юкланади. Rocket Librarian расмий кутубхонасининг манзили: http://www.rocket- library.com/. Электрон китобнинг бундай тузилиши қурилмани арзонлигини таъминласада, матнларни юклашни қийинлаштиради ва электрон китобдан компьютерсиз фойдаланиш имконини бермайди.
Электрон китоблар қоғоз китобларни сиқиб чиқарадими, деган савол кўпчиликни қизиқтириши табиий. Буни ҳаёт кўрсатади. Лекин шу нарса аёнки, китобхонларнинг кўпчилиги монитор орқали ўқишни ёқтиришмайди, бунинг устига электрон китоблар нисбатан қиммат. Аммо мутахассисларнинг фикрига кўра, ХХI-асрда нашрларнии 90% электрон шаклда тарқалиши мумкин экан.
2.3 Электрон каталог. Йиғма каталог
Юз йилар олдин пайдо бўлган карточкали каталоглар кутубхоналарда керакли китобни қидиришда беқиёс ёрдам кўрсатди. Аммо ахборот манбалари йилдан йилга кўпаймоқда ва карточкали каталогда қидириш мураккаблашмоқда. ЭҲМларнинг пайдо бўлиши билан ахборотларни каталоглаштириш ва қидиришнинг анча илғор усулларига ўтиш имконияти вужудга келди. Электрон каталоглаштириш кутубхоналарни автоматлаштиришнинг муҳим ажралмас қисми ҳисобланади.
2.4 Электрон каталог нима учун зарур ва унинг самарадорлиги нимада кўринади?
Авваломбор, шуни таъкидлаш керакки, электрон
каталог (ЭК) турли хил қидирув белгилари (калит сўзлар,
муаллифлар, китоб номи, йиллар) воситасида ахборотни
қидириб топиш, қидирувни муайян муддат оралиғида
чегаралаш ва бошқа имкониятлар яратади. Электрон
каталог самарадорлигининг асосий кўрсатгичи қуйидаги-
лар ҳисобланади:
1.Карточкали каталогларга нисбатан электрон
ёзувларда юқори тезликда қидириш;
2.Электрон каталогни тез суръатларда кўпайтириш
имкониятнинг мавжудлиги, яъни зарурат туғилганда ЭКни керакли нусхада кўпайтириш мумкин;
3. ЭКга масофадан туриб кириш;
4.ЭК қисқа вақт оралиғида катта ҳажмдаги ахбо-
ротларни кўриб чиқиш ва керакли адабиётни танлаб олиш-
га имкон беради.
Ҳозирги вақтда карточкали каталогдан электрон кўринишли каталогга ўтиш бир неча йўллар орқали амалга оширилмоқда:
1. Матн библиографик карточкадан ЭК маълумотлар базасига клавиатура билан терилади;
Библиографик карточка (БК) нусхаси сканер
қилинади ва ЭКда библиографик ёзувлар бўйича қидирув
амалга ошириш ҳамда мос библиографик карточкалар
тасвирини қоғозга босиб чиқариш учун уларнинг асосий
элементлари клавиатура орқали таҳрир қилинади;
Карточка тасвирини сканерлаш йўли билан кири
тиш ва уларни ЭКда оддий қидирув белгилари (алифбо-
даги ҳарфлар, ББК индекслари) бўйича содда, кетма-кет
кўриб чиқиб қидирилади;
Библиографик ёзувлар БК дан ёки кейинчалик
аниқлаш мақсадида босма каталоглар саҳифаларини
сканерлаш йўли билан киритилади.
Биринчи усул сермеҳнат бўлса, иккинчиси фақатгина юқори сифатли матн бўлганда яхши натижа беради. Учинчи усул ЭКни анъанавий каталог билан солиштирганда қидирув имкониятларини чегаралайди. Кўпмиллионлик библиографик карточкаларни қайта ишлашнинг энг самарали усули - белгиларни кейинчалик аниқлаш мақсадида сканерлаш йўли билан киритиш ҳисобланади. Бу усулдан фойдаланилганда бошқа усулларга нисбатан маълумотларни киритиш таннархи камаяди, унинг тезлиги, ишончлилиги ошади. Аммо бу усулни қўллаш бир қатор муаммоларни ҳал қилишни талаб этади. БКни кейинчалик тасвирни аниқлаштириш шарти билан киритиш икки босқичга бўлинади: сканер қилиш, аниклаштириш. Ҳозирги вақтда маълумот киритишнинг техник муаммоси ҳал қилинган. Махсус сканер, шу жумладан БКнинг етарлича аниқликдаги электрон тасвирини яратишни таъминловчи икки томонлама сканерлаш қурил малари мавжуд. ЭК яратишдаги асосий муаммо аниклаштириш муаммосидир. Охир-оқибат, аниқлаштириш жараёнини ташкил қилиш маълумот киритишнинг тезлигини, ишончлилигини ва таннархини аниқлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |