3.3 Йиғма каталогни шакллантнриш ва ундан фойдаланишда қандай вазифалар ҳал этилиши зарур?
Йиғма каталог яратишнинг барча механизмлари ишлаб чиқилган ва бу лойиҳага иштирокчи бўлган кутубхоналар уни бажаришга тайёр бўлганда қуйидаги вазифаларини амалга оширишлари зарур:
лойиҳа иштирокчиси бўлган кутубхоналар
ўзларига келиб тушган ҳужжатларни он-лайн режимида
кооператив каталоглаштириш;
келиб тушган жорий ҳужжатлар библиографик
ёзувлари файлларини миллий айирбошлаш форматида
каталогнинг йиғма маълумотлар базасига киритиш;
библиографик ёзувлар файлларини-USMARC ва
UNIMARC форматидан миллий форматга ва аксинча
ўзгартириш;
кутубхоналар локал системасида жамланган
ретроспектив жамғармаси библиографик ёзувларини
миллий форматга ўтказиш;
фойдаланувчилар (китобхон, кутубхоначи)нинг
WWW-тармоқ воситасига ва йиғма маълумотлар базасига
он-лайн режимида киришини таъминлаш;
кутубхоналарнинг локал каталогини тўлдириш
учун он-лайн сўрови бўйича айирбошлаш миллий фор-
матида библиографик ёзувлар файлларини яратиш;
меъёрий ёзувлар ва лингвистик маълумотлар
базасини яратиш ва юритиш;
8. муаммога йўналтирилган маълумотлар базаси,
кўрсатгичлар, шу жумладан, миллий библиография (элек-
трон библиографик литонис) яратиш.
Йиғма каталог яратишнинг асосий мақсади кутубхоналарга тушадиган нашрларни ҳамкорликда каталоглаштириш ва таснифлашдан иборатдир. Ахборот технологиялари тараққиётининг замонавий босқичида йиғма библиографик маълумотлар базасини таъминловчи ва тармоқ режимида уларга он-лайн кируви ҳамда МАRС (USMARC, UNIMARC) форматларида кутубхоналар билан библиографик ёзувларни айирбошлаш имкониятини берувчи корпоратив кутубхона ахборот тармоғи яратиш билан бу мақсадга эришилади.
Йиғма каталогнинг яратилиши кутубхоналарга хусусий локал каталогларини шакллантириш, йиғма ЭКнинг тайёр ёзувларидан фойдаланиш йўли билан нашрларни каталоглаштиришнинг оғир меҳнатини қисқартириш, тезкор библиографик қидирувини амалга ошириш, ахборот жамламалари ва заҳиралари орасидаги маълумот айирбошлаш, ҳар хил ахборот маҳсулотлари (кўрсатгичлар, муаммога йўналтирилган маълумотлар базаси ва ҳ.к.) ва миллий нашрлар йилномаси яратиш учун янги имкониятлар беради.
Йиғма ва локал ЭК яратиш учун библиографик ва маълумотларнинг ахборот таъминоти электрон почта орқали ёки келишилган МАRС форматида он-лайн режимида амалга оширилади.
Йиғма ЭК таркибига қуйидаги ички тизимлар
киритилган:
-нашрларнинг библиографик тасвирини ўз ичига олувчи йиғма реляцион маълумотлар базасини юритиш ва кооператив каталоглаштирши;
-меъёрий маълумот ахборотларини, калит сўзлар ва синонимлар луғати, дескриптор луғат-тезауруслар, унификацияланган тасниф тизимларини, библиографик элементлар қийматларининг меъёрий (авторитет) ёзувларини ўз ичига олган лингвистик маълумотлар базаси яратиш ва юритиш;
-йиғма ва лингвистик маълумотлар базасига WWW-тармоқ орқали он-лайн режимида кирувчи библиографик фаолиятни амалга ошириш ва ахборот хизматини кўрсатиш.
- унификациялашган библиографик тасвир ва библиографик ёзувларни айирбошлаш формати.
Йиғма каталог маълумотлар баъзасини яратиш концепциясида уч тоифа объектларни каталоглашнинг библиографик тасвири кўрсатилган, яъни монографиялар, давомий (сериал) нашрлар, аналитик бирликлар (нашрларнинг бўлимлари). Бу уч тоифа нашрларга коммуникатив UNIMARC-форматининг майдонлари ва майдон ости таркиби бўйича бир-биридан фарқланувчи уч тасвирлаш даражаси мос келади.
3.4 Кутубхона МАRС-форматлари
Ахборот технологиялари ва Интернетнинг ривожланиши ахборот айирбошлаш имкониятларини шунчалар ошириб юбордики, бугунги кунда библиографик ахборотларни айирбошлаш, ахборотни узатиш ва қабул қилишда муаммолар мавжуд эмас. Бу ерда бошқа муаммо мавжуд. Жумладан, турли мамлакатлардаги кишилар бир бирларини тўғри тушунишлари, айтайлик китобнинг номини билдирадиган ёзув билан муаллиф ҳақидаги ёзувни фарқлашлари учун ахборотларни қайси кўринишда тасвирлаш лозим? Бу ерда халқаро мулоқот тили керак бўлади. Кутубхона ахборотларини тасвирлаш ва узатишнинг кутубхона формати худди шундай тил ҳисобланади.
Ахборот-кутубхона жараёнларини ташкил этишда мувофиқлаштирилган форматларни танлашга муҳим ўрин ажратилади, яъни библиографик ёзув маълумотларини киритиш, қайта ишлаш, тасвирлаш ва айирбошлаш учун уларни ЭҲМлар томонидан фарқлашга имкон берадиган қоидалар мажмуаси жуда зарур.
Ҳозирги вақтда МАRС-USМАRС оиласига мансуб форматлар кенг тарқалган. МАRС-Масhine Readable Саtaloguing Format- "каталоглаштиришнинг машина ўқийдиган формати" деган маънони англатади.
ЭҲМда библиографик ахборотларни сақлаш ва кайта ишлаш учун биринчи форматлар 60-йилларда АҚШда пайдо бўлди. Улар Америкадаги бир қанча етакчи университетлар саъий-ҳаракатлари билан яратилди.
1966 йилда АҚШ Конгресс кутубхонаси МАRС1-лойиҳасини ишлаб чиқди. Лойиҳанинг асосий вазифаси электрон кутубхона каталоглари яратиш эди. Бу вақтда Европа ҳам тинч турмади. 60-йилларнинг ўрталарида Британия миллий кутубхонаси ВNВМАRС форматини ишлаб чиқди. Бу формат тасодифан юзага келмади. У "Британия миллий библиографияси"ни яратишда зарурий бўғин сифатида пайдо бўлди. Маълумки, инглизлар ва америкаликлар кўпгина кенг кўламли лойиҳаларда ягона мақсад сари интилишни биладилар. Шунинг учун 1968 йилда МАRС2 Инглиз - Америка лойиҳаси илгари сурилди. Бу форматнинг афзаллик томони шундан иборат эдики, у нафақат электрон каталог ташкил қилишда ички формат сифатида, балки коммуникатив алоқалар ўрнатишда фойдаланиш мумкин бўлган формат сифатида ҳам таклиф этилди.
Ҳозирги вақтда жаҳонда 50 дан ортиқ МАRС форматлар мавжуддир. Улардан кўпчилигида МАRС сўзидан олдин мамлакатнинг қисқартма номи келтирилган. Масалан, SАМАRС- Жанубий Африка Республикаси МАRС формата. USМАRС, UКМАRС, DANМАRС, NORМАRС, FINМАRС, AUSМАRС, JAHМАRС, SWEМАRС, САNМАRС каби форматлар ҳам мавжудки, бу номлардан уларнинг қайси мамлакатга тегишли эканлигини ажратиб олиш қийин эмас.
Бир нечта мамлакатлар ҳамкорлигида ишлаб чиқилган МАRС форматлари ҳам мавжуд. Мисол учун, INTERМАRС формати Швейцария, Франция ва Бельгия томонидан ишлаб чиқилган. Голландияда UBYМАRС ва ОСLСМАRС форматлари қўлланилади. Лекин ҳаёт электрон каталог яратиш ва айирбошлаш бўйича фаол халқаро кооперацияни талаб этмоқда. Шунинг учун ҳозирги пайтда UNIMARC универсал формат сифатида жуда кенг тарқалгандир. Ҳар хил мамлакатлар ва ҳудудларда МАRС форматларининг кўпайиши уларнинг бир-бирига мос тушиши муаммосини келтириб чиқарди. Библиографик маълумотларнинг бир-бирига мос келишини таъминлаш учун мувофиқлаштирилган қарор қабул қилишни олдиндан белгиловчи интеграция зарур эди. Айнан МАRС2 форматининг майдонга келиши халқаро коммуникатив формат яратиш бўйича биринчи қадам бўлди.
1969 йилда Копенгагенда бўлиб ўтган IFLАнинг 35-сессиясида нашр иши давлат библиографиясида МАRС форматни ривожлантириш лойиҳаси кўриб чикилди. 1974 йидда Буюк Британияда 12 мамлакат вакиллари йиғилиб, МАRС тармоғи яратиш имкониятларини муҳокама қилдилар ва миллий библиографик маълумотлар айирбошлашни ташкил қилиш учун МАRС - UBCIM (Universal Bibliografic Соntrol) халқаро тармоғини яратиш бўйича халқаро дастур ишлаб чиқилди.
IFLАнинг ишчи гуруҳи 1977 йилда Халқаро UNIМАRС универсал коммуникатив форматини ишлаб чиқди. Бу форматни яратишдан мақсад библиографик бирликлар тасвирини тузиш, уларни қидириб топиш ва назорат қилишни соддалаштириш ҳамда фойдаланишга ўнғайлаштиришдир. Бунга халқаро стандартларга мувофиқ ҳолда амалга оширилган библиографик ахборотларни қайта ишлаш усуллари орқали эришилади. UNIМАRС формати библиографик ёзувлардан автоматлаштирилган кутубхона тизимларида фойдаланиш учун мўлжаллангандир.
1985 йилда собиқ итгифоқда UNIМАRС форматига асосланган қатор стандартлар қабул қилинган эди. Жумладан, НТЦ МЦНТИ 1-82, НТП МЦНТИ 30-82 (МЕКОФ1), ГОСТ 7.14-84, ГОСТ 7.19-85 (СТСЭВ 4283-84).
UNIMARC форматининг яратилиши жуда муҳим масалаларни ҳал қилишга олиб келди, энди ҳар бир форматдан бошқасига ва тескарисига ўтиш учун махсус конвертор дастур яратиш шарт бўлмайди. Фақатгина иккита - UNIMARC ка ва тескарисига айлантирувчи дастур бўлса бас.
90-йилларда Голландия Қироллиги кутубхонасида йирик UseМАRCОN (Use Соhtrolld Generic Соhvehter) лойиҳани амалга оширишга киришидди. Лойиҳанинг бош мақсади - UNIMARC воситачи орқали ҳар қандай МАКС форматидан МАRС оиласига мансуб бошқа форматга конвертация қилишга имкон берувчи ягона базали конвертор яратиш эди.
Асосий форматлар сифатида USMARC, UKMARC, INTERRMARC ва UNIMARC лар қабул қилинди. UNIMARC ва USMARC - бу библиографик ахборотларни тасвирлашнинг анча мураккаб форматидир. Таъкидлаш жоизки, библиографик ёзувларни USMARC да 200дан ортиқ майдонда, UNIMARC да 150 майдонда тасвирлаш кўзда тутилган. Бундан ташқари (25га яқин) майдон ости ёзувлари ҳам мавжуд. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу икки форматнинг мослик даражаси 80%ни ташкил қилади. 20% конвертация қилинмайдиган майдонлар бу изоҳлар ва мавзуларни аниқлаштириш майдонларидир.
Ҳозирги пайтда USMARC АҚШда жуда кенг тарқалган формат ҳисобланади. Лекин ёддан чиқармаслик керакки, USMARC доимий янгиланишда. Бунга сабаб ҳужжатларнинг янги турлари, ахборот ташувчи мосламаларнинг янги турлари пайдо бўлиши, телекоммуникациянинг такомиллашуви, ахборотларни қайта ишлаш усуллари технология воситаларининг такомиллашувидир.
Библиографик форматнинг ўзи эса библиографик ёзув мазмуни ва таркибини белгилаб беради. Айрим форматлар эса фақат библиографик ёзув таркибини ўрнатади. Таркибини ўрнатиш учун МАRС форматлар "ISO 2709-1981: Магнит ленталарда библиографик маълумотларни айирибошлаш учун форматларга асосланади UNIMARC форматига библиографик ёзувларнинг уч таркибий қисми киради:
- ёзувнинг тузилиши;
- мазмун(мундарижа)ни аниқлаш;
- маълумотларнинг мазмуни.
1991 йилда авторитет ёзувлар учун UNIMARC AUTHORITIES формати эълон қилинди. Бу формани ишлаб чиқишдан мақсад бошқа кўринишли ном ва номланишларга таянган ҳолда ташкилот номлари, муаллиф номларини, авторитет кўринишларини бир жойда сақлаш ва ёзиб қўйиш имкониятига эга бўлган библиография хизматини таъминлаш эди.
UNIMARC формати анча мураккаб тузилишга эга. UNIMARC форматининг анча тўлиқ тасвирини қўшимча адабиётлардан топиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |